Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус Таълим Вазириги


Ўзбекистонда божхона тизими



Download 1,23 Mb.
bet56/77
Sana12.03.2023
Hajmi1,23 Mb.
#918262
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   77
Bog'liq
51-Тадбиркорлик-ва-таваккалчиликни-бошкариш.-укув-кулланма-2007-Э.Кулдошев

3. Ўзбекистонда божхона тизими.
Божхона - чегара орқали ўтадиган жами юкларни, шу жумладан, багаж ва почта жўнатмаларини назорат қиладиган давлат муассасаси; ўтказилаётган юкларни текшириш ва улардан божхона йиғимлари ундириш билан шугулланади. Ўзбекистонда божхоналар, одатда денгиз ва дарё портларида, халқаро аэропортларда, темир йўл станцияларининг йирик чегара пунктларида ва мамлакатнинг йирик марказларида жойлашади. Божхона муассасалари ташқи савдода мамлакат манфаати таъминланишини назорат қилади, божхонага юклатилган вазифаларни бажаради ва божхона қоидалари бузилишига хамда контрабандага қарши кураш олиб боради. Ташқи иқтисодий алоқаларнинг ривожлана бориши муносабати билан божхона муассасаларининг ташкил этилиши ва вазифалари такомиллашиб бормоқда. Ўзбскистон териториясида божхоналар фаолиятини уюштириш ва унга рахбарликни марказий божхона идораси - Ўзбскистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги Божхона қўмитаси олиб боради. Божхона даромадлари - давлат бюджетинипг даромад бандларидан бири хисобланади. Мамлакат чегарасидан ўтаётган товарлардан бож ундириш натижасида хосил бўлади хамда божхона йиғимлари, чегара солиқ йигимлари, жарималар ва божхоналар томонидан мусодора қилинган товарларни сотишдан тушган пулдан иборат.
Божхона деклорацияси миллий қонунчилик талабларига мувофиқ расмийлаштирилган хужжат. Чегара орқали ўтадиган юк хақидаги маълумотлар кайд этилади.
4. Ўзбекистонда суғурта тизими.


Суғурта – ишлаб чиқариш муносабатларининг зарурий элементидир. У ижтимоий ишлаб чиқариш жараёнидаги моддий зарарларни қоплаш билан боғлиқдир. Нормал такрор ишлаб чиқариш жараёнининг муҳим шарти унинг узлуксизлиги ва тўхтовсизлиги ҳисобланади. Ишлаб чиқаришнинг доимий янгиланиб бориши инсонларнинг барча ижтимоий-иқтисодий формацияларда, шу жумладан ривожланган жамиятда ҳам мавжуд эҳтиёжларини қондириш учун зарурдир.
Агарда ижтимоий ишлаб чиқариш жараёни табиий офатлар ёки бошқа фавқулодда ҳодисаларнинг (ёнғинлар, портлашлар, эпидемиялар ва б.) салбий оқибатлари таъсирида тўхтаса ёки бузилса, у ҳолда жамият аввало турли олдини олиш тадбирларини амалга оширишга, мабодо улар кўзланган натижани бермаса, у ҳолда етказилган моддий зарарни қоплашга, ишчи кучини такрор ишлаб чиқаришнинг нормал шароитларини қайта тиклашга мажбур бўлади.
Суғурта – бу кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплашга мўлжалланган мақсадли суғурта фондларини унинг қатнашчилари ўртасида бадаллар ҳисобидан шакллантириш билан боғлиқ бўлган қайта тақсимлаш муносабатлари йиғиндиси.
Ўзбекистон Республикасининг «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 3-моддасида суғуртага қуйидагича таъриф берилган:
«Суғурта деганда юридик ёки жисмоний шахслар тўлайдиган суғурта мукофотларидан шакллантириладиган пул фондлари ҳисобидан муайян воқеа (суғурта ҳодисаси) юз берганда ушбу шахсларга суғурта шартномасига мувофиқ суғурта товонини (суғурта пулини) тўлаш йўли билан уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш тушунилади».
Ўзбекистоннинг бозор иқтисодиётига ўтишнинг ўзгармас элементларидан бири ўз суғурта индустриясини ташқил этишдир. Бу суғурта индустрияси суғурта бозорида тан олинган етакчи компаниялар билан рақобатлаша олиши керак.
Бозор инфратузулмасини янада теранлаштиришга мўлжалланган ҳолда давлат суғурта ташқилотлари билан бир қаторда турлича суғурта хизматини кўрсатишга ихтисослашаётган кўп тармоқли суғурта компанияларини ташқил этиш масалалари ҳам ечилмоқда.
Кичик ва хусусий бизнесни суғурта йўли билан ҳимоя қилишга ихтисослашган «Мадад» суғурта агентлиги бу тузулмада алоҳида ўринга эга бўлиб, унинг асосий мақсади тадбиркорларни суғуртавий қўллаб-қувватлашдир.
Хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни суғурта йўли билан ҳимоя қилувчи «Мадад» суғурта агентлиги акционерлик жамияти бўлиб, у Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 26 июлдаги 292-сонли қарорига биноан ташқил этилган.
Унинг таъсисчилари Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки, «Ўзсаноатқурилишбанк», «Пахтабанк», «Тадбиркорбанк», «Савдогарбанк» ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси, Тадбиркор аёллар Ассоциацияси ҳисобланади.

Download 1,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish