Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. А. Омонов, Т. М.ҚОралиев


– БОБ ПУЛ АЙЛАНМАСИ ВА УНИНГ ТАРКИБИ



Download 6,88 Mb.
bet24/162
Sana19.02.2022
Hajmi6,88 Mb.
#459455
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   162
Bog'liq
Дарслик ПКБ Омонов Каралиев 02 02 2018

3 – БОБ
ПУЛ АЙЛАНМАСИ ВА УНИНГ ТАРКИБИ


3.1. Пул айланмасининг моҳияти

Нақд пулсиз ва нақд пул ўтказиш йўли билан амалга ошириладиган тўловларнинг йиғиндиси пул айланмасини ташкил қилади. Пул айланмаси таркиби нақд пул ва нақд пулсиз шаклида амалга ошириладиган айланмаларни ўз ичига олади.


Нақд пул айланмаси – бу қоғоз пуллар ва танга пуллар воситасида амалга оширилиб, нақд пуллар ҳаракати жараёнида намоён бўлади. Нақд пул айланмаси асосан жисмоний шахслар ва юридик шахслар ўртасида вужудга келадиган айирбошлаш муносабатларини амалга оширишга хизмат қилади.
Нақд пулсиз айланмалар – бу кредит муассасаларида очилган ҳисобрақамлар ёрдамида пулларни ҳисобдан ҳисобга кўчириш орқали амалга оширилади.
Пул доимий равишда “ҳаракатда” бўлади, бу ҳаракат давомида жуда кўплаб товар ва хизматларни сотиш ва сотиб олиш жараёнида бевосита иштирок этиб, сотувчи ва сотиб олувчиларга хизмат қилади. Хусусан, пул ўз ҳаракати жараёнида бозордаги талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда товарлар ва хизматлар баҳосини белгилайди, бу пулнинг қиймат ўлчови, муомала воситаси ва тўлов воситаси функциялари орқали амалга оширилади.
Пул вақтинчалик ҳисоб – китоблар ва айланмаларда иштирок этмаган вақтда жамғарма воситаси функциясини бажариш орқали, ўзининг соҳибига қўшимча даромад келтирди ва реал иқтисодиётда муҳим рол ўйнайди.
Пул айланмаси таркибида нақд ёки нақдсиз ҳисоб – китоблар билан амалга оширилаётган тўловлар ҳажмининг юқори ёки пастлигига пулнинг барқарорлиги, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги ва бошқа қатор омиллар таъсир қилади.
Пулнинг айланмаси моҳиятини чуқурроқ аниқлаш учун унинг объекти ва субъектларига эътибор бериш мақсадга мувофиқ. Пул айланмаси субъектлари сифатида давлат ва давлат муассасалари, Марказий банк, кредит ва молия муассасалари, мамлакат резиденти ва норезедентлари, корхона ва ташкилотларни келтириш мумкин. Унинг объекти эса товар ва товарсиз операциялар жараёнида вужудга келадиган иқтисодий муносабатлар, яъни айланмалар ҳисобланади.
Пул айланмаси субъектлари ўртасида амалга ошириладиган иқтисодий муносабатлар нақд ва нақд пулсиз кўринишида амалга оширилади. Хорижий мамлакатлар иқтисодий адабиётдарида пул айланмаси деярли ўрганилмайди. Бунинг асосий сабабларидан бири, балки мазкур мамлакатлар банк муассасаларида ҳисоб – китобларни амалга оширишда пул айланмаси нақд ва нақд пулсиз кўриниши шакллари ўртасида фарқ мавжуд эмаслиги бўлиши мумкин. Ҳақиқатда ҳам ривожланган ва айрим ривожланаётган мамлакатлар банкларида нақд ва нақдсиз пул ҳисоб – китобларни амалга ошириш ўртасида фарқ мавжуд эмас.
Шу билан бирга, МДҲ мамлакатлари иқтисодий адабиётларининг деярли барчасида “пул айланмаси” ва “тўлов айланмаси” алоҳида – алоҳида ўрганилади. Уларни бир – биридан фарқлашда асосий эътибор ҳисоб – китобларни амалга оширишда нақд пулни иштирок этиши ёки этмаслигига қаратилади. Пул айланмасида бевосита нақд пуллар тўловларни амалга оширишда иштирок этади. Кейинги йилларда ҳисоб – китобларни амалга оширишда пластик карточкалар, ҳисоб – китоб чекларни жорий этилиши пул айланмаси таркибида нақд пулли ҳисоб – китоблар улушининг сезиларли даражада пасайиб кетишига сабаб бўлмоқда. Хусусан, АҚШ, Ғарбий Европа мамлакатлари ва Японияда пул айланмаларининг улуши 1 – 1,5 фоизни ташкил этади.
Қуйидаги расмда пул айланмасининг таркибий тузилиши ва унинг ўзаро боғлиқлигини тавсифловчи ҳолатлар келтирилган.






Download 6,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish