17.1.Нобанк кредит ташкилотлари ва уларни ташкил этиш
Нобанк кредит ташкилотлари деганда тор доирада ихтисослашган ва алоҳида банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқи бўлган кредит ташкилоти тушунилади. Нобанк кредит ташкилотлари ҳар қандай банк операциясини амалга ошира олмайди. Хусусан:
юридик ва жисмоний шахсларига ҳисоб-китоб хизматларини кўрсатиш ва пул ўтказмаларини амалга ошириш; ҳисоб –рақам очиш ва юритиш вакиллик ҳисоб варақларини очиш ва пул маблағларини ўз номига жойлаштириш ва бошқа шу каби операциялар шулар жумласидандир. Нобанк кредит ташкилотларининг вужудга келишининг асосий сабабларидан бири тез ва кичик миқдордаги кредитларни бериш, нисбатан юқори фоиз тўловларни тўлаш ҳисобланади. Чунки, тижорат банклари кредит суммаси қанча бўлишидан қатъий назар барчасига бир хил талабни қўяди ва бунга кўпчилик ҳолларда маълум кун талаб этилади.
Халқаро амалётда нобанк кредит ташкилотларига:
кредит уюшмалари; микрокредит ташкилотлари; ломбардлар; лизинг компаниялари; факторинг компаниялари киради. Лизинг компаниялари баҳоси юқори ва муддатли фойдаланиладиган товарларни тўла қийматда сотиб олиб уларни лизингга беради.
Молиявий лизинг
Оператив лизинг
Нобанк кредит ташкилотлари фаолиятидаги қуйидаги хос хусусиятларига эга. Нобанк кредит ташкилотлари фақат алоҳида олинган банк операцияларини амалга оширди.
Нобанк кредит ташкилотлари фаолияти тор доирада ихтисослашган бўлади. Бу уларни рақобатбардошлигини таъминлаш имкониятини беради.
Нобанк кредит ташкилотлари фаолияти Марказий банк томонидан Тижорат банклари фаолияти каби қаттиқ назорат қилинмайди. Нобанк кредит ташкилотларининг ресурс базаси қуйидаги манбалардан ташкил топади:
устав капитали; бошқа ташкилотларга берилган молиявий ёрдам; ўз аъзоларидан жалб қилинган пул маблағлари; тижорат банкларининг кредитлари; соф фойда; фойда ҳисобидан шакллантирилган захиралар; ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдаси. Ўзбекистон Республикасида факторинг компонялари мавжуд эмас. Факторинг операцияларини тижорат банклари бажаради. Аммо улар товар ҳужжатларини регресс ҳуқуқи билан сотиб олиш мумкин эмас.
Лизинг компаниялари узоқ муддатли кредитлар бозорида тижорат банклари билан рақобат қила олади . Улар баҳоси юқори ва узоқ муддат файдаланиладиган товарларни узоқ муддатли ижарага беради. Лизинг шартномаларининг ўртача муддати 3-5 йилни ташкил қилади. Аммо лизинг компанияларининг заиф жиҳати бўлиб уларда ресурслар етишмайди. Улар фаолиятини асосан ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштиришга мажбур. Шу сабабли улар тижорат банкларининг узоқ муддатли кредитларини кенг кўламда жалб қиладилар.
Ўзбекистон Респупбликасида лизинг операцияси билан тижорат банклари ва лизинг компаниялари шуғилланади. Асосий муаммо шундаки, то лизинг обекти лизинг-олувчи томонидан қабул қилиб олинмагунга қадар тижорат банклари лизинг кредитига фоиз ҳисоблай олмайди.
Клиринг уйлари (палаталари) нобанк кредит ташкилоти ҳисобланади ва улар чек ва ҳосилавий қимматли қоғозлар бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширади. Клиринг палатаси ҳар бир иштирокчига банкда счёт очади. Бу счётлар мазмунига кўра актив-пассив счётлар ҳисобланади, яъни бу счётлар дебит ёки кредит қолдиққа эга бўлиши мумкин.
Кўпчилик мамлакатларда нобанк кредит ташкилотлари фаолияти Марказий банк томонидан тартибга солинади ва назорат қилинади. Аммо Англия, Германия, Люксенбург каби мамлакарларда назорат функциясига эга эмас. Шу сабабли ушбу мамлакатларда нобанк кредит ташкилотларининг фаолияти молия бозорининг ругулятори томонидан назорат қилинади. Назорат жараёнида нобанк кредит ташкилотларининг устав капиталининг минимал миқдорига нисбатан талаблар қўйилади.