Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. А. Омонов, Т. М.ҚОралиев


Чеклар билан ҳисоб – китобларда ҳужжатларнинг



Download 6,76 Mb.
bet37/162
Sana24.02.2022
Hajmi6,76 Mb.
#214290
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   162
Bog'liq
Дарслик ПКБ Омонов Каралиев 02 02 2018

Чеклар билан ҳисоб – китобларда ҳужжатларнинг
айланиш тартиби

Жисмоний шахс нақд пул ҳисобига ёки банкдаги омонати ҳисобидан ҳисоб – китоб чеки олиш учун банккаа мурожаат этади (1), банк жисмоний шахс топширган нақд пул ёки омонат ҳисобидаги маблағлар эвазига ҳисоб – китоб чекини беради (2), жисмоний шахс ҳисоб – китоб чекини савдо ташкилоти ёки хизмат кўрсатувчи корхонага тақдим этади (3) ва эҳтиёжи учун зарур бўлган товарларни олади (4), савдо ёки хизмат кўрсатувчи ташкилот сотилган товар учун маблағларни ундириш учун чекни ўз банкига тақдим этади (5), банк бўлими чекдаги суммани савдо ташкилоти ҳисобварағига ўтказганлигини тасдиқловчи ҳужжатни беради (6).
Ҳисоб – китоб чеклари билан тўловлар амалга оширилганда қатор қийинчиликлар мавжудлигини юқорида таъкидлаган эдик, агар ушбу жараён бир шаҳар ёки иккита банк ўртасида амалга оширилса масала янада мураккаблашади. Шу боисдан бўлса керак, мамлакатимизда чеклар билан ҳисоб – китоб шакли жудаям кенг тарзда ривожланмаган.

3.4.6. Пластик карточкалар билан ҳисоб – китоблар


Мамлакатимизда бозор муносабатларининг тобора такомиллашиб бориши тижорат банклари томонидан кўрсатилаётган банк хизматларининг турларини кўпайтирмоқда. Худди шундай банк хизматларидан бири бу пластик карточкалар билан амалга ошириладиган ҳисоб – китоблар ҳисобланади.


Ҳозирги кунда мамлакатимиздаги барча тижорат банкларининг пластик карточкалари бўлиб, улар орқали нақд пулларни банкоматлардан олиш ва савдо шахобчаларида фойдаланиш мумкин. Пластик карточкалар асосан аҳоли ўртасида қўлланилиб, нақд пулга бўлган талабни камайтириш, олиб юришдаги қулайлиги, вақтинча фойдаланмасдан турган маблағларни даромад келтириш каби ижобий жиҳатлари мавжуд.
Пластик карточка тегишли банкда карточка эгасининг ҳисобварағи мавжудлигини тасдиқловчи ва нақд пулсиз товарлар, ишлар ёки хизматларни сотиб олиш ҳуқуқини берувчи, шахси белгиланган, банк томонидан чиқарилган тўлов воситасини ўзида ифода этади.
Пластик карточкалар жисмоний шахслар, юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорлар, бир томондан, ҳамда маҳсулотни сотувчи, иш бажарувчи ёки хизмат кўрсатувчи юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорлар (кейинги матнда – савдо ёки хизмат кўрсатиш корхоналари), иккинчи томондан, ўртасидаги бўладиган нақд пулсиз ҳисоб – китобларда, шунингдек, нақд пул бериш пунктлари (НПБП) ва банкоматлардан нақд пул олишда қўлланилади.
Ваколатли банклар халқаро пластик карточкалар чиқариши ва улар бўйича хизмат кўрсатиши мумкин, бунда улар халқаро тўлов тизимлари билан тузилган шартномаларга ва тегишли меъёрий ҳужжатларга мувофиқ, бажариладиган операция қоидаларига амал қилишлари шарт.
Битта электрон карточкада бир неча “электрон хамёнлар” жойлашган бўлиши мумкин.
Пластик карточкада, уни шахс номига бириктиришда, қуйидаги реквизитлар ёзилган бўлиши шарт:
а) идентификация белгилари (картани рақами, серияси ва бошқалар);
б) банк – эмитент (карточкаларни чиқарувчи банк)нинг коди;
в) ҳисобварақ рақами ва карточка эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми (ташкилот номи);
г) карточканинг амал қилиш муддати;
Пластик карточкада бир неча хамёнлар мавжуд бўлганда, идентификация белгилари ҳар бир ҳамённи бир хил маъноли идентификациялаши лозим. Кўрсатилган реквизитлардан ташқари, карточкага операцияларни амалга ошириш ва улар ҳисобини юритиш учун зарур бўлган қўшимча белгилар киритилиши мумкин.
Пластик карточкалар билан амалга ошириладиган операциялар коғоз кўринишида (слип, электрон терминал квитанцияси) ва/ёки электрон шаклдаги (электрон терминал журналидан ёки банкоматдан олинган хужжат) хужжатларни, шунингдек, ҳисоб – китоблар қатнашчилари ўртасида тузилган шартномаларда белгиланган бошқа ҳужжатларни (банкомат квитанцияси ва бошкалар) тузиш лозимлигини кўзда тутади.
Электрон ҳужжатлар банк – эквайер (савдо ёки хизмат кўрсатиш корхоналарига хизмат кўсатувчи банк)га, банк – эмитентга ёки клиринг марказига, шартномада келишилган даврийликда жўнатилади.
Битта банк бўлимлари ўртасида карточкалар бўйича ҳисоб – китоблар қилиш технологияси, Бош банк томонидан, ўз имкониятлари ва фойдаланадиган карточкалар турларидан келиб чиққан ҳолда, мустақил белгиланади.
Карточкалар бўйича банклараро ҳисоб – китоблар технологияси қуйидаги вариантларни кўзда тутади:
а) Ҳисоб – китобларни амалдаги электрон тўловлар тизими (ЭТТ) орқали ялпи ҳисоб – китоб асосда ўтказиш;
б) Ҳисоб – китобларни ҳисоб – китоблар қатнашчилари томонидан ташкил этилган процессинг марказларидан кун давомида ўтказилиб, якуний ўзаро мажбуриятлар ҳисобланган ҳолда, тижорат банкларининг вакиллик ҳисобварақларидан якуний ҳисоб – китоблар суммасини ўтказиш.
ЭТТ орқали пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда, амалга оширилган операциялар бўйича ялпи ҳисоб – китоблар қилиш, қуйидаги тартибда амалга оширилади:

Download 6,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish