Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Абдулла Шер, Баҳодир Ҳусанов ахлоқ фалсафаси



Download 1,99 Mb.
bet103/107
Sana16.03.2022
Hajmi1,99 Mb.
#493065
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   107
Bog'liq
АХЛОК ВА НАФОСАТ ФАЛСАФАСИ УКУВ КУЛЛАНМА

Руҳий таҳлил нафосат фалсафаси. Австриялик таҳлилчи-файласуф Зигмунд Фройд (1956 – 1939) руҳшуносликда янги бир давр очди ва шу асосда бадиий ижоднинг ўзига хос назариясини яратди. Фройдгача бўлган руҳшунослик ўзининг асосий эътиборини умумий ёшга, касбга тааллуқли руҳий ҳолатлар билан шуғулланиб инсон қалбини назардан қочириб қўйган эди. Ваҳоланки, руҳшунослик аслида руҳ – қалбни ўрганиши лозим. Фройд шундан келиб чиқиб, қалбга, унинг қоронғу теранликларига мурожаат қилади ва бемор ўз қалби эҳтиёжларини ҳисобга олмагани учун руҳий касалликка чалинади, деган хулосага келади.
Фройд инсон руҳий ҳаётида уч босқични ажратиб кўрсатади; онг, онголди ва онгтуби ёхуд онгланмаганлик, яъни онгга айланмаган ҳолат. Онгланмаганлик ва онголди онгдан назорат (цензура) деган ўрта босқич орқали ажралиб туради. Назорат икки вазифани бажаради; биринчиси, шахс ўзига мақбул кўрмаган ва қоралаган ҳис-туйғулар, фикрлар, тушунчаларни онгланмаган ҳолат ҳудудига сиқиб чиқаради – онгга ўтказмайди; иккинчиси, онгда ўзини намоён этишга интилган фаол онгланмаган ҳолатга қарши курашади. Онгланмаганликдаги фикрлар, ҳис-туйғулар бутунлай йўқолиб кетмайди, бироқ уларнинг хотирага чиқиши учун йўл қўйилмайди. Шу боис улар онгда бевосита эмас, балки билвосита – билмай гапириб юбориш, хато ёзиб юбориш, туш, неврозлар сингари ғалат ҳаракатлар орқали намоён бўлади. Шунингдек, онгланмаган ҳолатнинг сублимацияси – тақиқланган интилишларнинг ижтимоий жиҳатдан мақбул ҳаракатларга айланган кўриниши ҳам рўй беради. Онгланмаганлик ғоят яшовчан, вақтга бўйсунмайди. Ундаги фикрлар, истаклар, ҳис-туйғулар назоратнинг тутиб туриши туфайли туфайли ҳатто ўн йиллардан сўнг онгга чиқсалар-да, ўз эҳтирос қувватини йўқотмайдилар. Онголди ҳолатини муваққат онгланмаган ҳолат дейиш мумкин, унинг онгга айланиш имкони бор, у онгланмаган ҳолат билан онг ўрталғида, онгнинг кундалик ишида хотира омбори вазифасини бажаради.
Фройднинг нафосат фалсафасида бадиий ижод ва ижодкор руҳий ҳолатлари масалалари устувор аҳамият касб этади. Нафосат фалсафасининг мезоний тушунчаларидан у асосан кулгилиликка алоҳида эътибор билан қарайди. Буюк мутафаккир «Ҳозиржавоблик ва унинг онгланмаганликка муносабати» асарида ҳозиржавобликни эстетикада алоҳида мақомга эга тушунча сифатида талқин қилади ва унинг кулгилиликдан фарқини кўрсатиб беради: «Кулгилиликда икки киши иштирок этса бас: мен ва кулгилиликни вужудга келтирган одам, – деб ёзади Фройд. – Ҳозиржавобликда эса учинчи шахснинг бўлиши шарт. Чунки менинг қаршимда турган киши ҳозиржавобликнинг объекти ҳисобланади. Учинчи шахснинг иштироки мен яратган ҳозиржавоблик ўз ишини қанчалик уддалаганини баҳолайди... Ҳозиржавоблик яратилади, кулгилилик эса одамлардан топилади ва кейинчалик бошқа объектларга, ҳолатларга ўтказилади».
Фройд санъатнинг мавжудлигини юқорида тилга олинган сублимация назарияси билан изоҳлайди. Унинг амалиётдан чиқарган хулосаларига кўра, ўз жинсий интилишларининг катта қисмини касбий фаолиятларига ўтказиб юборишга эришадилар. Бунда улар сублимацияга учрайди, яъни ўз жинсий мақсадларидан чекиниб, эндиликда жинсий бўлмаган, ижтимоий жиҳатдан юксак ҳисобланган мақсадлар томон йўналади.
Санъат, Фройднинг фикрига кўра, туш каби, онгланмаганлик ўзини нисбатан равшан ва бевосита кўрсатадиган соҳа. Санъат тимсолларида онгланмаганлик назорат (цензура) учун маъқул келадиган рамзийлик шаклларини олади. Воқелик ижод жараёнида салбий (негатив) куч сифатида иштирок этади: у онгланмаганликнинг эркин ва тўғридан-тўғри ифодаланишига тўсқинлик қилади. Хаёлотни (фантазияни) Фройд бадиий ижоднинг асоси деб ҳисоблайди. Хаёлотнинг манбаи эса – онгланмаган ҳолат, инсон руҳий кучларининг омбори. Реал ҳаёт билан келиша олмаган, жамият томонидан таъқиқланган интилишлар ўзини хаёлотда ва хаёлот асосида вужудга келадиган санъатда намоён қилади. Хаёлотни Фройд «ўнгдаги тушлар» деб атайди ва алоҳида таъкидлаб ўтади. Зеро тушларнинг санъатдаги ролини шундай ифодалайди: улар бадиий ижод учун хомаки материал вазифасини ўтайди, чунки шоир ўнгдаги тушлардан ўзининг шеърий новелла ва романларида фойдаланар экан, уларни қайта ишлаш, тузиш ҳамда чиқариб ташлаш воситасида бадиий ҳолатлар пайдо қилади. Гап шундаки, ўнгдаги тушларнинг асосий қаҳрамони хаёлот эгаси муаллиф ёки унга ўхшаган одам бўлади».
Онгланмаганликнинг сиқиб чиқарилган интилишлари онгга уриб кетиб, оддий асабий хаста (невротик) одамда руҳий жароҳат пайдо қилади. Санъаткор эса, ундан фарқли ўлароқ, бу интилишларни осонгина хаёлотга ўтказиб юборади. Санъаткорда бошқа одамларга нисбатан интилишлар шиддати кучли бўлади: у қудрат, бойлик, шон-шуҳрат, аёллар, муҳаббат ва улкан иззат-ҳурматни истайди, бироқ буларга эришиш воситаси унда йўқ. Шу боис у барча қониқмаганлар қатори воқеликдан чекиниб, ўзининг бутун нафси (либидо) ва қизиқишларини хаёлотидаги образларга ўтказади. Хаёлотнинг вужудга келиши невроз ва психоз учун шароит яратиб беради, зеро у онгланмаганликнинг онгга кучли босимидан далолат беради. Бу эса инсонни патологияга, касалликка олиб келади. Шундай қилиб, ижоднинг ибтидосидаёқ санъаткорни касаллик ва патологик асаротлар кутади. Фройднинг бу фикри Ғарб оламида кейинчалик жиннилик билан бадиий ижоднинг боғлиқлигига, касалликнинг ижод манбаи эканлигига бағишланган юзлаб тадқиқотларнинг пайдо бўлишига олиб келди. Мафкуралаштирилган шўролар эстетикаси буни фақат буржуазия санътига хос ҳодиса, бир ёқлама зарарли қараш деб танқид қилади. Ваҳоланки, ҳали Фройд икки яшар чақалоқ эканида – 1858 йили буюк рус ёзувчиси Лев Толстой «Альберт» ҳикоясидаги ўз қаҳрамонларидан бири тили билан шундай деган эди: «Санъат инсон қудратининг энг олий даражадаги ифодасидир. У камдан-кам, сара одамга бир ато этилади ва одамни шундай юксакликка кўтарадики, унда бош айланиб, соғлом ҳолатни сақлаб туриш маҳол бўлиб қолади». Демак, Толстой билан Фройд моҳиятан бир хилдаги фикрни илгари сурмоқдалар. Айни замонда Фройд, оддий одамдан фарқли ўлароқ, санъаткорнинг касалликдан қутилиши мумкинлигини таъкидлайди. Чунки санъаткор соғлиғига зарар келтирадиган хаёлот (фантазия) босқичида тўхтаб қолмасдан ўз санъати воситасида реалликка қайтиш имконини топади. Оддий хаёлпараст каби у ўз хаёлотини яширмайди, балки асарда намоён қилади.
Тилнинг келиб чиқиши ва тараққиётида жинсий эҳтиёжлар бевосита иштирок этганлиги ҳақидаги Г. Шпербер илгари сурган фикрни ривожлантириб, Фройд, жинсий қизиқишнинг меҳнатга кўчиб ўтгани ҳақида мулоҳаза юритади. Унинг наздида ибтидоий одам меҳнатни жинсий фаолият эквиваленти ва ўрнини босувчи ҳодиса сифатида ўзи учун ёқимли бўлишини истаган. Шундай қилиб, умумий меҳнат жараёнида сўз икки маънони – ҳам жинсий алоқани, ҳам унга тенглаштирилган меҳнат фаолиятини англатган. Вақт ўтиши билан сўз ўзининг маъносидан қутилиб, муайян ишга, меҳнатга тааллуқли бўлиб қолган. Кейинги авлодлар ҳам янги жинсий маънога эга ва янги меҳнат турига нисбатан қўлланилган сўзга шундай муносабат қилганлар. Ана шу тарзда келиб чиқишга эга бўлган ва кейинчалик ўз асл маъносини йўқотган муайян миқдордаги сўзларнинг ўзаклари вужудга келган.
Бу ўринда Фройднинг фикрига қўшилмай иложимиз йўқ; меҳнат билан боғлиқ барча тиллардаги кўпгина сўзлар, шу жумладан ўзбек тилидаги сўзлар ўшандай эврилишни бошидан кечирган: иш, итариш, уриш, босиш в.ҳ. Фройд назариясининг ўзига хос исботини, айниқса, биздаги аския санъатида кўриш мумкин. Унда дастлаб жинсий маънони англатиб, кейин меҳнат турларига хос сўзларга айланган ўзаклар асосида санъаткорона сўз ўйинини кўриш мумкин; аския – нозик, жинсий маъноси юпқа, ҳарир парда ортидан кўзга ташланадиган, ҳозирги пайтда меҳнат турларида қўлланиладиган сўзларнинг асл маъноларига фикран қайтиш. Зеро аския пайровларининг меҳнат турларига (қурувчилик, полизчилик, боғдорчилик в.ҳ) бағишланиши бежиз эмас.
Тўғри, Фройднинг санъатдаги ҳодисаларни, санъат асари таҳлилини, умуман, ҳамма нарсани фақат биологик тарзда олиб қарашини, уларни «Эдип комплекси»га тақаб қўйишини қўллаб-қувватлаб бўлмайди. Лекин, шунга қарамай, Фройд илгари сурган ғоялар санъат тараққиётига, эстетика илмига катта таъсир кўрсатди. Фройд ишини давом эттирган Карл Юнг, Отто Ранк, Эрих Фромм сингари таҳлилчи файласуфлар ҳам бу борада улкан ишларни амалга оширдилар.
Руҳий таҳлил эстетикасида шветсариялик буюк руҳшунос Карл Юнг (1875 – 1961) мероси катта ўрин тутади. Уни руҳий таҳлил фалсафасидаги энг эстетик мутафаккир деб аташ мумкин. Юнг тадқиқотлари эстетик тушунчалардан кўра, кўпроқ ижодкор руҳи ва унинг ижод жараёнидаги руҳий ҳолатлари, бадиий ижод билан ижодкор шахси ўртасидаги ўзига хос муносабатларга бағишланган. Гўзаллик ва хунуклик борасида эса у Воррингер ҳамда Т.Липпс қарашларига танқидий ёндашган, шунингдек, улар фикрларини умумлаштирган ҳолда, ўзига хос мулоҳазалар билдиради. Юнг шу муносабат билан эстетик ҳиссиёт ҳақида фикр юритиб: «Эстетик лаззат – объективлаштирилган ўз-ўзидан лаззатланишдир», – деб ёзади «Руҳий типлар» китобида. Унинг учун нимагаки идрок этувчи ҳиссий кириб борса, ўша нарса – гўзал. Шакллар ҳиссий кириб бориш қанчалик даражада воқе бўлса, шундай даражада гўзалдир. Бу гўзаллик идрок этувчининг ўз идеали билан шаклга сингиб боришидан иборатдир. Агар у ҳиссий кириб боролмаса, унинг учун ўша шакл хунукликдир: «Ғарб одамларида бадиий гўзаллик мезони сифатида анъана бўйича қадимдан «табиий гўзаллик» ва «табиий аниқлик» тушунчалари қарор топган, – деб ёзади ўз фикрида давом этиб Юнг. – Яъни ғарбликларда азалдан табиатдаги мавжудоту махлуқотлар қандай бўлса, уларни бадиий асарда ана шундай акс эттириш анъана тусини олиб келган. Бизнинг санъатга нисбатан умумий қоидамиз айнан ана шу ҳиссий кирувчанликдир ва биз нимагаки ҳиссий кириб бора олсак, ўшани гўзал деб айтишимиз мумкин. Биз органик, табиий – ҳақиқий, ҳаётга интилувчанликни ифодаловчи шаклнигина ҳиссий қабул қилишимиз ва унга қалбан киришимиз мумкин».
Кўриниб турибдики, Юнг табиий асосга эга бўлган гўзалликни гўзал деб билади. Табиат билан боғлиқ ва ўз табиатига эга бўлган инсон ўз табиатидаги гўзалликни, гўзаллик ҳақидаги ботиний тасаввурини ташқи табиий гўзаллик билан уйғунлаштирганидагина у эстетик лаззат олади, яъни инсон ўз руҳи қабул қила оладиган санъат асаринигина гўзал деб билади.
Юнг асосий эътиборни, юқорида айтганимиздек, бадиий ижод жараёни ва ижодкордаги руҳий ҳолатларга қаратади. У Шиллер таълимотидан келиб чиқиб, бадиий ижодни (умуман ижодкорни ҳам) икки руҳий типга тааллуқли деб ҳисоблайди: биринчиси – экстраверт бадиий ижод, иккинчиси – интроверт бадиий ижод, шунга монанд – экстраверт ижодкор (шахс) ва интроверт ижодкор (шахс).
Агар инсон фаолиятини ўз субъектив қарашларидан эмас, балки объектив шарт-шароит тақозоси билан билан амалга оширса, у –экстраверт шахс. Экстраверт шахс нарса-ҳодисаларни ўз нуқтаи-назаридан эмас, балки жамият талабларидан келиб чиқиб баҳолайди. У бирон бир машғулот танлар экан, қайси бирига макон ва замон яхши имкониятлар яратиб берса, ўша томонга қараб кетади; у жамият эҳтиёжига жавоб беради, бунга тўғри келмайдиган ҳолатлардан қочади, кўпроқ ўзининг эмас, бошқаларнинг фикри билан ҳисоблашади. У, қандай бўлмасин, жамият ҳурматини қозонишга, ўз «обрў-эътибори»га зарар етказадиган ҳар қандай ҳаракатдан қочади. Ўта экстравертлашган одам объектга шу қадар боғланиб қоладики, натижада бутунисича унда ғарб бўлади, ўз шахсини объект ичида йўқотиб қўяди. Экстраверт бадиий ижод маҳсули ҳам замон билан ҳамнафас, ўша замоннинг аниқ долзарб муаммоларини акс эттиради. Асар ижод жараёнида муаллиф хоҳиши асосида вужудга келади, ижодкор ўз ижод маҳсулини юзага чиқиш жараёнини қатъий равишда бошқариб боради, асар бутунисича унинг ғоявий ниятига бўйсунади. Юнг бундай ижодкорларни сувда оқим йўриғида кетаётган, лекин ўзим сузяпман деб ўйлайдиган одамга ўхшатади.
Интроверт шахс экстравертнинг акси: у ҳеч қачон одамларга ёқишга, уларни кўнглини олишга интилмайди. Одамлар ўртасида у худбин ва кибрли шахс сифатида таассурот қолдиради. Бироқ унга яқин, унинг ички дунёси билан таниш кишилар уни шахс сифатида юқори баҳолайдилар. Интроверт типнинг энг асосий хусусияти шуки, у объектни мутлақо ҳис қилмасликка ҳаракат қилади, жамият талабларини эмас, ўзининг субъектив ҳақиқатини эътироф этади. У ўзининг хаёлпарастлиги, таассуротга бойлиги билан ажралиб туради. Шундан келиб чиқиб, интроверт ижодкор идрок этувчиларга гўзал, улуғвор ва рангин асар тақдим этиши мумкин. Зеро у ўзидан кўра санъат асари кучлилигини, асарнинг унга тааллуқли эмаслигини, унинг алоҳида қудратга, тараққиётга эгалигини ҳис қилади. Юнг интроверт ижодкор ва ижод маҳсулини тупроқ билан ўсимликка ўхшатади: ўсимлик тупроқдан униб чиқади, лекин айни пайтда у тупроқ эмас. Интроверт ижодкор асарни эмас, асар уни бошқаради, яъни тупроқ (ижодкор) уруғни тупроққа эмас, ўсимликка (асарга) айланиши учун хизмат қилади. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, мутлақ «соф» экстравертлашган ёки мутлақ «соф» интровертлашган бадиий асарнинг бўлиши мумкин эмас: экстравертлашув қай даражададир интровертликни, интровертлик эса, жуда оз миқдорда эса-да, «экстравертлашувни» тақозо этади. Жўн ҳисоб-китоб тили билан айтадиган бўлсак, ҳамма гап «фойизда». Бу ҳақда биз дарсликнинг XIII бобида бафуржа тўхталиб ўтамиз.
Карл Юнг ўртага ташлаган муҳим эстетик муаммолардан бири – архетиплар масаласи. Архетип юнонча «ибтидоий қиёфа» маъносини англатади. Уни Афлотун, сўнг Августин илоҳиётга нисбатан қўллаганлар, Юнг эса архетипни эстетик маънода ишлатади. Агар интровертлик асосан индивидуал онгланмаганлик ва авлоддан-авлодга ўтмайдиган, руҳий комплекслар билан боғлиқ бўлса, архетиплар аксинча: илдизи жамоавий онгланмаганликка бориб тақаладиган, авлоддан-авлодга ўтиш табиатига эга руҳий шакллардир; қадимги аждодлар онгидаги тасаввур ва хаёлотлар авлоддан-авлодга ўтиб, унинг онгтубида сақланиб туради ва бадиий ижод жараёнида қиёфалар, рамзий белгилар орқали юзага чиқади, улар замонавий инсонни илк даврлар билан боғлаб туради ва уларнинг соғлом бўлишига ёрдам беради. Архетип турлари ниҳоятда кўп: она архетипи, уйғониш архетипи, эртак ва асотирлардаги парилар, авлиёлар, сеҳргар нуронийлар в.б. Шунингдек, уларнинг акси бўлган инсу жинслар (трикстерлар) архетиплари ҳам мавжуд: жодугар кампирлар, девлар, жинлар в.б. Она архетипини биз онадек меҳрибон, ғамхўр нарсалар қиёфасида тасвирланганини кўрамиз: она-Ер, она-табиат, она-Ватан в.б. бизни онадек ўз бағрига оладиган нарса-ҳодисалардир. Масалан, Абдулла Қодирий ижодида она архетипи – Отабек ўз жонини фидо қилган Ватан қиёфасида, уйғониш архетипи Ўзбек ойимда намоён бўлади. Ўзбек ойим англаб етмаган тарзда ўз ўғлини бахтсиз қилиб қўяди; у Кумушбиби ўлимидан кейин ўз хатосини англайди, мана шу англаб етиш – уйғонишдир («Ўтган кунлар»). Адибнинг «Жинлар базми» ҳикоясида эса салбий архетипларни – инсу жинсларни (трикстерларни) кўрамиз.
Шундай қилиб, К.Юнг эстетик қарашлари бадиий асарда ва унинг ижодкори қалбида яширинган ботиний руҳий ҳолатларни очиб бериши билан доимо долзарб ва замонавийдир.

Download 1,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish