Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. А. Омонов, Т. М.ҚОралиев



Download 6,76 Mb.
bet96/162
Sana24.02.2022
Hajmi6,76 Mb.
#214290
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   162
Bog'liq
Дарслик ПКБ Омонов Каралиев 02 02 2018

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
қайта молиялаш сиёсати тарихидан.
Марказий банк мустақилликнинг дастлабки йилларида ўзининг қайта молиялаш ставкасидан инфляцияга қарши курашда асосий қуроллардан бири сифатида фойдаланди. Миллий валюта муомалага киритилган пайтда қайта молиялаш ставкаси йилига 150 фоизни ташкил этар эди. Аммо миллий валютани муомалага киритилгунгача бўлган даврда инфляциянинг инерция кучи шу даражада катта эдики, тезда қайта молиялаш ставкасининг бу даражада етарли эмаслиги маълум бўлиб қолди. Инфляцияни камайтириш борасида янада қатъийроқ сиёсат юритиш мақсадида Марказий банк 1994 йил октябр ойидан бошлаб қайта молиялаш ставкасини 150 фоиздан 225 фоизгача кўтарди. 1995 йил феврал ойида 250 фоизгача оширилган бўлса, март ойидан бошлаб 300 фоиз этиб белгиланди*.
Инфляция даражасининг анчагина камайтирилиши Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасини ҳам аста – секин тушириб бориши учун замин яратди. 1996 йили қайта молиялаш ставкаси 50 фоизни ташкил этган бўлиб, кейинчалик пасайиб бориш тенденциясига эга бўлган. Хусусан, 2003 йил 16 июлда 24%, 2003 йил 10 сентябрда 20%, 2004 йил 5 июлда 18%, 2004 йилда 12 январда 16%, 2006 йил 15 июлда 14%, 2011 йил 1 январда 12% белгиланди**.


* Ўзбекистон Республикаси банк тизими. Ф.Муллажонов таҳрири остида. –Т.: «Ўзбекистон» нашриёти, 2001й. 59 – 60 – бетлар.
** Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг эълон қилинган маълумотлари асосида тайёрланди.


Очиқ бозордаги сиёсати. Марказий банкнинг очиқ бозордаги сиёсати – бу давлатнинг облигациялари, хазина векселлари ва бошқа қимматли қоғозларини юридик ва жисмоний шахсларга сотиши ва сотиб олиши билан боғлиқ операцияларидир. Марказий банк давлатнинг ва ўзининг қимматли қоғозларини сотиш орқали иқтисодиётда пул массасини пасайтиради. Бу ўз навбатида миллий валютанинг сотиб олиш қобилиятини мустаҳкамлаш ва инфляция даражасининг пасайишига олиб келади.
Марказий банк сотилган қиммматли қоғозларни қайта сотиб олиш орқали муомаладаги пул массасининг ошишига ва тижорат банкларининг қўшимча пул ресурсларига бўлган эҳтиёжини қондиришга замин яратади.
Марказий банк ҳозирги кунда Давлатнинг қисқа муддатли облигацияларини ва ўзининг облигацияларини муомалага чиқариш орқали очиқ бозордаги операцияларини амалга оширади. Марказий банк ушбу операция орқали тижорат банкларининг ликвидлилигига ва қимматли қоғозларнинг фоиз ставкасига таъсир қилади. Марказий банк облигациялари ва давлатнинг қимматли қоғозларини сотиш иқтисодиётда пул массасини камайтиради, уларни муомаладан қайтариб сотиб олиш эса тескари натижани беради.
Марказий банкнинг очиқ бозордаги операциялари орқали пул – кредит сиёсатини амалга оширишнинг самарали усулларидан бири ҳисобланиб, мамлакатнинг пул ва фонд бозорига бевосита таъсир кўрсатади, шунингдек, миллий иқтисодиётда муҳим аҳамият касб этади.
Марказий банк ва ҳукумат томонидан чиқариладиган қимматли қоғозлар энг аввало таъминланганлиги ва фоизининг нисбатан юқорилиги уларнинг жозибадорлигини оширади ва юридик ҳамда жисмоний шахсларни сотиб олишга ундайди.
Шунингдек, ушбу қимматли қоғозларга фонд бозорларида талабнинг юқорилигини таъминлашга эришиш, уларни сотиб олувчиларнинг ликвидли активларининг ҳажмини ортишига хизмат қилади. Шу боис, инвесторларда қўшимча маблағларга зарурият туғилганда уларни фонд бозорларида қийинчиликларсиз сотиш орқали талабини қондириш имкониятига эгадирлар.
Шу билан бирга, очиқ бозордаги операциялар ўзининг заиф жиҳатларига ҳам эга. Биринчидан, иқтисодиётда инфляциянинг мавжудлиги юридик ва жисмоний шахсларда давлатнинг ва Марказий банкнинг қимматли қоғозларини сотиб олишга бўлган манфаатдорлигини тушириб юборади. Иккинчидан, қимматли қоғозларнинг қайтариш муддати етиб келганда уларга тўланадиган фоизлар билан қайтариб сотиб олиниши мамлакатда дастлабки пул массасини ортишига олиб келади, қимматли қоғозларга тўланаётган фоизларнинг ҳажми товарлар билан таъминланмаган бўлса иқтисодиётда баҳо ва инфляция даражасининг ошишига замин яратади.
Ҳукумат томонидан чиқарилган қимматли қоғозлардан тушган маблағлар асосан давлатнинг стратегик аҳамиятга эга бўлган вазифаларини бажаришга ва бюджет тақчиллигини қоплашга йўналтирилади. Давлат бюджетининг тақчиллигини ноинфляцион қоплаш манбаси бўлган қисқа муддатли облигациялар (ДҚМО) 1996 йил март ойидан муомалага чиқарилди.
Марказий банк 1998 йил январдан бошлаб иккиламчи бозорда давлатнинг қисқа муддатли облигацияларини сотиш ва сотиб олиш операцияларини ўтказа бошлади71.
Марказий банкнинг очиқ бозордаги операциялари «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Давлат қисқа муддатли облигациялари билан РЕПО битимларини амалга ошириш тўғрисида» муваққат Низом, «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг юридик шахслар учун облигацияларини чиқариш ва улар муомаласи тўғрисида», «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг жисмоний шахслар учун облигацияларни чиқариш ва улар муомаласи тўғрисида», «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан банкларга ломбард кредити бериш тартиби тўғрисида низом» ва бошқа меъёрий ҳужжатлар асосида тартибга солинади.

Download 6,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish