Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. А. Омонов, Т. М.ҚОралиев



Download 6,88 Mb.
bet106/162
Sana19.02.2022
Hajmi6,88 Mb.
#459455
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   162
Bog'liq
Дарслик ПКБ Омонов Каралиев 02 02 2018

Эйффингер–Шалинг индекси 3 та фактор асосида ҳисобланади:
МБнинг пул-кредит сиёсатини аниқлашдаги мустақиллиги;
МБ бошқарув органларида ҳукумат органларининг мавжудлиги;
Ҳукумат томонидан тайинланадиган МБ бошқарув органлари аъзоларининг улуши;
Бу индекс қанчалик шартларни бажарилишига кўра 1 дан 5 гача баҳоланади.
Бундан ташқари, МБ сиёсий мустақиллиги МБ бошқарувини тайинлаш жараёнининг қонун билан бошқарилишида ҳам кўзга ташланади. Ривожланаётган мамлакатларда МБнинг бошқарувини танлаш ва уларнинг ваколат муддатларини қисқартиришга ҳукуматнинг аралашиши, банк бошқарувида ҳукумат вакиллари иштирок этиши ҳамда ҳукумат билан мунозараларда МБнинг қонуний ҳимоясининг чегараланганлиги кабилар уларнинг мустақил қарор қабул имкониятини бермайди.
Ҳозирги даврда дунё бўйича сиёсий мустақиллик даражаси энг юқори бўлган Марказий банк – бу Европа Марказий банкидир (ЕМБ). Хусусан:
ЕМБ Европа Иттифоқи бошқарув органларига ва евроҳудуд ҳукуматларига умуман бўйсунмайди;
ЕМБ баҳолар барқарорлигига жавоб беради;
ЕМБнинг ваколатларини қонунчилик асосида ўзгартирилиши мумкин эмас.
ЕМБнинг ваколатлари фақатгина Маастрихт шартномасини қайта кўриб чиқиш натижасида ўзгартирилиши мумкин. Бу эса, жуда мураккаб жараён бўлиб, барча иштирокчиларнинг розилигини олишни талаб этади.
АҚШ ФЗТнинг ҳам сиёсий мустақиллик даражаси юқоридир.
ФЗТ Бошқарувчилар кенгаши аъзолари 14 йилга тайинланади. АҚШ Президенти фақат 2 муддатга (8 йил) сайлана олади. ФЗТ Президенти номзодини АҚШ Президенти Сенатга тақдим этади, шунингдек ФЗТ пул-кредит сиёсатини амалга оширишда мустақилдир.
Аммо ФЗТнинг сиёсий мустақиллик даражаси ЕМБникидан паст, чунки ФЗТга Конгресс таъсир кўрсата олади.
Канада ва Англия Марказий банкларининг сиёсий мустақиллик даражаси бундан ҳам пастдир.
Канада Марказий банкининг Директори Ҳукумат томонидан тасдиқланади. Пул-кредит сиёсати инструментларини мустақил танлай олмайди.
Канада Марказий банки ва Ҳукумати ўртасида келишмовчилик юзага келса, Молия вазирлиги директива чиқариш ҳуқуқига эга ва Марказий банк уни бажаришга мажбур.
Аммо ҳозирга қадар Молия вазирлиги биронта ҳам директива чиқармаган. Чунки, директива ёзма равишда расмийлаштирилиши керак.
Ўзбекистон Марказий банкининг сиёсий мустақиллиги:
1. Марказий банк Раиси ҳукуматнинг аралашувисиз тайинланади (1 балл).
2. Марказий банк Раиси 5 йилга тайинланади (0 балл)
3. Бошқарув аъзолари Ҳукуматнинг иштирокисиз тайинланади (1 балл)
4. Бошқарув аъзоларининг ваколат муддати белгиланмаган (0 балл)
5. Бошқарувда ҳукумат вакиллари иштирок этмайди (1 балл).
6. Пул-кредит соҳасида қабул қилинган қарорларни Ҳукумат томонидан маҳқулланиши қонун ҳужжатларида белгиланмаган (1 балл)
7. Марказий банк тўғрисидаги қонунда баҳолар барқарорлигини таъминлаш мажбурияти Марказий банкка мажбурият сифатида юкланмаган (0 балл).
8. Марказий банк ва Ҳукумат ўртасида қарама-қаршилик юзага келганда, Марказий банкнинг позициясини кусайтириш имконини берадиган қонунчилик меъёрлари мавжуд эмас (0 балл).
Жами: 4 балл.
Ўзбекистон Марказий банкининг иқтисодий мустақиллиги:
1. Ҳукуматнинг автоматик тарзда кредитлаш жараёни мавжуд эмас (1 балл).
2. Ҳукуматга бозор ставкаларида кредит бериш Марказий банк тўғрисидаги қонунда кўзда тутилмаган (0 балл).
3. Ҳукуматга бериладиган кредитлар маълум муддатга, кредит шартномаси асосидаберилади (1 балл).
4. Марказий банк томонидан ҳукуматга бериладиган кредитлар бўйича чекловлар Марказий банк тўғрисидаги қонунда кўзда тутилмаган (0).
5. Марказий банк Ҳукумат қимматли қоғозлари бирламчи бозорининг иштирокчиси эмас (Марказий банк тўғрисидаги қонуннинг 25-моддаси) (1 балл).
6. Марказий банк ўзининг фоиз ставкаларини мустақил белгилайди (Марказий банк тўғрисидаги қонуннинг 27-моддаси) (1 балл).
7.Марказий банк тижорат банклари, нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини назорат қилади (0 балл).
Жами: 4 балл.
GMT индекси бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг мустақиллик даражаси 8 баллни ташкил қилган бўлиб, бу кўрсаткич ўрта даражадаги мустақиллик даражасини англатади.
Бугунги кунда Марказий банк мустақиллигини баҳолаш ҳар бир мамлакат учун банк тизимининг назорат қилинишида ва энг асосийси малакатда монетар сиёсатнинг қай даражада олиб борилишини баҳолашда муҳим ўрин тутади.
Марказий банк мустақиллигини баҳолашда халқаро банк амалиётида турли хил ёндашувлар мавжуд. Улардан сўнггилари сифатида “The New Index for Central Bank Independence” рейтингли баҳолаш кўрсаткичини келтириш мумкин. Ушбу кўрсаткич 0-36 баллгача оралиқда Марказий банк мустақиллик даражасини аниқлайди. Бунда асосий мезон қилиб, Марказий банкнинг 3 гуруҳ: Монетар сиёсат мустақиллиги (МСМ), Персонал мустақиллик (ПМ) ва Молиявий мустақиллик (ММ) кўрсаткичларига жаратилган ҳолда улар ҳам таркибан балли баҳолашга асосланади.

Download 6,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish