ЭРКИН ТАДБИРКОРЛИК ХУДУДИ - Тадбиркорлик фаолияти ва чет эл сармояларини ишлатишнинг энг қулай худуди. Бундай худудларда экспорт қилинадиган моллар хажмини ошириш ва ички бозорларни кенгайтириш учун алоҳида тартиб жорий қилинади.
ИНВЕСТИЦИЯ - Ишлаб чиқаришни ривожлантириш мақсадида мамлакат, ёки чет эл иқтисодиётини турли тармоқларига узоқ муддатли капитал киритиш. Бирор ишга сармоя солиш, маблағ сарфлаш. Кўпроқ фойда олиш мақсадида халқ хўжалигининг турли тармоқларига сармоя сарфлаш.
ИННОВАЦИЯ - Янгилик, янги кўринишдаги буюмларни технологияни ишлаб чиқаришга жорий этиш ва оммалаштиришга қаратилган ижодий фаолияти натижаси.
ИНФЛЯЦИЯ – Лотинча-шишиш, кўпчиш, кўтарилиш пулнинг қадрсизланиши: пулни меъёридан кўп ишлаб чиқарилиши натижасида пул харакати каналларида мол билан таъминланмаган пулларнинг пайдо бўлиши.
ИНФРАСТРУКТУРА - Лотинча infra-қуйи ва struktura-тузилиш. Халқ хsжалигидаги ишлаб чиқариш ва аҳолига хизмат кsрсатувчи соoаларнинг sзаро техналогик, иқтисодий ва ташrилий алоқалари.
КАПИТАЛ, САРМОЯ - Лотинча энг муoим, асосий, бош ва немисча асосий мулк маъноларини билдиради. Асосий мулк, ёлланма меҳнатни эксплуатация қилиш йўли билан қўшимча қиймат келтирадиган ўз-ўзини кўпайтирувчи қиймат.
КВОТА -Лот-қисм, хисса. Картел келишувига мувофиқ томонлардан хар бирининг ишлаб чиқариш ва савдо сотиқдаги улушининг белгилаб қўйилиши, маълум бир солиқ турлари бўйича олинадиган солиқ ёки бадаллик тўловининг хажми, импорт квотаси-шахсий мақсадлар туфайли импорт моллар киритиш хажмини маълум миқдорда чеклаш.
КЛИРИНГ - Инглизча сўз бўлиб, тозалаш, равишлантиришни билдиради. Моллар, қимматбаҳо қоғозлар хизмат учун ўзаро мажбурият ва талабларни хисобга олган холда нақд пулсиз хисоб-китоб қилиш тизими.
КОМЕРСАНТ (ТИЖОРАТЧИ) - Йирик кўлламдаги савдо ва тижорат ишлари билан шугулланувчи шахс. У ўз ёки бирор бир фирма номидан иш юритувчи ишбилармон одам.
КОММИВАЖИР - Французча сўз бўлиб хизматчи ва саёхат қилувчи ташқи савдо ташқилотларида фаолият кўрсатувчи шахс. Ўзи хизмат қилаётган фирма ишлаб чиқарган молларни сотишни жонлантириш учун маҳаллий бозорлар эхтиёжлар хақида маълумот тўплайди.
РАҚИБ - Маълум бир тадбиркорлик субъекти билан бир хил турдаги маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва бир бозорда сотувчи тадбиркорлик субъектларига айтилади. Улар ўртасидаги рақобатчилик иқтисод, сиёсат, санъат умуман барча фаолият доирасида қўлланилиш мумкин бўлган умумий тушунча.
КОНЦЕРН - Ишлаб чиқариш диверсификацияси асосида таркиб топадиган йирик кўп тармоқли корпорация. Корхоналарнинг бирлаштиришнинг анча ривожланган шакли. Унинг таркибига саноат, транспорт, савдо, банк, суғурта, алоқа, матбуот киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |