Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. У. Бурханов, Х. Х. Худойқулов


Қарз маблағлари ҳисобидан молиялаштириш



Download 6,5 Mb.
bet110/198
Sana12.07.2022
Hajmi6,5 Mb.
#779224
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   198
Bog'liq
Moliya bozori

Қарз маблағлари ҳисобидан молиялаштириш асосан молия-вий бозорлардан жалб қилинган маблағлар, яъни банк кредитлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг қарз маблағларидан амалга оширилади.
Кредитлаш – бу хўжалик юритувчи субъектни қайтарила-диган молиялаштириш шакли ва банкларнинг анъанавий хиз-мат тури ҳисобланади. Замонавий бозор муносабатлари шарои-тида кредитлашга бўлган ёндашувлар сезиларли ўзгарди. Бугун-ги кунда хўжалик юритувчи субъект ҳисоб рақами очилган банк билан бир қаторда ҳар қандай банкда ва ҳоҳлаган инвестиция талабига қараб кредит олишлари мумкин.

Хўжалик юритувчи субъектни кредитлаш кредит шартно-масига мувофиқ амалга оширилади. Жумладан, кредитнинг қайтаришлик, муддатлилик, тўланганлик, таъминланганлик ва мақсадли хусусияти каби тамойиллари асосида кредитлаш амал-га оширилади. Хўжалик юритувчи субъектнинг инвестицияга бўлган талабидан келиб чиқиб қисқа ва узоқ муддатли кредит-ларга ажратилиши мумкин.




Қисқа муддатли банк кредитлари хўжалик юритувчи субъ-ектнинг айланма маблағларини шакллантириш манбаидан бири ҳисобланади. У хўжалик юритувчи субъектнинг жорий фаолияти билан боғлиқ инвестицияларга бўлган талабини қондириш имко-нини беради.



355


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР



Жумладан, капитал харажатлар учун кредитни бир йилдан ортиқ муддатга олиш мумкин. Бу ҳолатда ушбу кредит хўжалик юритувчи субъект ривожланишига йўналтирилган қарз маблағ-лари сифатида гавдаланади.




Узоқ муддатли банк кредитлари объекти сифатида хўжалик юритувчи субъектнинг қуйидаги:



  1. ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлма-ган объектларни қуриш, кенгайтириш ва реконструкция қилиш;




  1. кўчириб бўладиган ва кучмас мулкни сотиб олиш;




  1. янги корхонани ташкил этиш;




  1. илмий-техник ва инновацион маҳсулотлар, интеллектуал мулк ва бошқа мулк объектларини ташкил этиш харажатла-

рини киритиш мумкин.


Ҳар бир молиялаштириш шаклининг ўзига хос афзал ва нуқ-сонлари бўлиб, уларни фақат молиялаштиришнинг муқобил ва-риантлари билан солиштириш асосида тўғри баҳолаш мумкин.


Шу ўринда инвестиция фаолиятини молиялаштиришнинг ўзи-га хос замонавий манбалари ва шаклларига тўхталиб ўтсак. Ху-сусан, ривожланган мамлакатлар иқтисодиётида анчадан буён кенг фойдаланилаётган ва Ўзбекистон иқтисодиёти учун янги ва самарали бўлган молиялаштиришнинг қуйидаги шакллари ли-зинг, ипотека кредитлаш ва венчур маблағлари ҳисобланди.


Уларнинг вужудга келишини илмий-техник ва инновацион тараққиёт шароитида инвестицияларга бўлган талаб ва уларни анъанавий молиялаштириш манбалари билан тўлиқ қаноатлан-тириб бўлмаслиги билан боғлаш мумкин.




Лизинг ўтган асрнинг 50-йилларида АҚШда ва Европа давлат-ларида эса 60-йилларда юзага келган. Бугунги кунда инвестиция фаолиятини молиялаштиришнинг лизинг шартлари жаҳоннинг кўпгина мамлакатларида кенг тарқалган. Хусусан, бугунги кун-да Японияда лизинг шартлари асосида инвестиция фаолиятини молиялаштириш улуши 25%гача, Европа капитал бозорида эса 15%ни ташкил этмоқда.

Лизинг Ўзбекистон иқтисодиётига мустақиллик йиллари бо-шида кириб келган бўлиб, бугунги кунда банкларнинг асосий банк хизматлари ва алоҳида лизинг компаниялари сифатида жа-





356


11-боб. ИНВЕСТИЦИЯ ФАОЛИЯТИ

дал ривожланиб бормоқда. Жумладан, лизинг тартиби ва опе-рациялари қонуний-меъёрий хужжатларда ўз аксини топди. Жумладан, 1999 йил 14 апрелда Ўзбекистон Республикаси-нинг «Лизинг тўғрисида»ги қонуни қабул қилинди. Қонунда лизингни амалга ошириш пайтида юзага келадиган муносабат-ларни тартибга солувчи тартиб қоидалар берилган.




Лизинг – бу молиявий ижаранинг алоҳида тури бўлиб, унда бир тараф (лизинг берувчи) иккинчи тарафнинг (лизинг олувчининг) топшириғига биноан учинчи тарафдан (сотувчидан) лизинг шарт-номасида шартлашилган мол-мулкни (лизинг объектини) мулк қилиб олади ва уни лизинг олувчига шу шартномада белгиланган шартларда ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланишдир.



Download 6,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   198




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish