3.2.2.Нақд пулларни бериш тартиби
Юридик ва жисмоний шахсларнинг эҳтиёжлари учун зарур бўлган нақд пуллар тижорат банклари томонидан берилади. Тижорат банклари асосан қуйидаги ҳолларда юридик ва жисмоний шахсларга нақд пулларни бериши мумкин:
Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган мақсадларга;
Пенсия, нафақа ва суғурта тўловларига;
Омонатларни қайтаришга;
Почта алоқаси корхоналарига мадад пуллар;
Банк карталарига;
Бошқа мақсадларга.
Тижорат банкларида нақд пулларни бериш чиқим кассаси орқали амалга оширилади. Қуйида тижорат банклари чиқим кассасидан иш ҳақига ва унга тенглаштирилган мақсадлар учун бериладиган нақд пулларни бериш тартиби келтирилган.
Мижоз – юридик шахс банкдан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган мақсадларга нақд пул олиш учун банкка нақд пул чекини топширади (1), банкнинг масъул бухгалтери нақд пул чекини тегишли назоратдан ўтказгандан сўнг унинг милки (ремарка)ни мижозга (2), чекни эса банк ички назоратчисига тақдим этади (3), ички назоратчи нақд пул чекини қўшимча назорат қилгандан кейин уни чиқим кассага йўналтиради (4), чиқим касса кассири тегишли назоратдан сўнг чекнинг номери бўйича мижоздан милкни талаб этади (5) ва чекда ёзилган нақд пул суммасини мижозга беради (6), бухгалтерия ёзувини бериш учун касса чиқим журналини бухгалтерияга жўнатади (7), нақд пул чеки эса айланма кассанинг кунлик ҳужжатлар жилдига тикилади.
Банк кассасидан нақд пулларни беришда
ҳужжатларнинг айланиш тартиби
62
Иқтисодиётда нақд пулли ҳисоб – китоблар ҳажмини имконият даражасида пасайтириш асосида нақд пулсиз ҳисоб – китоблар билан амалга ошириладиган тўловлар ҳажмини ошириш лозим. Бунинг учун банкдан ташқари нақд пул айланамалар ҳажмини зарур даражада бўлишига эришиш зарур. Банкдан ташқари айланмаларнинг ҳажмини қисқартириш мақсадида қуйидагиларни амалга ошириш керак:
а). Банкларнинг ўз мажбуриятларини тўлиқ бажаришига эришиш лозим. Бунда асосий эътибор мижозларнинг ҳисобварақларидаги маблағларни улар истаган пайтда ва миқдорда тегишли манзилга ўтказиб бериши, нақд пул ва кредитга бўлган талабини тўлиқ қондириш лозим.
б). Аҳоли ва мижозларнинг банкларга бўлган ишончини тўлиқ қозониши лозим. Ишончининг пасайиши қуйидагилар билан изоҳланади:
–банкларнинг ўз вақтида мижозларнинг олдидаги мажбуриятларини бажармаслиги;
–аҳоли ва мижозларнинг кредитга, айниқса, нақд пулга бўлган талабининг тўлиқ ва ўз вақтида қондирилмаслиги;
–мижозларнинг пул ўтказмаларини исталган пайтда ва миқдорда тегишли манзилга ўтказилмаслиги;
–банкда омонатларни сақлашнинг иқтисодий манфаатдорлигини пасайиб кетиши ва бошқалар.
63
Do'stlaringiz bilan baham: |