16 – БОБ
ТЎЛОВ БАЛАНСИ
16.1.Тўлов баланси ва уни тузиш тамойиллари
Мамлакатлар ташқи ижтимоий – иқтисодий алоқаларини, савдо ва кредитлар айланмасини, хизматлар ва жорий операцияларининг ҳаракати қиймат кўринишида тўлов балансида акс эттиради.
Тўлов баланси – мамлакатнинг ташқи ижтимоий – иқтисодий
алоқаларнинг бошқа мамлакатлар билан амалга ошириладиган алоқаларини
қиймат кўринишида ифодаланишидир.
Тўлов балансида алоҳида олинган мамлакатни ҳақиқатда бошқа
мамлакатларда тўлаган ва улардан тушган маблағлари ўртасидаги нисбатдир.
Тўлов баланси одатда маълум давр (ой, чорак, йил)га тузилади.
Мамлакатнинг тўлов баланси қуйидаги таркибдан ташкил топади.
I. Жорий операциялар баланси
1.Савдо баланси
а) экспорт
б) импорт
Хизматлар ва нотижорат тўловлар баланси, “кўринмайдиган” операциялар баланси
Капиталлар ва кредитлар ҳаракати баланси (мамлакатга киритилган ва мамлакатдан чиқиб кетган давлат ва хусусий капиталлар, халқаро миқёсда олинган ва берилган кредитлар).
Юқорида келтирилганидек, тўлов баланси асосан иккита гуруҳдан
ташкил топади. Тўлов балансининг биринчи гуруҳи савдо баланси ҳамда
хизматлар ва нотижорат тўловлар бўйича операцияларни акс эттиради.
Иккинчи гуруҳда капиталлар ва кредитлар ҳаракати бўйича операциялар
баланси тузилади.
Тўлов балансининг савдо балансида мамлакатдан қилинадиган экспорт ва мамлакатга қилинадиган импорт товарлари ўртасидаги нисбат акс эттирилади. Одатда бу ташқи савдо айланмаси тарзида ифодаланиб, унинг натижаси ижобий ёки салбий қолдиқ кўринишида бўлади.
Агар мамлакат тўлов балансида жами экспорт суммаси импорт суммасидан ортиқча бўлса, ижобий ташқи савдо қолдиқ ҳисобланади. Тўлов балансининг ижобий савдо қолдиғи мамлакатдаги мавжуд ялпи талаб ички ишлаб чиқариш ҳисобига қондирилиётганилигини англатади, ўз навбатида бу кўрсаткич мамлакат миллий валютасининг барқарорлигига ижобий таъсир кўрсатади.
Агар мамлакат тўлов балансида импорт суммаси экспорт суммасига нисбатан ортиқча бўлса, ушбу ҳолат салбий ташқи савдо қолдиғи ҳисобланади. Мамлакатда салбий ташқи савдо вужудга келиши маҳаллий ишлаб чиқариш етарли даражада ривожланмаганлигини ва ташқи ишлаб чиқариш омилларига боғлиқ эканлигидан далолат беради.
Хизматлар ва нотижорат, кўринмайдиган операциялар баланси ўз таркибига транспорт, суғурта, почта – телеграф, телефон алоқаси, воситачилик операциялари, туризм, маданий алмашувлар, пул ўтказмалари (иш ҳаққи, стипендия, пенсия, ворислик), дипломатик ва савдо консуллари, инвестициялар бўйича дивидендлар ва фоизлар, лицензия учун тўловлар, техник ёрдам, гонорар, ташқи мамлакатлардаги ҳарбий харажатлар бўйича тўловларни олади.
Ривожланган ва айрим ривожланаётган мамлакатлар хизматлар ва нотижорат баланси таркибида асосий улуш турли даражадаги хизматлар ҳиссасига тўғри келади, кейинги кўрсаткичлар туризм, илмий – техникавий йўналишлар ҳисобланади.
Тўлов балансининг савдо баланси, хизматлар ва нотижорат баланси жорий операциялар балансини ташкил этади, унинг деярли 70 фоизи савдо баланси ҳиссасига тўғри келади.
Тўлов балансининг иккинчи гуруҳи капиталлар ва кредитлар ҳаракати баланси ҳисобланади. Ушбу балансда мамлакатга давлат, хусусий капитал ва халқаро кредитлар нисбати ифода этилади. Халқаро иқтисодиётнинг глобаллашуви ва жаҳон молиявий – иқтисодий инқирози шароитида тўлов балансининг ушбу бўлимининг аҳамияти ортиб боради.
Тўлов балансини тузишда қўлланиладиган статистик усуллар ва маълумотларни қайта ишлашни доимий равишда такомиллаштириб боришига қарамасдан унинг ноаниқлик даражаси юқорилигча қолмоқда. Шунинг учун тўлов балансида “Хатолар ва ҳисобга олинмайдиган” алоҳида моддаси мавжуд. Ушбу моддада аниқлаб бўлмайдиган ёки ҳисобга олишни имконияти бўлмаган операциялар акс эттириб борилади. Бундай ҳолат халқаро молиявий – иқтисодий инқирозлар шароитида давлатлар ўртасида инвестиция, кредит ва бошқа операциялар кўринишда ноқонуний ёки норасмий равишда кўчиб юрган валюта маблағларининг суммаси кабиларни киритиш мумкин.
Масалан, мамлакатимиз аҳолиси ҳисобидан пул ўтказмалари орқали хорижий давлатлардан ҳар йили жуда катта миқдорда валюта маблағлари кириб келади. Статистик маълумотларга қарагандан 2007 – 2010 йилларда ушбу манба ҳисобидан мамлакатимизга ҳар йили 2,5 млрд доллардан 3,5 млрд долларгача валюта тушумлари келиб тушган, уларни мамлакатимиз тўлов балансида акс эттириш мумкин. Бироқ, хорижда ишловчи аҳоли ўзи билан олиб келган валюта маблағларининг, шунингдек, айланма йўллар орқали давлат божини тўламасдан киритилган товар моддий қимматликларнинг аниқ ва тўлиқ ҳисоби мавжуд эмас. Айнан шу каби операциялар тўлов балансининг “Хатолар ва ҳисобга олинмайдиган” моддасида акс эттирилади.
Тўлов балансини тузишни ўзининг тегишли усуллари, қоидалари ва тартиби мавжуд бўлиб, бунинг асосий жиҳати шундаки, тўлов балансидаги моддалар ва кўрсатикчлар халқаро иқтисодий алоқаларда иштирок этаётган барча иштирокчилар учун ўзининг ягоналиги талаб ва қоидалари асосида
тузилганлиги билан тегишли қарорларни қабул қилишда асос сифатида хизмат қилиши зарур. Акс ҳолда тегишли талаблар ва қоидаларга жавоб бермайдиган тўлов баланси халқаро даражада фойдаланиш имкониятини бермайди ва уни тузишдан мантиқ чиқмайди.
Тўлов балансининг моддалари, унинг маълумотлари ва кўрсаткичларини ягоналигини таъминлашда Халқаро валюта жамғармаси тавсиялари барча мамлакатлар учун асос сифатида қабул қилинган. Ҳозирги кунда ХВЖга аъзо бўлган барча мамлакатлар тўлов баланси айнан шу талаб асосида тузилади. Бу ушбу мамлакатлар ўртасида унинг ягоналигини таъминлашга хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |