Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. А. Омонов, Т. М.ҚОралиев



Download 6,88 Mb.
bet113/162
Sana19.02.2022
Hajmi6,88 Mb.
#459455
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   162
Bog'liq
Дарслик ПКБ Омонов Каралиев 02 02 2018

Биринчи функцияси, вақтинчалик бўш пул маблағларни жалб қилиш, жамғариш ва ушбу маблағларни капиталга айлантириш функцияси. Банкларнинг жуда қадимий функцияларидан ҳисобланади. Банклар жамиятдаги вақтинчалик бўш пул маблағларини тегишли шартлар асосида ўзларига жалб қилади ва ушбу маблағларни самарали йўналишларга жойлаштиради. Албатта, банклардан ташқари турли инвестицион фондлар, молия – санаот корхоналари ҳам пул маблағларини жалб қилиш ва жамғариш билан шуғулланади, бироқ уларнинг пул маблағларини жалб қилиш ва жамғариши билан банкларникидан жиддий фарқлар мавжуд. Банкларнинг итиёрида бўлган маблағларнинг деярли 90 фоизи четдан жалб қилинган пул маблағлари ҳисобланади. Бу банкларнинг асосий фаолияти бошқа шахсларнинг маблағлари ҳисобига амалга оширилиши англатиш билан бирга, юқори даражада рискка боғлиқлигини келтириб чиқаради.
Иккинчи функцияси, корхона ва ташкилотлар, давлат, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини кредитлаш. Бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқариш ва меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви мулкий шаклидан қаътий назар барча хўжалик юритувчи субъектларни айланма маблағларга бўлган эҳтиёжини оширади. Хусусан, корхона ва ташкилотлар ишлаб чиқариш жараёнини модернизациялаш ва кенгайтириш, меҳнат тақсимотини такомиллаштириш, қўшимча акцияларни сотиб олиш ва бошқа мақсадларни амалга оширишда қўшимча молиявий маблағларга кучли эҳтиёж сезади. Хўжалик юритувчи субъектларнинг бу эҳтиёжининг асосий қисми банкларнинг кредит бериш функцияси орқали қондирилади. Албатта, банклар ушбу функцияни амалга оширишда кредитнинг тегишли тамойилларига (муддатлилик, таъминланганлик, тўловлилик, қайтаришлик ва мақсадлилик) амал қилган ҳолда хўжалик юритувчи субъектларга тижорат асосида тақдим этади.
Учинчи функцияси, хўжалик субъектлари пул ҳисоб – китобларини амалга оширишда воситачи ҳисобланади. Иқтисодиётда фаолият юритаётган хўжалик субъектлари кун давомида бир неча юз минглаб турли даражадаги пул айланмаларини (асосан нақдсиз пул кўринишида) амалга оширади. Банкларнинг бевосита иштироки (воситачилиги) натижасида ушбу ўтказмалар жўнатувчидан олувчига етиб боради. Шунингдек, банклар пул ўтказмалари орқали иқтисодиётнинг турли тармоқларига капитални жойлаштиради ва кредит линиялари очади. Буларнинг барчаси банкларнинг пул ҳисоб – китобларни амалга оширишда воситачилик функцияси орқали бажарилади ва тартибга солинади.
Банкларнинг пул айланмасини тартибга солиш функцияси орқали Марказий банк иқтисодиётдаги товар массаси ва пул массаси ўртасидаги ўзаро мувозанатликни таъминлайди. Маълумки, ушбу мувозанатнинг бузилиши иқтисодиётда инфляция даржасини ортиб кетиши ёки пул тақчиллигини вужудга келишига олиб келади. Шу боис ҳам Марказий банк ўзининг пул – кредит инструментлари орқали пул айланмаси учун зарур бўлган тўлов воситасининг миқдорини тартибга солиб туради.
Кредит маблағларни муомалага чиқариш банкларнинг тўртинчи функцияси ҳисобланади. Таъкидлаш жоизки, ушбу функцияни барча банклар бажариш ҳуқуқига эга эмас. Бозор иқтисодиёти шароитида муомалага кредит пулларни чиқариш Марказий банк зиммасига юклатилган. Марказий банк муомалага чиқараётган пул массасини мамлакатда яратилаётган товар массасига нисбатан мувозанатлигини таъминлашга эътибор қаратади. Марказий банкнинг ушбу функцияни самарали бажараётганлиги миллий валютанинг сотиб олиш қобилиятини мустаҳкамлиги ва инфляция даражасининг пастлиги белгилайди.
Демак, тижорат банклари кредит пулларини муомалага эмиссия қилиш ҳуқуқига эга эмас, улар муомаладаги мавжуд пул ҳажми доирасида фаолият юритади. Муомаладаги пул массасининг ҳажмини ўзгаришига тижорат банклари бевосита таъсир қила олмайдилар, бунга фақат Марказий банкнинг ҳуқуқи мавжуддир.
Иқтисодий ва молиявий маслаҳатларни бериш банкларнинг бешинчи функцияси ҳисобланади. Банклар иқтисодиётдаги молиявий муассаса сифатида мулкий шаклидан қаътий назар мамлакатдаги барча хўжалик юритувчи субъектларга ўзларининг ҳуқуқий имкониятларидан келиб чиқиб, турли даражадаги иқтисодий ва молиявий маслаҳатларни беради. Албатта, ушбу маслаҳатлар мижоз ва банк ўртасида тузилган тегишли шартномалар ёки ўзаро келишувлар асосида амалга оширилади.
Хулоса қилиб айтганда, банкларнинг функциялари уларнинг моҳиятини ва бажарадиган операцияларининг мазмунини англашга хизмат қилади. Банкларнинг функциялари турли иқтисодий адабиётларда турлича талқин этилишининг асосий сабаби ижтимоий – иқтисодий ҳаётда юз бераётган ва ривожланиб бораётган муносабатларнинг доимий равишда янги қирраларининг вужудга келаётганлиги билан изоҳланади.


Download 6,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish