Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги
хисобот 1,2,3
5. Пул муомаласи Пул маблағларини банк кассаларига жалб этиш, банкдан ташқари айланмани қисқартириш борасида амалга оширилган ишлар натижасида 2021 йилда банк мижозлари томонидан жами 4 705,2 млрд. сўм миқдорида чакана савдо ва пуллик хизматлар кўрсатилган бўлиб, шундан 1 720,8 млрд. сўми ёки 36,6 фоизи банк кассаларига нақд пулда топширилган ва 2 984,4 млрд. сўми ёки 63,4 фоизи савдо терминаллари орқали амалга оширилган (7-жадвал). 7-жадвал
Жами тушум миқдори ўтган йилнинг мос даврига (2600,2 млрд. сўм) нисбатан 2105,0 млрд. сўм ёки 81,0 фоизга кўпдир. 2021 йил январ-декабр ойларида Марказий банкнинг захира фонди ва бошқа тижорат банкларига 511,1 млрд. сўм миқдорида нақд пул маблағлари жўнатилди, нақд хорижий валюта сотиб олиш ва банкоматларни йирик купюрадаги пуллар билан таъминлаш учун Марказий банк томонидан 160,1 млрд. сўм миқдорида мадад пуллари етказиб берилди. Пенсия тўловлари учун Халқ банкининг филиалларига жами 341,1 млрд.сўм мадад пуллари берилди. Берилган нақд пул маблағларини банк кассаларига қайтариш коэффициенти ҳисобот ойида 167,3 фоизни ташкил этди. Ҳисобот даврида банк кассаларидан жами 1028,4 млрд. сўм нақд пул маблағлари чиқим қилинди (8-жадвал). 8-жадвал
6. Валюта амалиётлари Ташқи иқтисодий фаолият борасида мижозларга кенг кўламда сифатли банк хизмати кўрсатилишини таъминлаш мақсадида банк 2021 йил давомида вакиллик муносабатлари тизимини такомиллаштириш, вакиллик муносабатлари ўрнатилган банклар билан ўзаро иқтисодий манфаатли тамойиллар асосида ҳамкорлик олиб бориш борасидаги ишларни давом эттирди. Жумладан, АТ «Туронбанк» нуфузли Commerzbank AG (Германия), Kookmin Bank (Корея Республикаси), Agricultural Bank of China (Хитой), Сбербанк (Россия), Альфа банк (Россия) ва Азия-инвест банк (Россия) каби ишончли ва молиявий барқарор хорижий банклар билан ўзаро ҳамкорликда фаолият юритиб келмоқда. Шу билан бирга, банк томонидан бошқа маҳаллий ва хорижий молия институтларига вакиллик хизматини кўрсатиш доирасида ҳам самарали ишлар олиб борилган бўлиб, ҳозирги кунда Мадад Инвест банк (Ўзбекистон), Тенгрибанк (Қозоғистон) ҳамда ДосКредо банк (Қирғизистон) ларига лоро ҳисоб рақамлари орқали хизмат кўрсатиб келинмоқда. Ташқи савдони молиялаштириш борасида 2021 йил давомида банкимиз Commerzbank AG (Германия), Азия-инвест банк (Россия) ва Осиё Тараққиёт банки (Филиппин) билан ҳамкорлик қилиб келган бўлиб, ушбу молия институтлари томонидан ажратилган жами 12 000,0 минг АҚШ долларидаги очиқ кредит лимити доирасида жами 12 159,00 минг АҚШ доллари миқдорида мижозларнинг ташқи шартномалари молиялаштирилган. 2021 йил якуни бўйича экспорт шартномалари бўйича валюта маблағлари тушуми 150,46 млн. АҚШ долларини ташкил этди ва ўтган йилнинг шу даврига (122,47 млн. АҚШ доллари) нисбатан 27,99 млн. АҚШ долларига ёки 22 фоизга ошди. 2021 йил якуни бўйича импорт шартномалари бўйича валюта маблағлари ўтказмалари 386,41 млн. АҚШ долларини ташкил этди ва ўтган йилнинг шу даврига (144,09 млн. АҚШ доллари) нисбатан 242,32 млн. АҚШ долларига ёки 268 фоизга ошди. Мижозларнинг импорт шартномалари бўйича жами 67 557,95 минг АҚШ доллари эквиваленти миқдорида импорт аккредитивлари очилган бўлиб, банк томонидан ушбу кўрсатилган хизмат учун 396,07 млн. сўм даромад олинган. Банк ўтказмалари бўйича эса 3 564,28 млн. сўм даромад олинган. 2021 йил якунлари бўйича биржадан ташқари валюта бозорига тааллуқли операциялар бўйича 2 815 та буюртманомалар банк эксперт гуруҳи томонидан кўриб чиқилган бўлиб, мижозлар фойдасига валюта биржасида 241,96 млн АҚШ доллари эквиваленти миқдорида хорижий валюталар харид қилинган, ушбу кўрсатилган хизматлар учун жами 5 670,0 млн. сўм банк даромади олинган. Ташқи иқтисодий алоқалар департаменти хорижий валютада кредитлаш ва постфин хизматлари бўйича мижозларга сифатли хизмат кўрсатиб, тадбиркорларни қўллаб қувватлаш мақсадида турли фоиз ставкалар ва муддатларда банкнинг кредит маҳсулотларини тақдим этмоқда. Бунда, мижозларнинг истиқболли лойиҳалари банкнинг ўз валюта маблағлари ва ХТА (Халқаро Тараққиёт ассоциацияси) ва ХТТБ (Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт Банки) кредит линиялари ҳисобидан молиялаштирилмоқда. Ҳисобот йили бошида банкнинг хорижий валютадаги кредит портфели 5 429,0 минг АҚШ долларини ташкил қилган бўлса, 2021 йилнинг охирига келиб 94 579,9 минг АҚШ доллари ёки йил бошига нисбатан 17,4 баробарга ўсган. Жорий йилда Халқаро молия институтлари билан самарали алоқалар йўлга қўйилди. Жумладан, Жаҳон банки гуруҳига кирувчи молия институтлари – Халқаро тараққиёт ассоциациясининг чорвачилик йўналишидаги 10 000,0 минг АҚШ доллари, Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг мева-сабзавотчилик йўналишидаги 11 528,82 минг АҚШ доллари миқдоридаги кредит линиялари жалб қилинди. 2021 йил 31 декабр ҳолатига Халқаро тараққиёт ассоциациясининг чорвачилик йўналишидаги 10 000,0 минг АҚШ долларлик кредит линиясининг 8 687 минг АҚШ долларлик қисми тўлиқ ўзлаштирилди. Шунингдек, кредит линияси қолдиғи миқдорида барча лойиҳалар Кредит қўмитаси томонидан маъқулланган бўлиб, 2021 йил биринчи чорагида тўлиқ ўзлаштирилиши кутилмоқда. 2021 йил 31 декабр ҳолатига Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг мева-сабзавотчилик йўналишидаги 11 528,82 минг АҚШ долларилик кредит линиясининг 10 000,00 минг АҚШ долларлик қисми тўлиқ ўзлаштирилди. Шунингдек, кредит линияси қолдиғи миқдорида барча лойиҳалар Кредит қўмитаси томонидан маъқулланган бўлиб, 2022 йил иккинчи чорагида тўлиқ ўзлаштирилиши кутилмоқда. Бундан ташқари, Осиё тараққиёт банки билан 2021 йил 14 февралда ташқи савдони молиялаштириш инструментларидан фойдаланиш бўйича қиймати 5 000,0 минг АҚШ долларига тенг бўлган келишув имзоланди. 2021 йил август ойида Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ХСРИК) вакиллари томонидан Legal Due Diligence текшируви бошланган бўлиб, 2022 йил учинчи чорагида мазкур хорижий молия институти томонидан банкка 10 000,0 минг АҚШ доллари миқдорида кредит линияси ажратилиши кутилмоқда. Download 375 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024 ma'muriyatiga murojaat qiling |
kiriting | ro'yxatdan o'tish Bosh sahifa юртда тантана Боғда битган Бугун юртда Эшитганлар жилманглар Эшитмадим деманглар битган бодомлар Yangiariq tumani qitish marakazi Raqamli texnologiyalar ilishida muhokamadan tasdiqqa tavsiya tavsiya etilgan iqtisodiyot kafedrasi steiermarkischen landesregierung asarlaringizni yuboring o'zingizning asarlaringizni Iltimos faqat faqat o'zingizning steierm rkischen landesregierung fachabteilung rkischen landesregierung hamshira loyihasi loyihasi mavsum faolyatining oqibatlari asosiy adabiyotlar fakulteti ahborot ahborot havfsizligi havfsizligi kafedrasi fanidan bo’yicha fakulteti iqtisodiyot boshqaruv fakulteti chiqarishda boshqaruv ishlab chiqarishda iqtisodiyot fakultet multiservis tarmoqlari fanidan asosiy Uzbek fanidan mavzulari potok asosidagi multiservis 'aliyyil a'ziym billahil 'aliyyil illaa billahil quvvata illaa falah' deganida Kompyuter savodxonligi bo’yicha mustaqil 'alal falah' Hayya 'alal 'alas soloh Hayya 'alas mavsum boyicha yuklab olish |