Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Абдулла Шер, Баҳодир Ҳусанов



Download 2,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/79
Sana25.02.2022
Hajmi2,38 Mb.
#273419
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   79
Bog'liq
Axloq va Nafosat falsafasi o'quv qo'llanma

Агар мени жуда қизиқтирган бу 
оқлаш истагидан келиб чиққан. Инсонга 
меҳр-муҳаббат 
ҳақидаги 
таълимот 
қаршилик кўрсатмаслик тушунчасини 
ҳам ўз ичига олиб, у инсон интиладиган 
омол (идеал)ни билдиради. Омолни 
таомилнинг оддий қоидаси деб билиш эса 
катта хато ёки ўз-ўзини алдашдир. Бу 
ҳаётда 
ҳеч 
қачон 
тўла 
эришиб 
бўлмайдиган етук камолотни талаб 
этувчи омолгина омол бўла олади. Лекин 
у ҳаётга раҳнамо сифатида зарурдир, 
ҳаётда эришиб бўлмайдиган ана шу 
камолотдан 
дарак 
бергандагина 
зарурдир. Меҳр-муҳаббат омоли ҳақида 
ҳам шуни айтиш мумкин. Қаршилик 
кўрсатмаслик тушунчасини ҳам ўз ичига 
оладиган меҳр-муҳаббатни талаб этиш - 
ҳеч вақт тўла адо этиб бўлмайдиган 
нарсадир, шунинг учун ун адо этишга 
интилиш ҳам керак эмас деган мулоҳаза 
менга компас тутган шундай бир одамни 
эслатади. Йўлда манзилингга тикка бор 
деб унинг қўлига компас тутқазганлар, у 
бўлса компас кўрсатган тўғри йўлдан 
ўтиб бўлмайдиган тўсиқлар, тоғлар, 
дарёлар ва ҳоказолар бор, шу сабабли ҳам 
мен мумкин қадар мутлақо тўғри йўлга 
тушиб олиш учун компасга риоя қилиб 
ўтирмай бошим оққан четга қараб 
кетаверишим мумкин, деб туриб олади.
Қаршилик кўрсатмасликни ҳам ўз ичига 
оладиган меҳр-муҳаббат масаласида эса 
компас доимо нима қилиш кераклигини 
(сайёҳга 
йўналишни) 
кўрсатадиган 
ахлоқий-диний 
туйғудир: 
одамнинг 
хатти-ҳаракатларидан келиб чиқадиган 
оқибитлар эса унга ҳеч қачон аён 
бўлмайди. Шунга кўра, сайёҳ учун компас 
кўрсатган мутлақ тўғри йўналишга 
мумкин қадар яқинроқ юриш бирдан-бир 
раҳнамо бўлганидек, ахлоқий омолга 
мумкин қадар яқин бўлишга интилиш-
инсон учун бирдан-бир раҳнамо бўлши 
керак.
Саволингизга 
берган 
жавобим 


112 
саволга ўзингизнинг шаҳрингизни раво 
кўрсангиз, 
абадул 
абад 
Сиздан 
миннатдор бўлар эдим.
Менинг турар жойим: Саратов 
шаҳри, Юренков уйи, ҳуқуқшунослик 
бўлими, 
Хўжаев 
Убайдулла 
Асадуллаевичга. Сизга сидқидилдан содиқ 
мусулмон
 
 
Уб. А. Хўжаев. 
1909 йил, 28 май 
Саратов ш. 
 
Сизни қаноатлантира олса, ғоят хурсан 
бўлур эдим. 
 
Лев Толстой. 
Ясная Поляна, 
1909 йил 5 июн
1

Толстой жавоб мактубининг аҳамияти шундаки унда ёвузликнинг каттаси 
ҳам, кичиги ҳам ёвузлик; катта ёвузликни йўқотиш учун кичик ёвузликдан 
кечишнинг ўзи инсондан жуда катта сабот, чидам ва ирода кучини талаб этади. 
Одамларнинг асосий кўпчилиги ҳозирги пайтда ҳам Убайдулла Хўжаевга ўхшаш 
фикрлаш тарзи билан яшайди, чунки ёвузликни ёвузлик билан енгиш - энг осон 
йўл. Лекин бунда ёвузлик билан бирга инсон ҳам ҳалок бўлади, инсонни эмас, 
ёвузликни ҳалок этган ҳолда инсонни сақлаб қолиш жуда оғир иш. Толстой ана шу 
оғир йўл тарафдори. 
Торо ва Толстой ғояларини асримизда Ганди ва Кинг янада юксак поғонага 
кўтардилар. Ганди ғайризўравонлик ғоясини муҳаббат билан боғлайди ва 
душманга ҳам меҳрни дариғ тутмасликка чорлайди. Ганди Хиросима ва Нагасакига 
атом бомбаси ташланганида, атом бомбасини бошқа бомба билан йўқотиб 
бўлмагани каби зўравонликни зўравонлик қилиб йўқотиш мумкин эмас, деган 
фикрни 
билдириб, 
шундай 
дейди: 
«Инсоният 
зўравонликдан 
фақат 
ғайризўравонлик йўли орқали қутулиши мумкин. Ғазабни фақат меҳр билан енгса 
бўлади. ўазабга ғазаб билан жавоб бериш ғазабнинг ёйилишига ва кучайишига 
хизмат қилади».
2
Мартин Лютер Кинг ҳам худди шундай ғояни илгари сурар экан, АҚШнинг 
машҳур Президенти Линкольн ҳаётидан мисол келтиради. Нима сабабдандир 
Линкольнни кўрарга кўзи йўқ Стэнтон деган киши сайловолди кампаниясида 
қўлидан келган ёмонлик билан унга қарши курашади. Линкольнни ҳар қадамда 
ерга ради, минг хил гуноҳда айб-лайди, масхаралайди, ҳатто унинг ташқи 
кўриниши ус-тидан кулади. Линкольн Президент бўлиб сайлангач, ҳарбий 
вазирлик лавозимига айнан ана шу Стэнтонни кўрсатади. Атрофидагилар унга: 
«Жаноб Президент, Сиз хато қиляпсиз, у Сизнинг душманингиз, унинг Сиз 
ҳақингизда нималарни гапирганини биласизми?!» деб қарши турадилар. Шунда 
1
«Қалб кўзи» газетаси 1998 й., 23 – сон. 
2
Ганди М. Моя жизнь. М., Наука, 1969. С. 568. 


113 
Линкольн бундай деб жавоб беради: «Ҳа, жаноб Стэнтонни биламан. Унинг мен 
ҳақимда нималар деганини ҳам эшитганман. Лекин ҳарбий вазирликка ундан 
бошқа бирор-бир лойиқ америкалик йўқ». Орадан бир неча йил ўтгач, Линкольн 
ўлдирилади. Ўшанда қабр устида сўзланган барча нутқлардан Стэнтоннинг нутқи 
алоҳида ажралиб туради. У Линкольнни энг буюк инсонлардан бири деб 
таърифлайди ва: «Энди у мангуликка дахлдордир», деб ўз нутқини тугатади. Агар 
Линкольн Стэнтонга ғазаб билан қараганда, иккиси ҳам ўлгунча бир-бирининг 
душмани бўлиб қолар эди. Линкольн меҳр-муҳаббат воситасида душманни дўстга 
айлантирди. У бир пайтлар ўзига савол берган аёлга савол билан шундай деб жавоб 
берган экан: «Хоним, ахир мен ўз душманларимни дўстларимга айлантириш йўли 
билан ҳалок этмаяпманми?!».
1
Ғайризўравонлик ахлоқшунослигига қисқача тўхталиб ўтишимизнинг 
ўзидаёқ, биз бу йўналишнинг келажакдаги асосий ахлоқий таълимотлардан бири 
бўлиб қолишини илғашимиз мумкин. Шахс, гуруҳ, миллат, халқлар ўз 
истакларини, мавжуд мустабид тузум ва ҳукуматдан норозиликларини тинч йўл 
билан билдиришлари ҳамда ўз мақсадларига зўравонликсиз, қон тўкмасдан 
эришишлари мумкинлиги - инсониятнинг улкан ютуғи. Чунки қонли курашлар, 
инқилоблар, террор, қуролли қўзғолон сингари ҳодисалар муайян миллат ва 
мамлакат эришган ютуқларни йўққа чиқаради, ўлим, вайронагарчилик, маънавий 
қадриятларнинг оёқости бўлиши сингари улкан фожиаларга олиб келади. 

Download 2,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish