биринчидан, ўқиш жараёнини эгаллашга нисбатан ўқиш техникаси маъносида,иккинчидан, кенг
маънодаги ўқишга нисбатан ўқиш сифатларидан бири маъносида қўлланади.
Матнни онгли ўқиш учун ўқувчилар ўқиш сифатларидан тўғри, меъёрида ўқишни
эгаллаган бўлишлари ва ўқиш жараёнида қийналмаслиги талаб этилади. Ўқувчилар матнни онгли
ўқишлари учун матн мазмуни ва бадиий воситалари жиҳатидан таҳлил қилинади.
Онгли
ўқишнинг
муҳим
шарти
асар қурилиши ва
мазмунини тушуниш
ҳисобланади.Ўқитувчи онгли ўқишни матнни ифодали ўқишга (агар овоз чиқариб ўқилса) ва асар
мазмуни юзасидан берилган саволларга жавобнинг тўғрилигига қараб баҳолайди. Онгли ўқиш ва
ифодали ўқиш бир-бирини тақозо қилади, аммо бир-бирига айнан ўхшамайди.
Ифодали ўқиш интонастия – оҳанг ёрдамида асарнинг ғояси ва жозибасини тўғри, аниқ,
ёзувчи ниятига мос равишда ифодалай билишдир. ”Ифодали ўқиш адабиётни конкрет ва
кўргазмали ўқитишнинг дастлабки ва асосий формасидир”, деб таъкидлайди методист олима
М.А.Рибникова.1 Демак, ”Ифодали ўқишнинг асарнинг мазмунини ва эмостионаллигини
интонастия орқали ўқувчиларга кўргазмали қилиб кўрсатишдир. Ифодали ўқишнинг асосий
тамойили ўқиладиган асар ғояси ва бадиий қимматини чуқур тушунтиришдир”2.
Оҳанг оғзаки нутқнинг биргаликда ҳаракат қилувчи элементлари: урғу, нутқ темп ива
ритми, пауза , овознинг паст-баландлигининг йиғиндисидир. Бу элементлар бир-бирига таъсир
этади ва ҳаммаси биргаликда асарнинг мазмунини, ғоясини, қаҳрамонларнинг турли кайфиятини,
ички кечинмаларини ифодалайди.
Ўқувчилар ифодали нутқ асосларини эгаллашлари учун муҳим шартлар қуйидагилардан
иборат:
1.Нутқ жараёнидан нафасни тўғри олиш ва тўғри тақсимлай билиш.
2. Ҳар бир товушнинг тўғри артикулястияси ва аниқ дикстия(бурро гапириш) малакасини
эгаллаш.
3. Адабий талаффуз меъёрларини эгаллаш.3
Бу шартлар фақат ифодали ўқишгагина эмас, балки ифодали нутққа, яъни ҳикоя қилишга
ҳам тааллуқлидир. Ўқувчининг ҳар қандай оғзаки ҳикояси ифодали бўлиши зарур.
Ифодали ўқишнинг асосий воситаларидан бири овоздир. Овоз нафас билан узвий
боғланади. Шунинг учун ўқитувчи болаларнинг ифодали нутқи устида ишлашни талаффуз
қилаётганда ўз нафасини бошқара олиш ва овоздан тўғри фойдаланишга ўргатишдан бошлайди.
Овоз кучи баланд-пастлик, узун-қисқалик, тезлик (темп), ёқимли-ёқимсизлик хусусиятлари билан
характерланади. Ўқувчилар матн мазмунига қараб, баланд ёки паст овозда ўқиш(гапириш)га,
нутқда тез, ўртача ёки секин темпни танлашга, бирор туйғуни ифодалашга ўрганадилар. Ифодали
ўқишга ўргатишда ўқувчилар пауза ва логик урғу билан ҳам таништирилади.
Ифодали ўқишга тайёрланиш шартли равишда уч босқичга бўлинади:
1.Асарнинг аниқ мазмунини тушуниш , унда қатнашган шахсларнинг хатти-ҳаракатини
таҳлил қилиш, асарнинг ғоясини белгилаш,яъни асарнинг ғоявий мавзувий асосини, унинг
образларини бадиий воситалари билан яхлит ҳолда тушуниш.
2. Матннинг қаерида пауза қилишни, мантиқий урғунинг ўрнини,ўқиш темпини белгилаб
олиш.
3. Ўқишни машқ қилиш. Автор фикрини, унинг тасвирланган воқеа-ҳодисаларга ва
қатнашувчи шахсларга муносабатини овоз билан бера олиш учун матнни қайта ўқиш.
Асарнинг мазмуни ва ғоявий йўналишини таҳлил қилиш ифодали ўқишга ўргатиш билан
боғлаб олиб борилади. Ифодали ўқишга ўргатишда матн мазмунини тушуниш, муаллиф ҳикоя
қилган воқеаларга ўз муносабатини билдириш асосий вазифа ҳисобланади. Ўқувчиларда ифодали
ўқиш малакасини шакллантириш учун асарни ўқитувчининг ифодали ўқиши муҳим аҳамиятга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: