ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛИШ
ВА МОЛИЯЛАШТИРИШ
14.1. Хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг
иқтисодий моҳияти ва механизмлари
Маълумки, бир давлатдан бошқа давлатга даромад олиш мақ-садида йўналтирилган ҳар қандай шаклдаги мулк ва молиявий маблағни тўлақонли хорижий инвестиция дейишимиз мумкин. Аммо шундай мулк шакллари борки, улар хорижий инвестиция ҳисобланмайди. Масалан, элчихона чет давлат мулки ҳисобла-нади, ёки хорижий фуқаро шахсий уй сотиб олса, бу хорижий шахс мулки ҳисобланади, лекин хорижий инвестиция бўла олмайди.
Халқаро инвестициялар жаҳон мамлакатлари ўртасида ҳаракат-да бўлган инвестициялардир. Инвестицияларни хорижга чиқариш, уларнинг мамлакатлар ўртасидаги фаол ҳаракати замонавий жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатларнинг ажралмас бир бўлаги ҳисобланади. Инвестицияларни четга чи-қариш жаҳон иқтисодиётидаги монополия ҳукумронлигига чек қўяди. Ҳозирги вақтда халқаро инвестицияларнинг ўртача йил-лик ўсиш суръати 30%дан ошади. Бу кўрсаткич жаҳон савдоси ўсиши суръатларидан деярли 5 маротаба ортиқдир. Халқаро ин-вестициялар ўзида моддий бойлик барпо этиш учун зарур бўлган ишлаб чиқариш, пул ва товар шаклларида жамғарилган захира-ларни мужассамлаштиради. Ушбу инвестициялар доимий ра-вишда мамлакат ичида бир тармоқдан бошқасига ҳамда давлат-лараро ҳаракатда бўлади.
Компаниялар ва жисмоний шахслар инвестиция жараёни-нинг иштирокчиларидир. Улар инвестиция жараёнида ҳам талаб томонида, ҳам таклиф томонида иштирок этишлари мумкин.
Хорижий инвестицияларнинг ички инвестициялардан фарқи шундаки, уларда инвестор бошқа мамлакат фуқароси бўлади. Иқтисодий моҳиятига кўра хорижий инвестициялар ссуда капи-тали (яъни қарз ва кредит) ҳамда бевосита (тўғридан-тўғри) ва
МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР
портфель инвестицияларга бўлинади. Инвестициялар нимага йўналтирилганлиги улар қайси хорижий инвестиция турига кири-шини белгилайди.
Хорижий инвестициялар қўшма корхоналарда ўз ҳиссаси би-лан қатнашиб, хорижий инвесторларга тўлиқ тегишли бўлган кор-хоналарни яратиш, хусусийлаштиришда қатнашиш, хорижий ше-риклар билан банк тузиш, қимматбаҳо қоғозларни сотиб олиши, ер ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиши, эркин иқтисодий ҳудудларда фаолият олиб боришлари мумкин.
Хорижий инвестицияларни жалб қилишга асосан қуйидаги омиллар таъсир кўрсатади (14.1-расм):
иқтисодий омиллар:
ишлаб чиқаришнинг ривожланиши ва иқтисодий ўсиш суръ-атларининг бир маромда ушлаб турилиши;
жаҳон ва алоҳида мамлакатлар иқтисодиётида чуқур тарки-бий ўзгаришларни амалга оширилиши (айниқса, фан-техника
Do'stlaringiz bilan baham: |