Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. А. Омонов, Т. М.ҚОралиев


Марказий банкнинг мустақиллигини аниқловчи



Download 6,88 Mb.
bet105/162
Sana19.02.2022
Hajmi6,88 Mb.
#459455
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   162
Bog'liq
Дарслик ПКБ Омонов Каралиев 02 02 2018

14.2. Марказий банкнинг мустақиллигини аниқловчи
индекслар ва уларнинг тавсифи

Иқтисодий адабиётларда Марказий банкнинг мустақиллиги тушунчаси турли иқтисодчи олимлар томонидан турлича талқин этилган.


Массачусетс технология университети профессори Стэнли Фишернинг фикрига кўра, Марказий банк мустақиллигининг 2 тури мавжуд:
инструментларни танлашдаги мустақиллик;
мақсадларни танлашдаги мустақиллик.
В. Грилли 1991 йилда фанга Марказий банкнинг сиёсий мустақиллиги тушунчасини киритди. Унинг фикрига кўра, Марказий банкнинг сиёсий мустақиллиги – бу Марказий банк раҳбариятини тайинлаш жараёнини ҳукуматдан мустақиллигидир.
Аммо ҳозирги даврда Марказий банкнинг сиёсий мустақиллиги нафақат Марказий банк раҳбариятини тайинлаш жараёнидаги мустақилликни, балки пул-кредит сиёсатини амалга оширишдаги мустақилликни ҳам ўз ичига олади.
Кўпчилик иқтисодчи олимлар – (Маскиандаро, Табеллини, Цукерман, Эйффингер, Шеннаев ва бошқ.) томонидан Марказий банкнинг иқтисодий мустақиллигини мавжудлиги эътироф этилган.
Марказий банкнинг иқтисодий мустақиллиги – бу Марказий банкнинг ўз ихтиёридаги маблағлар ва инструментлардан фойдаланишда ҳукуматдан ва давлат бошқарув органларидан мустақиллигидир.
Марказий банкнинг мустақиллигини белгиловчи индекслар:

  • Цукерман индекси;

  • GMT (Грилли, Маскиандаро ва Табеллинилар омонидан асос солинган) индекси;

  • Эйффингер–Шалинг индекси;

Цукерман индекси мустақилликни тавсифловчи 4 та гуруҳга бўлинган 16 та кўрсаткичларни ўзида мужассамлаштиради.

  1. Кадрлар сиёсатини мустақиллиги;

  2. Пул-кредит сиёсатини ишлаб чиқиш;

  3. Унинг мақсадлари ва давлат бюджетини молиялаштиришни чегаралаш;

Ҳар бир 16 та кўрсаткич 0 дан 1 гача белгиланиши мумкин.
GMT индекси 2 қисмдан иборат бўлиб, МБнинг сиёсий ва иқтисодий мустақиллилигини белгилайди. Ҳар бир қисм ўзида индексларни акс эттириб фақат 2 та кўрсаткич билан белгиланади. Ҳозирги вақтда GMT индекси МБнинг мустақилилигини баҳолаш учун кўплаб ишлатилаётган индексдир, чунки уни ҳисоблаш учун етарли маълумотларни олиш мумкин бўлади
GMT индекси бўйича Марказий банкнинг сиёсий мустақиллиги 8 та мезон бўйича баҳоланади:
1. Марказий банк раҳбари Ҳукуматнинг аралашувисиз тайинланади.
2. Марказий банк раҳбари 5 йилдан ортиқ муддатга тайинланади.
3. Марказий банк Бошқарувчилар кенгаши аъзолари Ҳукуматнинг иштирокисиз тайинланади.
4. Марказий банк Бошқарувчилар кенгаши банкни 5 йилдан ортиқ бошқаради.
5. Марказий банк Бошқарувчилар кенгашида Ҳукумат вакилларининг мажбурий иштирокига зарурият йўқ.
6. Пул-кредит соҳасида қабул қилинган қарорларни Ҳукумат томонидан маъқулланиш заруриятининг йўқлиги.
7. Марказий банкда қонун бўйича устувор мақсадлардан бири сифатида мамлакатда баҳолар барқарорлигини таъминлаш мажбурияти бўлиши керак.
8. Марказий банк Ҳукумат билан қарама-қаршиликка бориб қолганда, унинг позициясини кучайтириш имконини берадиган қонунчилик меъёрларининг мавжудлиги.
GMT индекси бўйича Марказий банкнинг иқтисодий мустақиллиги 7 та мезон бўйича баҳоланади:
1. Ҳукуматга автоматик тарзда кредитлар бериш жараёнининг мавжуд эмаслиги.
2. Марказий банк кредитлари Ҳукуматга бозор ставкаларида берилади.
3. Марказий банк кредитлари Ҳукуматга маълум муддатга берилади.
4. Кредитлар Ҳукуматга чекланган миқдорда берилади.
5. Марказий банк давлат қимматли қоғозларининг бирламчи иштирокчиси ҳисобланмайди.
5. Марказий банк давлат қимматли қоғозларининг бирламчи иштирокчиси ҳисобланмайди.
6. Марказий банк ўзининг фоиз ставкалари мустақил, Ҳукумат билан келишмасдан, ўрнатади.
7. Марказий банк банк секторини назорат қилиш юзасидан жавобгардир. (Бу ҳолатда GMT индекси асосида МБ га 2 балл ўзлаштирилади ёки бошқа давлат органи билан биргаликда амалга оширилса 1 балл қўйилади).
Ҳар бир мезон 2 та ўлчамга эга, яъни 0 ва 1 балл билан баҳоланади.
0 – мустақиллик даражаси паст;
1 – мустақиллик даражаси юқори.
Сиёсий ва иқтисодий мустақиллик индекслари бўйича тўпланган баллар қўшилиб, умумий мустақиллик индекси аниқланади.
Умумий мустақиллик индексининг энг юқори даражаси 15 баллга тенг.
Шундан:
сиёсий мустақиллик – 8 балл
иқтисодий мустақиллик – 7 балл.

Download 6,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish