I - Бўлим. Меҳнат муҳофазасининг ҳуқуқий ва ташкилий масалалари. (4 соат)
1.2. – Мавзу. Иш жойида меҳнатни ташкил этиш . ( 2соат)
“ШК ларда ишни ташкил этиш ва меҳнат муҳофазаси”. ( 2соат)
1.4 - Мавзу. Ишлаб чиқаришда бахтсиз ходиса ва касбий касаллик. (2 соат)
“Ишлаб чиқаришда бахтсиз ходиса тўғрисида Н – 1 далолатномасини тузиш.”
II – Бўлим. Меҳнат гигиенаси ва ишлаб чиқариш санитарияси. ( 6 соат)
2.2 – Мавзу. Физикавий , кимёвий ва биологик омилларни меҳнат жараёнига ва ишчига таъсири. ( 4 соат)
“Ташқи мухитнинг инсонга таъсирини ўрганиш бўйича ишлаб чиқаришга экскурсия”
2.3 – Мавзу. Ишлаб чиқариш биносини ёритиш. (2 соат)
“Ишлаб чиқариш биноларида ёруғлик даражасини ҳисоблаш.”
III – Бўлим . Техника хавфсизлиги. ( 2 соат)
3.1 Мавзу. Электр жиҳозларни ишлатишда техника хавфсизлиги. ( 2 соат)
“Электр токи таъсир этган инсонга биринчи ёрдам кўрсатиш”
VI - Бўлим. Ёнгин хавфсизлиги ( 6 соат)
4.2 - Мавзу. Электр жихозларини ёнғиндан сақлаш асосий талаблар. ( 4 соат)
“Ўзбекистон Республикаси ИИВ қошидаги ёнғин техникаси ва ёнғин хавфсизлиги музейига экскурсия”.
4.3 - Мавзу. Ёнғинни ўчириш воситалари. ( 2 соат)
“Ёнғинни ўчириш воситаларидан фойдаланиш”
4. Ўқитиш усуллари.
Ушбу фанни ўқитиш давриди ўқитиш ва ўргатиш усулларини қўллаган ҳолда ўқувчиларга билим бериш ва квалификациясига таалуқли кўникмаларга эга бўлишга эришиш учун ўқитиш усулларидан фойдаланилади. Назарий билимларни ўтишда давра суҳбатлари, маърузалар , ноанъанавий усулларни қўллаган ҳолда ўқувчиларни мустақил фикрлашга , муаммолларни тўғри ҳал қилишга , касбига қизиқиш ва қадрлашни ривожлантиришга эришилади. Қуйидаги ўқитиш усулларидан фойдаланиш тавсия этилади:
- изланиш
- давра суҳбати
- муаммоли муҳокама
- ролли ўйинлар
- кластер
- ўзи ўрганишга раҳбарлик
- ақлий хужум
Назарий олинган билим ва кўникмаларини шакллантириш ва мустаҳкамлаш учун амалий ишларни махсус лаборатория жиҳозлари ва компьютер синфларида ўрганилади. Амалий ишларни бажариш учун қуйидаги усуллардан фойдаланилади:
- 4 поғонали метод ( тушунтириш, кўрсатиш, тақдимот, машқ)
- 5- поғонали метод (мотивация, ахборот, тақдимот, қўллаш, назорат)
- матнга йўналтириш
Ўқувчиларни ишлаб чиқариш ва музейга экскурсия қилиш йўли билан инсонга таъсир қилувчи ташқи мухит ва ёнғин ўчириш воситалари тўғрисидаги маълумотлар билан таништирилади.
5. Ўқитишнинг техник воситалари.
Фандан амалий ишлар махсус компьютер синфларида ва лабораторияларда ўтказиш тавсия этилади.
Лаборатория таркиби:
Интернетга уланган шахсий компьютерлар
Проектор
LCD проектор
Проектор учун экран.
ҳужжатлар учун камера
Ўт ўчириш воситалари тўплами.
Плакат ва техник қурилмалар.
Интернет тизимидаги маълумотлар.
.
6 .Тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати.
Адабиётлар.
1. Чекалин Н.А. “Охрана труда в электрической промышленности”
2. ”Основа законодательства РУз о труде”
3. Белов С.В. “Охрана окружающей среды”.
4. У.Иброҳимов “Меҳнат мухофазаси”
Do'stlaringiz bilan baham: |