Валюта риски ва валюта келишуви. Халқаро ҳисоб – китобларда валюта риски ва валюта келишуви мавжуд бўлиб, халқаро валюта муносабатларида иштирок этувчи томонларнинг иқтисодиёти, молиявий ҳолати ва ташқи сиёсатини барқарорлигини олдини олиш мақсадида тузилади.
Валюта риски – томонлар ўртасида ташқи савдо ва кредит шартномаларини имзолаш жараёнида тўлов воситаси сифатида фойдаланиладиган валюта курсининг ўзгариши туфайли вужудга келиши мумкин бўлган йўқотишдир.
Одатда валюта курси баҳосининг тушиши натижасида экспортёр ва кредитор зарар кўради, тўлов валютаси курсининг ошишидан эса импортёр ва қарздор молиявий маблағларини йўқотади.
Халқаро ҳисоб – китобларда валюта рискидан кўрилиши мумкин зарарларни олдини олиш мақсадида ҳимоя келишуви тўғрисида шартнома шартлари жорий этилади, бу шартлар экспортер ва импортер ўртасида тузиладиган шартнома ва контрактларда кўзда тутилади. Бреттон – вудсе валюта тизими инқирозигача бўлган даврда ва олтин паритети бекор қилингунча олтин келишувлари қўлланилар эди, бунда тўлов воситасининг паритети олтинга нисбатан ўзгарадиган фарқ суммаси пропорционал равишда тўлаб берилган.
Валюта келишуви – экспортер ва импортерига тўлов воситасининг қадрсизланишидан ҳимоя қилиш бўлиб, тўлов валюта курсининг ўзгариши натижасида вужудга келадиган фарқни пропорционал тарзда тўлаб бериш ҳақидаги келишувдир.
15.5.1. Аккредитив
Халқаро ҳисоб – китоблар ичида аккредитив жуда кўп қўлланиладиган пул ўтказмаларининг шакли ҳисобланади. Аккредитив билан ҳисоб – китобда импортер бенефицарнинг номига аккредитив очиш юзасидан топшириқ беради, аккредитив суммаси бенефицарнинг товарлар етказиб берганлиги ёки хизматларни кўрсатганлигини тасдиқловчи ҳужжалари асосида унинг ҳисобига ўтказилади.
Халқаро аккредитив билан ҳисоб – китобларни амалга оширишда қуйидаги томонлар иштирок этади:
очиш учун мурожаат қилувчи; 2.
очувчи банк; 3.
1.
импортер, банкка аккредитив
эмитент – банк, аккредитив
авизо қабул қиладиган банк,
ушбу банк импортер банкида бенефицар номига аккредитив
очилганлиги ҳақида хабарни экспортерга етказади ва тўловни амалга
оширади;
4. бенифицар – экспортер, унинг
ҳисобига аккредитив очилади.
Халқаро ҳисоб – китобларнинг аккредитив шакли экспортерга тўловни кафолатлаши билан алоҳида аҳамият касб этади, чунки экспортер ва импортер ўртасида тузилган шартнома суммаси олдиндан экспортерга хизмат кўрсатадиган банкнинг аккредитив ҳисобварағига ўтказиб берилади. Шунинг учун экспортерлар халқаро ҳисоб – китобларда тўлов қобилияти нисбатан паст импортерлар ва сиёсий – иқтисодий жиҳатдан беқарорлик мавжуд бўлган мамлакат экспортерлари тўловларни амалга оширишда ушбу шаклдан фойдаланишни афзал кўради.
Аккредитив қўлланилиши даражасига қараб қуйидаги турларга бўлинади.
Эмитент – банк аккредитивнинг шартларини ўзгартириш нуқтаи назаридан, чақириб олинадиган ва чақириб олинмайдиган аккредитивдан иборат. Агар импортер ва экспортер ўртасида тузилган шартномада чақириб олинадиган аккредитив кўзда тутилган бўлса, шартномда келишилган муддат ичида импортернинг товарларни сотиб олиш ёки хизматлар бўйича қарори ўзгарса бенифицар фойдасига ўтказилган шартнома суммасини тўлиқ ёки қисман чақириб олиниши мумкин. Чақириб олинадиган аккредитивда эса импортерга бундай ҳуқуқ берилмайди.
Шарномада кўрсатилган суммани бенифицарнинг аккредитив
ҳисобварағига ўтказиши нуқтаи назардан, таъминланган ёки
таъминланмаган аккредитивга бўлинади. Таъминланган аккредитивда импортер шартномада келишилган сумма тўлиқ бенефицарнинг банкида депонентланади, таъминланмаганда эса ушбу сумма импортернинг банки томонидан кафолатланади.
Аккредитив шартномасида кўрсатилган сумма бўлиб – бўлиб, бир неча марта бенефицарнинг банкида очилган аккредитив ҳисобварағига ўтказилиши мумкин, аккредитивнинг бу тури тўлдириб бориладиган ёки
револьвер аккредитив деб юритилади. Аккредитивнинг ушбу шакли одатда ишлаб – чиқариш жараёни бир – бирига боғлиқ бўлган экспортер ва импортерлар ўртасида қўлланилади.
Халқаро ҳисоб – китобларда қўлланиладиган аккредитивнинг афзаллик жиҳатлари кўпроқ экспортерга тегишли бўлиб, унга жўнатилган товар ёки кўрсатилган хизмат учун тўлов кафолатланган. Бироқ, импортер бенифецар учун очилган аккредитив ҳисобварағига мабалағни ўтказиши натижасида унинг ихтиёридаги маблағ маълум муддатга четлашишига сабаб бўлади.
15.5.2. Инкассо
Халқаро ҳисоб – китобларда қўлланиладиган аккредитивларнинг асосий моҳияти шундан иборатки, экспортер жўнатилган товарлар ёки кўрсатилган хизматлар учун тўловни ундириб олиш мақсадида ўз банкига тегишли ҳужжатлар билан бирга инкассо тўлов ҳужжатини ҳам тақдим этади.
Халқаро ҳисоб – китобларнинг инкассо шаклида товарлар ҳаракати пул ҳаракатидан олдинда юради. Шу боис ҳам ушбу ҳисоб – китобни амалга оширишда тижорат кредитининг бир кўриниши намоён бўлади, бу экспортерларни маълум даражада рискка дучор бўлишига сабаб бўлади. Бу ўз навбтида экспортер импортернинг молиявий ҳолати ва унинг тўловга қобилияти ҳақида, шунингдек, импортер бошқа мамлакатдан бўлса мамлакатдаги сиёсий – иқтисодий аҳволни ўрганиши жуда муҳим ҳисобланади.
Халқаро ҳисоб – китобларнинг шакли маҳаллий инкассо ҳисоб – китоблардаги каби, қуйидаги босқичларни ўз ичига олади.
1.Экспортер товарларни жунатгандан ўз банкига товарларни жўнатганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан бирга инкассо ҳужжатини тақдим этади.
Экспортернинг банки инкассо ҳужжатларини халқаро талаблар доирасида тайёрланганлигини ўрганиб чиққандан сўнг СФИВТ электрон тзлов тизими орқали импорернинг банкига жўнатади.
3.Импортернинг банки инкассо ҳужжатлари келиб тушганлиги ва тўловни амалга ошираётганлигини унга хабар қилади ва маблағларни экспортернинг банкига жўнатади.
4.Экспортернинг банки валюта маблағларини унинг ҳисобварағига кирим қилгандан сўнг бу ҳақда хабар беради.
Халқаро ҳисоб – китобларнинг инкассо шакли қўлланилганда валюта курсининг ўзгариши, импортернинг молиявий ҳолати ёмонлашуви туфайли тўловни амалга ошира олмаслиги, импортернинг мамлакатида сиёсий ва иқтисодий вазиятнинг кескинлашуви оқибатида экспортер молиявий жиҳатдан зарар кўриши мумкин. Шу боис ҳам экспортер халқаро ҳисоб – китобларни амалга оширишда ҳисоб – китобларнинг ушбу шаклини танлашда жуда эҳтиёткорлик билан ёндашади.
Do'stlaringiz bilan baham: |