Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим


Бадиий асар матни устида ишлаш



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/148
Sana21.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#37163
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   148
Bog'liq
strukturno-semanticheskie i kommunikativnye osobennosti passivnyx konstruktsij v tekste

Бадиий асар матни устида ишлаш 
 
Бошланғич синфларда тўғри, тез, онгли ва ифодали ўқишга ўргатиш вазифаси ўқувчиларда 
асарни таҳлил қилиш кўникмасини шакллантириш билан бирга амалга оширилади. Ўқиш 
малакаларини шакллантириш билан матн устида ишлашнинг ўзаро боғлиқлиги асарни таҳлил 
қилишга қандай ёндашишни белгилаб беради. 
Бадиий асар устида ишлашнинг 2-босқичи асар таҳлилидир. Асарни таҳлил қилишнинг 
асосий йўналиши матннинг аниқ мазмуни (воқеалар ва унинг ривожланиши)ни, композистиясини, 
иштирок этувчи шахсларнинг ахлоқи ва характерли хусусиятларини, асарнинг ғоясини аниқлаш 
ҳисобланади. 
Асарни таҳлил қилишнинг методик шартларидан бири асар мазмунини унинг тасвирий-
ифодали воситалари билан боғлиқ ҳолда қарашдир. Яна бир асосий қоида асар устида ишлаш 
жараёнида таълим-тарбиявий вазифаларни умумий равишда амалга ошириш ҳисобланади. Бу 


қоидалар асар устида ишлашнинг асосий йўналишини белгилайди, шунингдек, матнни таҳлил 
қилиш жараёнида ўқувчилар бажарадиган топшириқларни ва муҳокама қилиш учун уларга 
бериладиган саволларнинг характерини аниқлаб олишга ёрдам беради 
Асар таҳлили жараёнида матн устида ишлашнинг қуйидаги турларидан фойдаланилади: 
Танлаб ўқиш. Бунда ўқувчи матннинг берилган вазифага мос қисмини ўқийди. Вазифа 
асарнинг мазмунини ойдинлаштириш, сабаб - натижа боғланишини белгилаш, бадиий 
хусусиятини очиш, ўқилган матнга ўз шахсий муносабатини ифодалашдан иборат бўлиши 
мумкин. Масалан, 4 - синфда “Олтин куз” матнидан “Табиатдаги ўзгаришлар берилган қисмларни 
топиб ўқинг”, “Бақа ва тақа” эртагидаги “Тақачининг насиҳати берилган жойни топиш ўқинг” 
каби. 
Танлаб ўқиш матн устида ишлашнинг энг самарали усулидир. Танлаб ўқишдан матн устида 
ишлашнинг барча босқичларида турли хил қийинчиликда, мураккабликда фойдаланилади. У 
ўқувчиларда яхши ўқиш сифатларини ўстириш билан бирга уларнинг ижодий тасаввури, нутқи ва 
зеҳнини ўстиришга ёрдам беради. 
Энг оддий танлаб ўқиш асар мазмунини юзасидан бўлади. Масалан, 4- синфда 
”Тошкентнома” (М.Шайхзода) асари юзасидан танлаб ўқиш учун қуйидаги топшириқлар 
берилади: 
-Шеърдан ўзбек халқининг меҳмондўстлиги тасвирланган ўринни топиб ўқинг. 
- Ёз фаслининг зўрлиги тасвирланган ўринни топиб ўқинг. 
”Деҳқонбобо ва ўн уч болакай қиссаси” (А.Орипов) асари матни юзасидан қуйидаги 
топшириқ берилади: 
- Матндан Деҳқонбобонинг Ватан ҳақидаги гапларини топиб ўқинг. 
Танлаб ўқишнинг Яна ҳам мураккаброқ турлари матндан сабаб-натижа муносабати билан 
боғланган фактларни таққослашни, умумлаштиришни талаб қиладиган ўринларини топиб ўқиш 
ҳисобланади. Масалан, ”Харита” ҳикояси (Нормурод Норқобилов юзасидан топшириқлар: 
- Синф раҳбари Расулни нима учун Самадга бириктириб қўйди? Шу ўринни топиб ўқинг. 
-Самаднинг Расулдан аразлаш сабаби ифодаланган ўринни топиб ўқинг. 
Бунда ўқувчи бирор қатнашуввчи шахс ўзини қандай тутишини, нима учун у шундай 
тутишини тасдиқлаш учун матндан материал танлаб ўқийди. 
Танлаб ўқиш онгли ва ифодали ўқиш малакасини шакллантиришни матн устида ишлаш 
кўникмасини шакллантириш билан бирга қўшиб олиб боришга, болаларнинг ижодий тасаввурини, 
нутқи ва зеҳнини ўстиришга имкон беради, шунинг учун ундан ўқиш дарсларида кенг 
фойдаланилади. Танлаб ўқиш матн режасини тузишда ( матн қисмига унинг мазмунини 
ифодалайдиган гапни, яъни режа қисмини топишда) қаҳрамонга тавсиф бериш (* матндан 
қаҳрамоннинг муайян бир хусусиятини , ҳаракатини тавсифловчи материаллар танлоаш) да , асар 
ғоясини аниқлаш ( ғояни англатган ўринни топиб ўқиш) да татбиқ этилади.

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish