Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. А. Омонов, Т. М.ҚОралиев



Download 6,88 Mb.
bet15/162
Sana19.02.2022
Hajmi6,88 Mb.
#459455
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   162
Bog'liq
Дарслик ПКБ Омонов Каралиев 02 02 2018

Кредит пуллар. Кредит пуллар товар ишлаб чиқаришни жараёнининг ривожланишида вужудга келган бўлиб, товарнинг олди-сотдиси учун тўловни кечиктириш (кредитга бериш) тарзида амал қилади. Кредит пулларини вужудга келишининг мақсади ва зарурлиги иқтисодиётда товар-пул айланмасини тезлаштириш ва осонлаштириш бўлиб, товар айланмасида тўловларни ҳақиқий пуллар билан эмас, балки уларнинг ўринбосарлари орқали амалга оширишга қаратилган. Кейинчалик товар-пул муносабатларининг ривожланиши натижасида кредит пуллари ўзининг дастлабки моҳиятини анчагина йўқотди. Кредит пулларнинг ривожланиш жарёни ва шакллари қуйидагича бўлган: вексел, акцептланган вексел, банкнота, чек, кредит карточкалари.
Электрон пуллар. Банкларнинг ривожланиши, ўзаро тўловлар ва ҳисоб – китоблар ҳажмининг ортиши, шунингдек, техника ва технологиянинг такомиллашуви натижасида ХХ асрнинг иккинчи ярмидан электрон пуллар вужудга келди. Электрон пулларнинг тўлов инструменти бўлиб – пластик карталар ҳисобланади.
Пластик карта – бу пулларни нақдсиз кўринишда кўчириш ёки нақд пул кўринишда олиш имкониятини берадиган, банклар ва бошқа кредит муассасалари томонидан чиқарилган номли тўлов ҳужжат ҳисобланади.
Пластик карталар банк тизими ва ундан фойдаланувчилар учун қулайлик жиҳатлари жуда кўп. Хусусан:
– киши 1, 2, 3 млн сўмни ҳамёнида олиб юролмайди, лекин пластик картада бундай муаммо мавжуд эмас;
– ҳамёнингиздаги пулни йўқотсангиз ёки унутиб бирор жойда қолдирсангиз уларни бегона шахс фойдаланиши мумкин, лекин пластик карталардан бегона шахсларни фойдаланиш имконияти жуда чегараланган. Чунки уларнинг махсус пароли мавжуд, шу билан бирга, пластик картани йўқотган шахс зудлик билан банкка хабар берса унинг ҳисобрақамлари бўйича тўловларни тўхтатиб қўйиш мумкин;
– банклар нақд пулларни ташиш, сақлаш, уларнинг ҳисобини юритиш ва мижозларга бериш каби қўшимча меҳнат ва сарф харажатдан фориғ бўлади;
– банклар депозит сиёсатидан келиб чиқиб фойдаланувчи пластик картадаги вақтинчалик фойдаланмай турган қолдиқ суммаларига қўшимча фоиз тўлаши мумкин.
Ўзбекистонда пластик карточкаларни жорий қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қатор қарорлари қабул қилинди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 сентябрдаги “Пластик карточкалар асосида ҳисоб – китоб қилиш тизимини янада ривожлантириш чора – тадбирлари тўғрисида” 445 – сонли Қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 3 августдаги “Пластик карточкалар асосида нақд пулсиз ҳисоб – китоб тизимини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора – тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ – 433 – сонли ва 2010 йил 19 апрелдаги “Банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб – китоб тизимини ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора – тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ – 1325 – сонли Қарорлари шулар жумласидандир.
Ҳозирги кунда барча тижорат банклари ўз пластик карточкаларига эга бўлиб, уларнинг сони йилдан – йилга ортиб бормоқда.
Ўзбекистон тижорат банклари томонидан жорий этилган пластик карталар билан ҳисоб – китоблар самарадорлигини янада ошириш мақсадида:
– савдо нуқталарида пластик карталар билан ҳисоб – китобларни амалга ошириш учун терминалларни кўпайтириш;
– иш ҳақи ва унга тенглаштирилган маблағларни пластик карталарга ўтказиш жараёнини янада такомиллашириш;
– барча банк бўлимлари бошқа банкларнинг пластик карточкалари бўйича ҳам нақд пулларни ечишлишини таъминлаш каби ишларни йўлга қўйиш лозим.
Крипто пуллар. Крипто – сўзи (κρυπτόζ) сирли, яширин, шифрланган мурожаатнома каби маноларни беради. Криптовалюта эса рақамли валюталарнинг кўринишидир. Ҳозирги кунда унинг Bitcoin, Litecoin, Namecoin, SwiftCoin, Peercoin, Dogecoin, Emercoin, Gridcoin, Primecoin ва бошқа турлари мавжуд.
Юқорида қайд этилган ҳолатлар бўйича Марказий банк ва тижорат банклари, тегишли муассасалар, шунингдек, савдо нуқталари томонидан амлага оширилаётган ишлар пластик карталарни янада кенгроқ ва самарали ишлашига имконият яратади.

Download 6,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish