Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/148
Sana21.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#37163
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   148
Bog'liq
strukturno-semanticheskie i kommunikativnye osobennosti passivnyx konstruktsij v tekste

(А.Орипов), «Тошкентнома» (М. Шайхзода) каби асарлар мисолида атрофлича таҳлилга 
тортилади. 
Бошланғич синфларнинг ўқиш дарсларида ўрганиладиган асарларнинг мавзу доираси анча 
кенг бўлиб, она табиат, йил фасллари, халқ оғзаки ижоди, меҳнатга муҳаббат, асосий байрам 
саналари, миллий истиқлол ва маънавият каби умумий мавзулар доирасида бирлаштирилган. 
Узлуксиз таълимнинг бошқа босқичларидан фарқли ўлароқ, бошланғич синфларнинг ўқиш 
дарсларида ўқувчиларнинг ўқиш малакаларини шакллантириш, асар матни устида ишлаш 
таълимнинг дидактик мақсади ҳисобланади. У турли мавзудаги матнлар устида ишлаш орқали 
маънавий-аҳлоқий, адабий - эстетик тарбия билан чамбарчас боғлаб олиб борилади. 
Шунга кўра ўқиш дарсларининг етакчи ҳусусияти ўқувчиларнинг саводхонлигини 
таъминлаш билан бирга бадиий адабиётнинг сеҳрли оламига олиб кириш, миллий мафкура 
асосида юксак ахлоқий қадриятлар руҳида тарбиялашга қаратилади. 
Ўқиш таълими бўйича ўқувчиларни фақат матн билан таништириш ёрдамида дастур 
талабларига жавоб бериб бўлмайди. Негаки матн тагзаминидаги тарбиявий ғоя уни тушуниш
идрок қилиш натижасидагина очилади. Бошқача айтганда , ҳар қандай асардаги сеҳр-жозиба матн 
заминидаги яширин мазмун-моҳиятни англаб етилганда ўқувчи диққатини ўзига жалб этиши 
мумкин. Бунга адабий-назарий тушунчаларни ўзлаштириш, адабий таҳлил малакаларини 
шакллантириш орқали эришилади. 
Асар таҳлили жараёнида ўқитувчи саволларига ўқувчиларнинг ўз сўзлари билан жавоб 
бериши ҳам матнда тасвирланган воқеа - ҳодисалар юзасидан мантиқий фикрлашга, 
қаҳрамонларнинг хатти-ҳаракатларини тўғри баҳолашга яқиндан ёрдам беради. Саволлар узуқ-
юлуқ ва мантиқсиз бўлмасдан, қатъий мақсад асосида изчил берилиши ўқувчиларнинг ўқилган 
матн моҳиятини чуқур англаб етишларига имкон яратади. Негаки ҳар қандай жавоб 
мустақилликни тақозо этади. 
Таъкидлаш жоизки, ўқувчиларнинг ўзларини ҳам савол тузишга ўргатиш лозим. К. Д. 
Ушинский қайд этганидек, тўғри қўйилган масаланинг ўзи ярим жавобдир. Матн юзасидан савол 
тузишда ўқувчининг дарс мавзуси билан боғлиқ жиҳатларга эътибор бериши асарда тасвирланган 
воқеа-ҳодисалар ўртасидаги сабабий боғланишларни билиб олишга, ҳаётий хулосалар чиқаришга 
йўл очади. Шунинг учун ҳам матн юзасидан савол тузиш ўқувчини онгли ва тушуниб ўқишга 
йўллайди. Унинг ўзига хос хусусиятини ўқувчиларни бадиий адабиётнинг сеҳрли оламига олиб 
кириш орқали дунёқарашларини миллий истиқлол мафкураси асосида тўғри шакллантиришга 
қаратилиши билан белгиланади.
Ўқиш дарслари учун танланган мавзулар ўқувчиларга кундалик ҳаёт, мустақилликни 
мустаҳкамлаш ва инсоний муносабатлар бўйича ҳам билим ва тарбия беришни кўзда тутади. 
Булар ичида истиқлол, ватан, маънавият ва табиат ҳақидаги мавзулар алоҳида ажралиб туради. 
Улардан кўзланган мақсад ўзликни англаш, истиқлол, ватан ва табиат билан боғлиқ туйғуларини 
уйғотишдир. 


Табиатга оид мавзулар ёрдамида ўқувчилар табиатдаги ўзгаришлар, йил фаслларининг 
алмашинуви, ҳайвонот оламига доир билимларни эгаллайдилар. Улар ўқувчиларни 
кузатувчанликка, табиатни севишга, унга нисбатан тўғри муносабатда бўлишга ўргатади. 
«Ўқиш китоби» дарсликларидаги материаллар синфдан синфга ўтган сари мавзу жиҳатидан 
ҳам, мазмун жиҳатидан ҳам кенгая бориши ҳисобга олинган. 
1-синфда ўргатиладиган «Аждодларимиз-фахримиз», «Илм-ақл чироғи», «Зумрад баҳор», 
«Кумуш қиш» каби мавзулар 2-4 синфларда ҳам давом эттирилади. Натижада ўқувчиларнинг 
олдинги билимлари тўлдирилади ва бойитилади. 
Дарсликлардаги ҳар бир мавзу учун танланган матнларнинг жанрий ранг-баранглигига
поэтик мукаммаллигига, ўқувчиларнинг билим даражаси ва ёш хусусиятларига мос келишига 
алоҳида эътибор қаратилади. 
Ижтимоий-тарихий мазмундаги мавзулар Ватанимиз ўтмиши, халқимиз ҳаёти, мардонавор 
кураши, улуғ сиймолар томонидан амалга оширилган ишлар, тарихий саналар тўғрисида муайян 
тасаввур беради. Беруний, Амир Темур, Алишер Навоий, Бобур ва бошқа аждодларимиз ҳақидаги 
матнлар шулар жумласидандир. 
Бу хилдаги асарлар ўқувчиларни фақат ўтмишимиз билан таништириб қолмасдан, Ватан 
олдидаги фарзандлик бурчи ва масъулиятини теран англашга ҳам ёрдам беради. Уларда Ватанга 
муҳаббат туйғуси шу тариқа шаклланади. 
Ватанимиз ўтмиши ҳақида ҳикоя қилинган асарлар билан танишиш ва уларни таҳлил қилиш 
жараёнида ўқувчилар ўтмиш билан бугунги кунни таққослаш имконига эга бўладилар. Жамият 
тараққиёти хусусида қисқача бўлса-да, тушунча ҳосил қиладилар. Бу борада айниқса миллий 
истиқлол билан боғлиқ Ҳ. Имонбердиевнинг «Ўзбекистоним», Ж. Жабборовнинг «Истиқлол» (2-
синф), А. Рустамовнинг «Байроқ нима?», А. Обиджоннинг «Ўктам авлод» (3-синф), С. 
Барноевнинг «Мангуликка татигулик кун», Уллибибининг «Эъзоз» (4-синф) мавзусидаги асарлари 
яқиндан ёрдам беради. 
Бадиий асарлар матни устида ишлаш жараёнида уларнинг жанрий ҳусусиятларидан 
ташқари, мавзуси ҳам назарда тутилади. Масалан, табиат тасвирига оид матнлар устида ишлашда 
табиат бағрига саёҳат уюштирилиб, болалар кузатувчанликка ўргатилса, ватанпарварликка оид 
асарлар таҳлили ватаннинг донгдор кишилари билан учрашувлар ёки мавзуга дахлдор 
кинофильмлар намойиши воситасида амалга оширилса, дарс самарадорлиги янада ортади. 
Умуман «Ўқиш китоби» дарсликларидаги барча мавзулар ўқувчиларга таълим-тарбия бериш 
билан бирга, уларнинг луғатини бойитишга, оғзаки ва ёзма нутқини тўғри шакллантириш, нутқ 
маданиятини ўстиришга ҳам қаратилади. 
Ўқувчилар дарсликлар ёрдамида ўзлаштириладиган билим, кўникма ва малакаларининг 
келажак ҳаётда зарур бўлишини тушуниб етишларига эришиш ўқитувчилар олдидаги муҳим 
вазифалардандир. 
Ўқиш дарслари олдига қўйиладиган дидактик вазифалар қуйидагилардан иборат: 
1. Ўқувчиларда яхши ўқиш сифатлари: тўғри, тез, онгли, ифодали ўқиш малакаларини 
шакллантириш. 
2. Ўқувчиларни китобдан фойдаланишга, ундан керакли билимларни олишга ўргатиш, 
китобга муҳаббат уйғотиш; уларни оддий китобхондан чуқур мулоҳаза юритувчи, ижодкор 
китобхон даражасига кўтариш. 
3. Ўқувчиларнинг атроф-муҳит ҳақидаги билимларини кенгайтириш ва бойитиш ҳамда 
илмий дунёқарашларини шакллантириш. 
4. Ўқувчиларни ахлоқий, эстетик жиҳатдан етук ва меҳнатга муҳаббат руҳида 
тарбиялаш. 
5. Ўқувчиларнинг боғланишли нутқини ва адабий эстетик тафаккурини ўстириш. 
6. Ўқувчиларнинг хаёлот оламини бойитиш. 
7. Адабий тасаввур элементларини шакллантириш. 
Шуни унутмаслик керакки, ҳар бир таълимий вазифани бажаришнинг аниқ ва илмий 
методик усуллари мавжуд бўлиб, улар замонавий ўқитиш усуллари билан бойитиб борилмоқда. Бу 
вазифалар бошқалари билан ўзаро боғлиқ ҳолда ва синфдан ташқари ўқиш машғулотлари 
жараёнида ҳал қилинади. 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish