Назорат учун саволлар
Инвестиция тушунчасига таъриф беринг.
Инвестиция нормаси деганда нимани тушунасиз ва у қандай ҳи-собланади?
Инвесторларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши ва тартибга соли-ниши бўйича қандай меъёрий ҳужжатлар мавжуд?
Инвестиция фаолиятини молиялаштириш бўйича қандай ман-баларни биласиз?
Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар деганда нимани тушу-насиз ва унинг моҳиятини ёритинг?
Инвестиция лойиҳаларини минтақалар иқтисодиётини ривож-лантиришдаги аҳамиятини ёритинг.
Инвестицияларни мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривож-ланишидаги ўрни қандай?
Инвестициялар миқдори қандай соҳаларни ривожлантиришга йўналтирилган?
11-боб
ИНВЕСТИЦИЯ ФАОЛИЯТИ
11.1. Инвестиция фаолияти, унинг объектлари
ва субъектлари
Инвестициялар ва инвестиция фаолияти бир-бирига жуда яқин тушунчалар ҳисобланади. Инвестицияларга берилган таърифга мувофиқ, инвестиция фаолияти асосан икки босқичдан ташкил топади. Инвестициялар ҳаракатининг биринчи босқичида инвес-тиция ресурслари инвестициялаш объектларига қўйилади, яъни инвестиция фаолияти юз беради. Иккинчи босқичда эса инвести-ция объектларига қўйилган қўйилмалардан олинадиган даромад, самара акс этади.
Инвестиция фаолиятига тор ва кенг маънода таъриф бериш мумкин. Тор маънода инвестицион фаолият ёки инвестициялаш ре-сурсларни қўйилма сифатида қайта йўналтириш, яъни қайта тиклаш жараёнини ўзида акс эттиради. Бошқача қилиб айтганда, капитал-нинг ҳозирги қийматини сақлаган ҳолда, жамғармаларни қайта тик-лашдан иборат бўлади. Кенг маънода эса инвестицион фаолият – бу даромад (самара) олиш мақсадида инвестициялаш объектига маблағ қўйиш билан боғлиқ фаолиятдир. Яъни, қийматни капитал-лаштириш, жамғармаларни кўпайтириш мақсадларида ресурсларни
ёки бу инвестицион объектга йўналтиришдан иборат. Мана шу жа-раённи инвестицион цикл ёки инвестицияларнинг доиравий айла-ниши дейиш мумкин. Бу ерда шуни таъкидлаб ўтиш керакки, инвес-тицияларнинг ўзлари ҳам инвестиция фаолиятининг объекти сифа-тида иштирок этади. Инвестициялар ўзларининг иқтисодий табиа-тига кўра мавҳум тушунча ҳисобланса, инвестиция фаолияти кўзда тутилган аниқ иқтисодий, ижтимоий натижага эришиш учун объ-ектларнинг муайян ҳатти-ҳаракатлари, фаолиятлари мажмуидир.
Айрим адабиётларда инвестиция фаолияти иқтисодиётни ри-вожлантириш учун киритилган маблағлар билан боғлиқ бўлган функциялар мажмуаси сифатида тавсифланади.1
И.П.Николаева. Инвестиции. Учебник. – М.: Издательско-торговая корпо-рация «Дашков и К°», 2013. 256-б.
11-боб. ИНВЕСТИЦИЯ ФАОЛИЯТИ
Инвестиция фаолияти иқтисодий жараённинг бир қисмидир. Бу ишлаб чиқаришни ривожлантиришни таъминлашнинг асосий шакли бўлиб хизмат қилади, аммо унинг асосий мақсадларига нисбатан бўйсунувчи характерни намоён этади, фақат ушбу мақ-садларга эришиш воситаси сифатида киришади. Инвестиция фао-лияти ҳажми алоҳида даврлар бўйича тақсимланмаган, бу алоҳида ишларни капитал сиғимининг ҳар хиллиги билан белгиланади. Инвестицияларнинг қоплаш муддати ва улардан самара олиниши маълум бир вақт оралиғига боғлиқ бўлади.
Россиялик иқтисодчи олимлар фикрича, инвестиция фаолия-ти – бу юридик ва жисмоний шахслар ҳамда давлатнинг иқтисо-дий ва ижтимоий самарага эришиш учун инвестиция жараёнини амалга ошириш мақсадида маблағларни жалб қилиш ва кўпай-тиришга қаратилган фаолиятидир.1
Инвестиция фаолияти корхоналарда пул оқимининг мустақил турини шакллантиради, бу инвестиция оқими деб аталади. Ҳар қандай оқим сингари, инвестиция оқими ҳам кирим ва чиқим билан тавсифланади. Инвестициялар оқимининг чиқиб кетишига асосий воситалар ва номоддий активларни сотиб олишга инвестиция ки-ритиш ҳамда айланма маблағларнинг ўсиши киради. Киримга эса, асосий восита элементлари ва номоддий активларни сотишдан тушган тушумлар киради.
Инвестиция фаолияти – бу фойда олиш ва бошқа фойдали са-марага эришиш учун инвестицияни жалб қилиш ва амалий ҳара-катларни амалга оширишдир.2 Инвестиция фаолияти жараёнида объектлар зарур инвестиция манбаларини топадилар, самарали инвестициялаш воситаларини танлайдилар, мувозанатли инвес-тиция дастури ва инвестиция портфелларини шакллантирадилар ҳамда уларнинг амалга оширилишини таъминлайдилар.
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 25 декабрда қабул қилинган «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги қонунида инвестицион фаолиятга қуйидагича таъриф берилган: инвестиция фаолияти – инвестиция фаолияти субъектларининг инвестицияларни амалга ошириш билан боғлиқ ҳаракатлари
Do'stlaringiz bilan baham: |