Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. У. Бурханов, Х. Х. Худойқулов



Download 6,5 Mb.
bet169/198
Sana12.07.2022
Hajmi6,5 Mb.
#779224
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   198
Bog'liq
Moliya bozori

Рискларни













Махсус илмий-

бошқариш




технологик зоналар

шакллари





































Туристик-







рекреацион зоналар


















14.2-расм. Ўзбекистонда махсус иқтисодий


зоналар турлари.



477


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР





14.2-жадвал


Жаҳон амалиётида қўлланиладиган махсус иқтисодий зоналарнинг моделлари: ҳажми ва имтиёзлари таркиби1



Махсус иқтисодий




Майдони

Божхона чега-

Базавий

Асосий минтақалар /

зоналар турлари




(кв. км)

раларининг

имтиёз-




мамлакатлар










мавжудлиги

лар*













Эркин савдо










Божхона

Ривожланган ва ривожла-

зоналари




3–5гача

Мажбурий

имтиёзлари

наётган мамлакатларда
















йирик транспорт тугунлари

Саноат-ишлаб чиқариш зоналари:



















Божхона

Бразилия, Мексика,

а) “нуқтали”




1–2гача

Йўқ

Пуэрто-Рико, Филиппин,




имтиёзлари













Кариб ҳавзаси
















б) саноат парклари




0,1 – 0,5

Мажбурий

Божхона

Жанубий-Шарқий Осиё,







1–20

эмас

имтиёзлари

Мексика

Савдо-ишлаб




1 – 4

Мажбурий

Божхона

АҚШ

чиқариш







имтиёзлари













Кичик бизнес










Молиявий,

Ҳиндистон, Яқин Шарқ,

зоналари




0,01 – 3

Йўқ

солиқ




Аргентина, Франция













имтиёзлари
















Илмий-технологик







Мажбурий

Солиқ

Жанубий-Шарқий Осиё-

(илмий-ишлаб




2–20

нинг янги индустриал




эмас

имтиёзлари

чиқариш)







мамлакатлари













Оффшор молия




0,05 – 0,1

Йўқ

Солиқ

Кариб ҳавзаси, Гонконг,

маркалари




имтиёзлари

Сингапур










Комплекс:













а) махсус иқтисодий




16 – 330

Мажбурий

Солиқ, бож-

Хитой













хона, молия




б) “Манаус” зонасига




80 дан

Ҳудуд

Солиқ,

Бразилия (“Манаус”),

ўхшаш алоҳида ре-




юқори

қисмлари

божхона,

Аргентина (“Оловли ер”)

жимга эга ҳудудлар




учун мажбурий

молия













в) алоҳида иқтисо-




Маъмурий-

Алоҳида эонада

Солиқ,

Россия (Калининград

дий зоналар




ҳудудий

жойлашган кичик

божхона,

вилояти)







тузилмалар

(локал) ҳудудлар

молия










доирасида

учун













(шаҳар,

мажбурий













туман)













    1. - Маъмурий имтиёзлар барча турдаги зоналар учун базавий ҳисобланади.




      • А.В.Вахабов, Ш.Х.Хажибакиев, Н.Г.Мўминов. Хорижий инвестициялар.

Ўқув қўлланма. / и.ф.д., профессор A.B.Вахабовнинг умумий таҳрири остида.


– Т.: “Молия”, 2010. –б.187.





478


14-боб. ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛИШ...



  1. махсус илмий-технологик зоналар;




  1. туристик-рекреацион зоналар;




  1. эркин савдо зоналари;




  1. махсус саноат зоналари.



Эркин иқтисодий зона – янги ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш, юқори технологик ишлаб чиқаришни ривожлантириш, замонавий рақобатбардош, импорт ўрнини босувчи, экспортга йўналтирилган тайёр саноат маҳсулотини ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга фаол жалб этиш, шунингдек ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт, ижтимоий инфра-тузилмани ва логистика хизматларини ривожлантиришни таъ-минлаш мақсадларида ташкил этиладиган ҳудуддир.


Махсус илмий-технологик зона – инновация инфратузилма-сини ривожлантириш мақсадларида илмий ташкилотлар ва илмий фаолият соҳасидаги бошқа ташкилотлар (технологик парклар, технологияларни тарқатиш (технологиялар трансфери) марказ-лари, инновацион кластерлар, венчур фондлари, бизнес-инку-баторлар ва бошқалар) тўпланган ҳудуддир.


Туристик-рекреацион зона – унда замонавий туристик ин-фратузилма объектларини (меҳмонхона комплекслари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва бошқа туристик аҳамият-даги объектларни), махсус фаолият кўрсатувчи ва мавсумий рек-реацион дам олиш зоналарини туристларга хизмат кўрсатиш мақсадида зарур шарт-шароитларни таъминлаган ҳолда барпо этишга доир инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ташкил этиладиган ҳудуддир.


Эркин савдо зоналари консигнация омборларини, махсус бож-хона ва солиқ режимлари бўлган ҳудудларни, шунингдек товарлар-га ишлов бериш, уларни ўраб-жойлаш, саралаш, сақлаш учун май-дончаларни ўз ичига олади. Эркин савдо зоналари чегара пункт-ларида, аэропортларда, темир йўл боғламаларида ёки Ўзбекистон Республикасининг бошқа божхона ҳудудларида ташкил этилади.


Махсус саноат зонаси – бошқарув, хўжалик ва молиявий фао-лиятнинг алоҳида режими жорий этиладиган ҳудуд. Махсус саноат зоналари зарур маъмурий, илмий-технологик, ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт ва ижтимоий инфра-тузилмани барпо этиш учун ер участкаларини ажратиш орқали



479


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР



шакллантириладиган хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш зона-ларини ўз ичига олади.


Махсус иқтисодий зоналар ҳудудида инвестиция лойиҳала-рини амалга ошириш архитектура ва қурилиш, техник жиҳатдан тартибга солиш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, меҳнатни муҳофаза қилиш ҳамда саноат хавфсизлиги соҳаси-даги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлик;





  1. молиялаштириш манбаларининг мавжудлиги;




  1. махсус иқтисодий зона фаолиятига ва тармоқ ихтисослашу-вига мувофиқлик;




  1. технологик ускуналар ва технологик жараёнлар кўрсат-

кичларининг замонавий энергия самарадорлиги талабла-рига мувофиқлиги.


Жумладан, махсус иқтисодий зона дирекцияси инвестиция лойиҳасида баён этилган шартлар, муддатлар ва тартиб-таомил-ларга мувофиқ инвестиция битимини тузади. Инвестиция битими инвестор томонидан махсус иқтисодий зона маъмурий кенгаши-нинг баённомаси (ундан кўчирма) олинганидан кейин инвестор ва махсус иқтисодий зона дирекцияси директори томонидан имзоланади.


Инвесторлар фаолиятининг иқтисодий самарадорлиги ва ман-фаатдорлигини таъминлаш мақсадида махсус иқтисодий зона-ларнинг махсус ҳуқуқий режими ишлаб чиқилган. Махсус ҳуқу-қий режим қуйидагиларни ўз ичига олади:





  1. махсус божхона режими




  1. солиқлар ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар махсус иқтисодий зоналарда меҳнат муносабатларини тартибга со-лиш

Жаҳон амалиётида хорижий инвестициялар харакатини амал-га ошириш кўпинча қўшимча иқтисодий, сиёсий ва тижорат рисклари билан боғлиқ. Шунинг учун хорижий инвестициялар-ни жалб қилувчи айрим мамлакатларнинг миллий қонунчилиги-да хорижий инвесторларга нисбатан қўшимча имтиёзлар қўл-ланилади. Турли мамлакатларда хорижий инвесторларга нисба-тан қуйидаги асосий имтиёзлар қўлланилади:





  1. қайта инвестициялашга нисбатан имтиёзли солиқ, режими-ни тақдим этиш;




480


14-боб. ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛИШ...



  1. шартнома асосида инвестиция лойиҳаларига жалб қилина-диган хорижий мутахассисларнинг иш хақи ва бошқа муко-фот тўловларини солиққа тортишнинг имтиёзли режимини яратиш;




  1. хорижий инвесторларнинг экспортга мўлжалланган маҳ-сулот ишлаб чиқаришларини ривожлантириш учун импорт кўринишида олиб кираётган мол-мулк, асбоб-ускуналар

ва технологияларни божхона тўловларидан озод қилиш. Шунингдек, агар хорижий инвестицияларни қабул қилувчи


мамлакат қонунчилиги миллий инвесторлар учун салбий томонга ўзгарса, одатда, хорижий инвестицияли корхоналар учун ушбу ўзгаришлар бўйича муддати кечиктирилиши кўзда тутилади.


Жаҳонда аксарият ҳолларда, хорижий инвесторлар учун имти-ёзли режим хорижий инвестицияларни жалб қилишга максимал даражада интилаётган ривожланаётган ва ўтиш иқтисодиёти мам-лакатлари томонидан яратилади. Шу билан бирга халқаро инвес-тиция жараёнининг асосий иштирокчилари сифатида инвести-ция фаолиятини кенгайтиришга ва барча учун ягона инвестиция режимини яратишга интилаётган ривожланган мамлакатлар ҳи-собланади. Бошқача айтганда, жаҳоннинг етакчи ривожланган мамлакатлари умумий, бир хил тамойиллар асосида ишлайдиган ягона инвестиция режимини шакллантириш тарафдорларидир.


Давлат томонидан хорижий инвестицияларни қўллаб-қувват-лашнинг асосий шакллари таркибидан қуйидагиларни ажратиш мумкин:


Инвестиция кафолатлари тўғрисидаги қоидалар миллий ҳуку-матлар томонидан қабул қилинади. Шу билан бирга улар икки то-монлама ва бир нечта мамлакатлар иштирок этадиган минтақавий кўп томонлама келишувларда ҳам мавжуд бўлади. Икки томонлама келишувларда асосан қуйидаги қоидалар қайд этилади:





  1. хорижий инвесторлар учун миллий режим;




  1. хорижий инвесторларни ҳимоя қилиш (миллийлаштиришдан, капитал, фойда ва дивидендларнинг репатриациясидан);




  1. низоларни ҳал қилиш тартиби;




  1. сиёсий рисклар билан боғлиқ, зарарлардан суғурталаш. Жаҳон хўжалигида кўптомонлама шартномалар асосида ин-

вестицияларни кафолатлаш қоидалари билан Инвестицияларни





481


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР



кафолатлаш бўйича кўп томонлама агентлик (МАГИ) шуғулланади ва қуйидаги масалаларни кўриб чиқади:





  1. хорижий инвестицияларни суғурталаш. Бунда инвестор рискларни суғурталайди. Одатда, суғурта суммаси инвес-тиция суммасининг 1 фоизигача миқдорини ташкил этади. Миллий суғурта агентликлари ва компаниялари фақат ўзла-рининг тўғридан-тўғри инвесторларини суғурталайдилар;




  1. инвестиция низоларини ҳал этиш. Буни капитални қабул қилувчи ёки четга чиқарувчи мамлакатнинг миллий қонун-чилиги ёки халқаро ҳуқуқ қоидалари асосида амалга оши-риш мумкин;




  1. икки ёқлама солиққа тортишни олдини олиш. Агар корпо-

рация бир нечта мамлакатда иш юритаётган бўлса, ушбу мамлакатлар унинг фойдасини солиққа тортишга ҳаракат қи-лади. Икки томонлама солиққа тортишнинг олдини олиш хақидаги келишувга асосан хорижий корпорациялар капи-тални қабул қилувчи мамлакатда солиқнинг ўз мамлака-тида тўланмаган қисмидангина солиқ тўлайди;



  1. маъмурий ва дипломатик қўллаб-қувватлаш. Одатда, ка-

питал чиқарувчи мамлакатлар ўз инвесторларини қўллаб-қувватлайди. Ушбу мамлакатлар инвестиция киритилаёт-ган мамлакат билан ўз инвесторлари учун қулай шарт-шаро-итлар яратиш ҳақида музокаралар олиб боради. Жаҳоннинг аксарият мамлакатларида инвестицияларни рағбатланти-риш бўйича миллий агентликлар ташкил этилган.





Download 6,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   198




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish