Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Абдулла Шер, Баҳодир Ҳусанов ахлоқ фалсафаси



Download 1,99 Mb.
bet71/107
Sana16.03.2022
Hajmi1,99 Mb.
#493065
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   107
Bog'liq
АХЛОК ВА НАФОСАТ ФАЛСАФАСИ УКУВ КУЛЛАНМА

НОСАНЪАТ ОБЬЕКТЛАР ЭСТЕТИКАСИ


Табиатнинг эстетик хусусиятлари


Табиат ҳақида гап кетганда, “табиатни асраш”, ҳатто “табиатни қутқариш” деган сўзларни тез-тез эшитамиз. Хўш, табиатни кимдан асраш ва қутқариш керак? Одамдан, жамиятдан. Демак, одам, марксчилар таърифлаганидек, табиатнинг бир қисми эмас, уни одам бир-бирини бўйсундирганидек бўйсундириши, “оламни ўзгартириши” мумкин эмас. Акс ҳолда охир-оқибат инсоният, ҳайвонот ва наботот дунёси ҳалокатга маҳкум этилиши муқаррар.
Кейинги бир аср мобайнида инсон тафаккурининг қудрати, фан-техника тараққиёти жаҳоннинг деярли барча цивилизациялашган мамлакатларида ландшафтнинг (ер юзи манзарасининг) ўзгаришига, бузилишига олиб келди. Масалан, биргина сув омборларини олиб кўрайлик. Ҳозирги пайтда минглаб квадрат километр такрорланмас ландшафт сув остида қолиб кетди. Ваҳоланки, ландшафт ҳайвонлар, қушлар, ўсимликлар, сув, тупроқ каби қитъавий хазиналарнинг уйғунлигидир. Биз эса табиатга бўлган худбинларча муносабатимиз, унга қорнимизни тўйдирадиган, ҳаётимизни фаровон қиладиган восита деб қарашимиз туфайли ана шу уйғунликни мунтазам равишда бузиб келмоқдамиз.
Биз табиатни нутқларимизда, шеърларимизда, мақолаларимизда “Она-табиат” деб атаймиз. Дарҳақиқат, тобимиз қочса, шифокорлар бизга баҳаво, шаффоф сувли табиат қўйнида жойлашган оромгоҳларга боришни, кимсасиз дарё бўйларидаги бутазорлар орасида чодир қуриб, бир муддат ташвишлардан фориғ яшашни тавсия этадилар. Шаҳар шовқинларидан, меҳнатдан, ахборотлар сиқувидан чарчаганимизда, жамоа билан ёки оилавий тарзда табиат қўйнига чиқиб дам оламиз. Толиқсак, доим “онамиз” қўйнига интиламиз, она-табиат бизни даволайди, гўзаллиги билан ҳайратлантиради, руҳлантиради. Лекин бир-икки кундан сўнг яна ҳаммасини унутамиз, тағин табиатга бир хизматкордек қараймиз. Нега шундай? Чунки биз уни тушунмаймиз, уни билмаймиз. Шу сабабли бирор бир одамнинг яхши ёки ёмонлигига асл сабаблар нималигини, унинг моҳиятини билмаганимиз, тушунмаганимиз учун “фалончининг табиати ўзи шунақа”, ёки муайян ҳайвон ёхуд ўсимликнинг сир-саноатидан бехабарлигимиз туфайли уни “табиатан ўзи шундай” дейиш билан муаммога нуқта қўямиз. Зеро табиат оламий куброми (катта оламми), олами суғроми (кичик оламми), яъни одамми, у – сирли, уни лозим даражада тушунмаймиз ва билмаймиз. Ҳар қанча экологияга эътибор қилмайлик, уни фан сифатида зўр бериб ўқитмайлик, барибир табиатни тушунишимиз қийин, зотан экология табиатни асрашни, қутқаришни, бойитишни тарғиб қилади. Бироқ уларнинг ҳаммасига фақат эстетика ёрдамида, унинг экология билан ҳамкорлигида эришиш мумкин. Чунки эстетика инсонга табиатни севишни, унинг гўзаллигига беғараз муносабатда бўлишни ўргатади, яъни табиатни фақат одамлар учун яратилган деб эмас, уни жамиятдан ташқаридаги умумоламий мустақил қадрият сифатида идрок этишни тақозо қилади. Ҳа, табиат гўзаллик ва улуғворлик манбаи, лекин фақат инсон учунгина шундай эмас. Масалан, булбул тунда, одамлар ухлаганда сайрайди, намозшомгул ва баъзи бошқа гуллар фақат қоронғу тушаётган пайтдан бошлаб очилади. Демак, ҳайвонларни, ўтлоқларни, дарахтларни, дарёларни, тоғларни фақат “биз учун” деб эмас, “биз учун ҳам” деб тушунишимиз лозим.
Буюк файласуфи И. Кант табиатни ахлоқийлик билан боғлайди: “Кимники бевосита табиат гўзаллиги қизиқтирса, бу унинг фикрлаш тарзида, йўқ деганда, ахлоқийликка, эзгуликка қобилият мавжудлигидан далолат беради”, – дейди у.1 Аммо Ҳ. Ҳегелнинг, табиатда идеал йўқ, шу сабабли у иккинчи даражали гўзаллик тури, деган фикри эстетикада ҳукмронлик қилиб келди, айниқса, бу фикр табиатни “бўйсундиришни” тарғиб қилган марксчиликнинг тегирмонига сув қуйди. Натижада узоқ йиллар мобайнида табиат эстетикасига эътибор қаратилмади. Биз меъморий обидаларни асраш, тиклаш ҳақида қайғурдик, уларни эстетик қадриятлар деб эълон қилдик, лекин ландшафт эстетикасини четга чиқариб қўйдик. Ҳозирги кунда шу нарса аниқ бўлдики, табиатни энг улуғ ва мангу эстетик қадрият деб билмаслик бориб турган эстетик саводсизликдир. Аниқроғи, бугун табиатсиз эстетикани тасаввур қилиш мумкин эмас.
Бунинг сабаби, биринчидан, табиатни носанъат эстетик объект сифатида тўғридан-тўғри идрок эта олсак (бунга кейинроқ бафуржа тўхталамиз), иккинчидан, у санъат учун инсондан кейин энг бой материал, манба; санъат воситасида инъикос эттирилган табиат эстетик қадрият сифатида маънавиятимизни бойитиб яшайди. Санъатда акс этган табиат ўзининг ғоявий-бадиийлиги, абадийликнинг ўчмас лаҳзаси такрорланмас гўзаллик ёки улуғворлик, баъзан эса фожеавийлик сифатида бизни доимий ром этиши билан ажралиб туради. Носанъат эстетик объект сифатида эса табиат фақат гўзаллик ва улуғворликни ифодалайди, ғоявий-бадиий урғуга эга эмас, ҳиссиётларимизга санъатдагидек кучли таъсир кўрсатолмайди, аммо санъатда ландшафтнинг бутун гўзаллигини акс эттириш имкони йўқ. Масалан, ўтлоқдаги гиёҳлар рангинлигининг ўрнини ҳеч бир рассом бўёғи боса олмайди, рангларнинг барчасини акс эттираман деса, рассомнинг рангтасвири бир-бири билан ноуйғун олачалпоқ ранглар йиғиндисидан иборат бўлиб қолади, санъат асарига айланмайди. Рассом бизга фақат ўтлоқнинг бир парчасини, ўзи “танлаб олган” қисминигина, “танланган” рангларнигина кўрсатиши мумкин. Ёки мусиқа санъатига айланган табиатни, дейлик, Сайфи Жалилнинг дуторда ижро этилган “Тўрғай” куйини бир-икки, борингки, ўн-ўн беш марта эшитсангиз, ҳузур қиласиз, эстетик завқ оласиз, бироқ уни ҳар куни тингласангиз, у куй қанчалик буюк санъат асари бўлмасин, жонингизга тегади. Жонли тўрғайнинг сайраганини эса, йиллар давомида ҳар куни эшитсангиз ҳам, ҳар гал завқ оласиз. Шу сабабли эстетикада табиатни ҳам носанъат, ҳам санъатга айланган эстетик объект сифатида икки ёқлама илмий ёндашув орқали ўрганиш мақсадга мувофиқ.
Санъатга айланган эстетик объект сифатида табиат деярли барча санъат турларида ва жанрларида ўз аксини топади. Бошқачароқ айтганда, табиатни “ўрганиш”, “тушуниш” барча санъат турларига хос. Масалан, бадиий адабиётда ҳикоядан – романгача, шеърдан – достонгача табиат манзараси тасвирланмайдиган бирор жанрни топиш мумкин эмас. Ўрик дарахтининг тўрт фаслдаги ҳолати, кўкламдаги гуллаган, ёзда барг ёзиб, мева қилган, куздаги олтин рангига кирган, қишда яланғоч, шохлари найзага ўхшаган кўринишлари бадиий адабиётда ҳам, рассомликда ҳам ўз ифодасини топган. Ўзбек халқ куйи “Чўли ироқ”да фожеавийликни, Бетховеннинг “Ойдин сонати”сида инсон қалби эврилишларининг, хаёлга чўмган қувончнинг ифодасини илғаймиз. Меъморликда япроқларнинг пештоқлардаги хандасавий жилваси, ҳайкалтарошликдаги гўзал кийикнинг тасвири дейсизми, хуллас, табиат барча санъат турларида бадиий асарни гўзаллаштириб, улуғворлаштириб турувчи омил бўлиб хизмат қилади.
Хулоса қилиб шуни айтиш лозимки, табиат эстетикасини “экологик эстетика” доирасига тиқиб қўйиш мумкин эмас, уни техника ёки меҳнат эстетикасидан кейин туради, деган гаплар асоссиз. У бугунги кунда санъатдан кейинги энг қамровли тадқиқот объектига эга бўлган, муҳимлардан муҳимроқ эстетик назария туридир, унинг “ҳурматини жойига қўйиш” вақти аллақачон келган.



Download 1,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish