Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. А. Омонов, Т. М.ҚОралиев


Акцептли тўлов талабномалар билан ҳисоб –



Download 6,76 Mb.
bet32/162
Sana24.02.2022
Hajmi6,76 Mb.
#214290
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   162
Bog'liq
Дарслик ПКБ Омонов Каралиев 02 02 2018

Акцептли тўлов талабномалар билан ҳисоб –
китобларни амалга ошириш тартиби

Мол сотувчи ва сотиб олувчи ўртасида товарлар сотиш ва хизматлар кўрсатиш ҳақида шартнома тузилади, ушбу шартномада тўлов шакли ҳам келишилади (1), сотувчи товарларни жўнатгандан ёки хизматларни кўрсатгандан кейин (2) акцептли тўлов талабномани банкка тақдим этади (3), банкнинг масъул бухгалтери тўлов талабномалари белгиланган тартибга жавоб беришини назоратдан ўтказгандан кейин почта орқали сотиб олувчининг банкига жўнатади (4), сотувчининг банки тўлов талабномани акцептлаш учун сотиб олувчига жўнатади (5), сотиб олувчи ёзма равишда тўловни рад этмаса унинг ҳисобидан маблағни сотувчи ҳисобига ўтказиш ҳақидаги электрон тўлов талабномани республика банкига жўнатади (6).
Агробанкнинг Косон бўлими сотувчининг ҳисобварағидан маблағни кўчиргандан сўнг бу ҳақда унга хабар қилади (7), ўз навбатида республика Агробанки электрон тўлов талабнома билан Косон бўлимининг вакиллик ҳисобварағидан маблағни Оқтош бўлимига ўтказади (8), Агробанкнинг Оқтош бўлими маблағни сотувчининг ҳисобварағига ўтказади ва бу ҳақда сотувчига тегишли ҳужжатларни тақдим этади (9).
Акцептли тўлов талабномалар билан ҳисоб – китобларни амалга оширганда тўловчининг ҳисобварағида маблағ бўлмаганда тўлов ҳужжатлари банкнинг иккинчи картотекасига кирим қилинади.
Акцептсиз тўлов талабномалари билан ҳисоб – китоблар. Акцептсиз тўлов талабномалар билан ҳисоб – китобларда банк тўловчининг розилигисиз унинг ҳисобварағидаги маблағни олувчининг ҳисобига ўтказиб беради. Тижорат банклари акцептсиз тўлов талабномалар билан ҳисоб – китобларни амалга оширишни айрим субъектларга рухсат беради. Хусусан, улар жумласига қуйидаги ташкилотлар киради:
иссиқлик энергияси учун ҳисоб – китобларда. Бу ҳолда талабнома ва ажратилган электр ва иссиқлиқ энергияси учун ҳисобварақ – фактура маҳсулот етказиб берувчи томонидан бевосита истеъмолчига хизмат кўрсатувчи банкка тақдим этилади. Тўлов талабномасининг мақсадида иссиқлик энергиясининг ўлчов асбоблари ёки таъриф асосида фойдаланилган миқдори ёзувда кўрсатилган бўлиши лозим;
қарздор томонидан тан олинган сумма ҳақидаги жавоб хатининг асл нусхаси илова қилинган ҳолда. Талабномага бошқа ҳужжатлар илова қилинганда акцептсиз ҳисобдан чиқаришга қабул қилинмайди;
қарздор бошқа банкларда очилган иккиламчи ҳисобварақлари бўйича кредитларни вақтида узмаганда банклар томонидан ҳам қўйилади.
Амалиёт (операцион) кун тугагандан кейин келиб тушган акцептсиз талабномаларда "кечки" деган штамп қўйилади ва улар кейинги иш куни тўланади ёки тўловчининг ҳисобрақамида маблағ бўлмаганда 2 – картотекага кирим қилинади.
Тўлов талабномаси билан ҳисоб – китобларнинг амалиётда нисбатан кам қўлланилишининг асосий сабаби, унинг камчиликлари афзалликларига нисбатан кўплигидадир. Жумладан, унинг асосий камчиликлари сифатида қуйидагиларни таъкидлаш мақсадга мувофиқ:
– маблағ олувчи товар жўнатгандан ва хизматларни кўрсатгандан сўнг тўлов талабномасини банкка тақдим этиши натижасида, маблағни тўловчига товар ва хизматларнинг сифати тўлиқ қониқтирмаган ҳолларда тўловдан воз кечиши турли зиддиятли ҳолатларни келтириб чиқаради;
– тўловчининг ҳисобварағида маблағнинг бўлмаслиги ёки етарли миқдорда эмаслиги банкларда дебитор ва кредиторлик қарзларининг ортиб кетишига олиб келади;
– тўлов ҳужжатларининг айланиши ва расмийлаштириш жараёни тўлов топшириқномаларига нисабатан қўшимча вақт ва ортиқча меҳнатни талаб этади.
Афзаллик жиҳатлари шундан иборатки, тўловчининг ҳисобрақамида маблағ бўлмаган ҳолларда ҳам жўнатилган товарлар ва кўрсатилган хизматлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.
Умуман олганда, тўлов талабномаси билан ҳисоб – китобларни амалга ошириш маблағни олувчи ва берувчи учун ҳамда банк учун ҳам қўшимча вақт ва иш жараёнини талаб этади. Шу боис бўлса керак, ҳисоб – китобларнинг мазкур шакли амалиётда бошқа ҳисоб – китоб шаклларига нисбатан камроқ қўлланилади.



Download 6,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish