3–БОБ
ПУЛ АЙЛАНМАСИ ВА ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ
3.1. Пул айланмасининг моҳияти
Нақд пул ва нақд пулсиз шаклида ҳисоб – китобларни амалга ошириш пул айланмасини ташкил этади.
Нақд пул айланмаси – бу қоғоз пуллар ва танга пуллар воситасида амалга оширилиб, нақд пуллар ҳаракати жараёнида намоён бўлади. Нақд пул айланмаси асосан жисмоний шахслар ва юридик шахслар ўртасида вужудга келадиган айирбошлаш муносабатларини амалга оширишга хизмат қилади.
Нақд пулсиз айланмалар – бу кредит муассасаларида очилган ҳисобрақамлар ёрдамида пулларни ҳисобдан ҳисобга кўчириш орқали амалга оширилади.
Пул доимий равишда “ҳаракатда” бўлади, бу ҳаракат давомида жуда кўплаб товар ва хизматларни сотиш ва сотиб олиш жараёнида бевосита иштирок этиб, сотувчи ва сотиб олувчиларга хизмат қилади. Хусусан, пул ўз ҳаракати жараёнида бозордаги талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда товарлар ва хизматлар баҳосини белгилайди, бу пулнинг қиймат ўлчови, муомала воситаси ва тўлов воситаси функциялари орқали амалга оширилади.
Пул вақтинчалик ҳисоб – китоблар ва айланмаларда иштирок этмаган вақтда жамғарма воситаси функциясини бажариш орқали, ўзининг соҳибига қўшимча даромад келтирди ва реал иқтисодиётда муҳим рол ўйнайди.
Пул айланмаси таркибида нақд ёки нақдсиз ҳисоб – китоблар билан амалга оширилаётган тўловлар ҳажмининг юқори ёки пастлигига пулнинг барқарорлиги, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги ва бошқа қатор омиллар таъсир қилади.
51
Пулнинг айланмаси моҳиятини янаям чуқурроқ аниқлаш учун унинг объекти ва субъектларига эътибор бериш мақсадга мувофиқ. Пул айланмаси субъектлари сифатида давлат ва давлат муассасалари, Марказий банк, кредит ва молия муассасалари, мамлакат резиденти ва норезедентлари, корхона ва ташкилотларни келтириш мумкин. Унинг объекти эса товар ва товарсиз операциялар жараёнида вужудга келадиган иқтисодий муносабатлар, яъни айланмалар ҳисобланади.
Пул айланмаси субъектлари ўртасида амалга ошириладиган иқтисодий муносабатлар нақд ва нақд пулсиз кўринишида амалга оширилади. Хорижий мамлакатлар иқтисодий адабиётдарида пул айланмаси деярли ўрганилмайди. Бунинг асосий сабабларидан бири, балки мазкур мамлакатлар банк муассасаларида ҳисоб – китобларни амалга оширишда пул айланмаси нақд ва нақд пулсиз кўриниши шакллари ўртасида фарқ мавжуд эмаслиги бўлиши мумкин. Ҳақиқатда ҳам ривожланган ва айрим ривожланаётган мамлакатлар банкларида нақд ва нақдсиз пул ҳисоб – китобларни амалга ошириш ўртасида фарқ мавжуд эмас.
Шу билан бирга, МДҲ мамлакатлари иқтисодий адабиётларининг деярли барчасида “пул айланмаси” ва “тўлов айланмаси” алоҳида – алоҳида ўрганилади. Уларни бир – биридан фарқлашда асосий этибор ҳисоб – китобларни амалга оширишда нақд пулни иштирок этиши ёки этмаслигига қаратилади. Пул айланмасида бевосита нақд пуллар тўловларни амалга оширишда иштирок этади. Кейинги йилларда ҳисоб – китобларни амалга оширишда пластик карточкалар, ҳисоб – китоб чекларни жорий этилиши пул айланмаси таркибида нақд пулли ҳисоб – китоблар улушининг сезиларли даражада пасайиб кетишига сабаб бўлмоқда. Хусусан, АҚШ, Ғарбий Европа мамлакатлари ва Японияда пул айланмаларининг улуши 1 – 1,5 фоизни ташкил этади.
Қуйидаги расмда пул айланмасининг таркибий тузилиши ва унинг ўзаро боғлиқлигини тавсифловчи ҳолатлар келтирилган.
Пул айланмаси таркиби
Чизмадан кўриниб турганидек, пул айланмасини тўртта йўналишга ажратиш мумкин.
Биринчи йўналиш, пул маблағлари шаклига кўра, нақд пулли айланмаси ва нақдсиз пул айланмасидан ташкил топган.
Иккинчи йўналиш, пул айланмасида иштирок этаётган субъектлар жойлашувига кўра, бир шаҳар ичидаги ва шаҳарлараро пул айланмасидан иборат.
Учинчи йўналиш, пул функцияларининг намоён бўлишига қараб муомала воситаси ва тўлов воситаларини ўз ичига олади.
Тўртинчи йўналиш, товар – пул муносабатларининг акс этишига кўра, товарли пул обороти ва товарсиз пул оборотлари кўринишида намоён бўлади.
Пул айланамаси таркибида нақд пулли ёки нақд пулсиз ҳисоб – китоблар ҳажмининг паст ёки юқори эканлиги қатор омиллар билан изоҳланади. Хусусан, улар қуйидагилардан иборат:
– мамлакатнинг ижтимоий – иқтисодий ривожланиш ҳолати,
аҳолининг маънавий, иқтисодий ва ҳуқуқий онги;
– миллий иқтисодиётни бошқариш тартиби ва ривожланганлик даражаси;
53
– мамлакат банк тизимининг ривожланганлик даражаси ва унга аҳоли ишончининг мустҳкамлиги;
– реал секторнинг ривожланганлиги ва иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги;
– Марказий банкнинг пул – кредит сиёсатини амалга ошириш бўйича мустақиллигининг таъминланганлик даражаси.
Нақд пул ва нақд пулсиз ҳисоб – китоблари ўртасида жуда яқин боғлиқлик мавжуд бўлиб, нақд пуллар нақдсиз пул кўринишига, нақдсиз пуллар нақд пул кўринишига ўтиш орқали улар доимий равишда бир – бирини тўлдириб туради. Масалан, корхона ва ташкилотларнинг банкдаги нақдсиз пуллари ишчи ходимларга нақд пул ва унга тенглаштирилган маблағлар кўринишида берилади. Аҳолининг қўлидаги нақд пуллар эса банкларга омонат сифатида қўйилганда банклар учун кредит ресурси сифатида нақдсиз пул кўринишида майдонга чиқади. Шу тариқа нақд пул ва нақд пулсиз айланмалар бир – бирига чамбарчас алоқадорликда амал қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |