Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Абдулла Шер, Баҳодир Ҳусанов ахлоқ фалсафаси


Нафосат фалсафаси фанининг аҳамияти ва вазифалари



Download 1,99 Mb.
bet57/107
Sana16.03.2022
Hajmi1,99 Mb.
#493065
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   107
Bog'liq
АХЛОК ВА НАФОСАТ ФАЛСАФАСИ УКУВ КУЛЛАНМА

Нафосат фалсафаси фанининг аҳамияти ва вазифалари


Ҳар бир фаннинг инсон ва жамият ҳаётида ўзига хос амалий аҳамияти бор: эстетика ҳам бундан мустасно эмас. Аввало, у кундалик ҳаётимизда нафосат тарбиясини тўғри йўлга қўйиш борасида катта аҳамиятга эга. Эркин, демократик жамиятимизнинг ҳар бир аъзоси гўзалликни чуқур ҳис этадиган, уни асрайдиган нафис дид эгалари бўлишлари лозим. Ҳақиқий бадиий асар билан савияси паст асарни фарқлай билишлари, «оммавийчилик санъати»ни рад қила олишлари лозим. Ана шу нуқтаи назардан қараганда, нафосат фалсафаси жамиятнинг барча аъзолари учун муҳим аҳамиятга эга.
Нафосат фалсафасининг, айниқса, бадиий асар ижодкорлари учун амалий аҳамияти катта. Чунончи, бирор бир санъат турида ижод қилаётган санъаткор биринчи галда, маълум маънода, ўз соҳасининг билимдони бўлиши керак. Дейлик, бастакор нотани билмасдан, мусиқали асар яратиш қонун-қоидаларини, шу жумладан, мусиқага ҳам тааллуқли бўлган эстетиканинг умумий қонуниятларидан бехабар ҳолда тузукроқ асар яратиши даргумон. Баъзилар, даҳо санъаткорлар қонун-қоидаларсиз ҳам ижод қилаверадилар, деган нотўғри тасаввурга эга. Ваҳоланки, даҳоларнинг ўзлари кўп ҳолларда нафосат назарияси билан шуғулланганлар. Бу борада Навоий, Жомий Леонардо да Винчи, Шиллер каби буюкларнинг номларини эслашнинг ўзи кифоя қилади.
Бадиий асарни тадқиқ этувчи олимлар – танқидчилар, санъатшунослар ва адабиётшунослар ҳам нафосат фалсафасини билишлари зарур. Дейлик, «соф театр»ни – фақат саҳна санъатинигина яхши билган санъатшунос, у қанчалик истеъдодли бўлмасин, юксак талаб даражасида тадқиқот олиб боролмайди, ҳатто эътиборга молик мақола ҳам ёза олмайди. Чунончи, у драматургиядан, мусиқадан, услуб ва композиция қонун-қоидаларидан, бир сўз билан айтганда, нафосатшунослик қонуниятларидан етарли хабардор эмас. Натижада унинг тадқиқоти, мақоласи ёки тақризи бирёқлама, фалсафий умумлашмалардан холи, саёз жумлалар йиғиндисидан иборат бўлиб қолади.
Нафосат фалсафасининг санъатни халқ орасида ёядиган, тарғиб этадиган ташкилотлар раҳбарлари учун аҳамияти, айниқса, муҳим. Бордию маънавият ва мафкура соҳаларидаги матасадди раҳбарлар эстетикадан бехабар бўлсалар, «Худо урди» деяверинг. Ўша вилоят, туман, шаҳар ёки ташкилотларда юзаки қараганда кулгили, латифанамо, аслида эса санъат учун фожеали ҳолатлар юзага келади.
Дизайнчи-инженерлар, атроф-муҳитни ободонлаштириш билан шуғулланадиган мутахассислар фаолиятига нафосат илмининг сезиларли таъсири мавжуд. Шунингдек, корхона раҳбарлари, фирма бошлиқлари мазкур корхона ёки фирмада дастгоҳлар дизайнидан тортиб, деворлар ранглари-ю, «ички гулзор»ларнинг жойлаштирилишигача нафосат қонун-қоидалари асосида бўлишини таъминлашлари лозим. Ўшандагина иш жойида меҳнат унумдорлигининг ошиши табиий. Бунинг учун эса мазкур раҳбарлар эстетикадан албатта хабардор бўлишлари шарт.
Умуман олганда, нафосат фалсафаси ҳамма учун ҳам зарур. Чунки инсон зоти барибир ҳаётда тез-тез санъат асарини идрок этувчи сифатида майдонга чиқади. Дейлик, сиз Самарқандга «ўйнаб келгани» бордингиз. Агар эстетикадан бехабар бўлсангиз, Гўри Мир мақбарасиниг гумбазига, Регистондаги мадрасалар ёнида қад кўтарган минораларга, пештоқлардаги кўҳна арабий ёзувларга қизиқиб қарайсиз, чиройли экан деб мамнуният ҳосил қиласиз. Борди-ю, аксинча, нафосат илмидан хабардор бўлсангиз, у ҳолда нафақат уларнинг чиройлилигини, балки гумбаз шунчаки гумбаз эмас, Худо гўзаллигининг рамзи эканини, у «жамол» деб аталишини, миноралар – Тангри қудратининг тимсоли ўлароқ «жалол» дейилишини, пештоқлардаги гўзал ёзувлар - оятлар, Худонинг белгиси, «сифат» деб номланишини эслайсиз ва олаётган таассуротингиз бир неча баробар кучаяди. Зеро эстетика орқали биз фақатгина кўрганларимизнинг шаклий гўзаллигини эмас, балки айни пайтда шакл билан бирга унинг фалсафий моҳиятини ҳам идрок этамиз. Шу сабабли, фермерга ёки темир йўл ишчисига, ёки тадбиркорга нафосатшунослик ҳақида бош қотириб ўтириш зарур келибдими, деган гаплар хато ва зарарлидир.
Юқорида кўриб ўтганларимиздан шу нарса маълум бўладики, бугунги эстетика фани олдида улкан вазифалар турибди. Зотан биз қураётган фуқаролик жамиятининг аъзоси ҳар жиҳатдан камол топган, юксак нафис дид эгаси бўлмоғи лозим. Қолаверса, ҳозирги машинасозликни, авиасозликни, умуман, саноатни замонавий дизайнсиз тасаввур этиш мутлақо мумкин эмас. Бунда бевосита техника эстетикасининг аҳамияти катта. Булардан ташқари, айниқса ёшларнинг нафосат тарбиясига алоҳида эътибор бериш – замоннинг долзарб талаби бўлиб қармоқда. Шу боис «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да узлуксиз таълимни ташкил этиш ва ривожлантириш тамойилларидан бири: «Таълимнинг ижтимоийлашуви – таълим олувчиларда эстетик бой дунёқарашни ҳосил қилиш, уларда юксак маънавият, маданият ва ижодий фикрлашни шакллантириш», деб аниқ белгилаб қўйилгани бежиз эмас1.



Download 1,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish