Омонат турлари
|
01.10.2020 ҳолатига (млн сўмда)
|
01.01.2021 ҳолатига (млн сўмда)
|
01.10.2021ҳолатига (млн сўмда)
|
Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан, (%)
|
1
|
Талаб қилиб олунгунча (20206)
|
17 153
|
8 314
|
97 332
|
567,4
|
2
|
Жамғарма (20406)
|
92 373
|
74 608
|
87 640
|
94,9
|
3
|
Муддатли (20606)
|
85 283
|
60 259
|
47 380
|
55,6
|
4
|
Пластик (22618)
|
52 061
|
50 353
|
91 064
|
174,9
|
|
ЖАМИ
|
246 870
|
193 534
|
323 415
|
131,0
|
Юқоридаги жадвал маълумотларидан кўришимиз мумкинки, йил давомида қилинган самарали ишлар натижасида фоизсиз омонатлар (ТҚО ва пластик карталар) қолдиғи 123,5 млрд. сўмга ошди. Бу эса йил давомида фоизли харажатларни камайишига олиб келди. Ўз навбатида узоқ муддатли омонатларнинг улуши 35% га етди.
Халқаро пул ўтказмалари
Ҳисобот даврида 75 та универсал кассалар орқали халқаро пул ўтказмалари хизмати кўрсатилиб, аҳолининг 96,86 млн. АҚШ доллари миқдоридаги валюта маблағлари ўз эгаларига етказиб берилди ва ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига (120,4 млн. АҚШ доллари) нисбатан 23,54 млн. АҚШ долларига ёки 80,45 фоизга камайган. Жумладан 76,98 млн. АҚШ доллари эквивалентида маблағ келиб тушди, 19,49 млн. АҚШ доллари эквивалентида маблағ жўнатилди (12-жадвал).
12-жадвал
№
|
Амалиёт тури
|
01.01.2021 ҳолатига
(млн АҚШ долларида)
|
01.01.2022 ҳолатига
(млн АҚШ долларида
|
Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан,
млн АҚШ долларида
|
Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан, (%)
|
1
|
Келиб тушган маблағлар
|
103,36
|
76,98
|
- 26,38
|
74,48
|
2
|
Жўнатилган маблағлар
|
16,54
|
19,49
|
2,95
|
117,80
|
3
|
Олинган даромад
|
0,50
|
0,39
|
- 0,11
|
78
|
|
Жами айланма маблағ
|
120,4
|
96,86
|
- 23,54
|
80,45
|
Пластик карта ва терминаллар
2022 йил 1 январ ҳолатига банк томонидан муомалага чиқарилган пластик карталар сони 319 621 (шундан, UzCard – 208 107 та, UnionPay – 26 024 та, VISA – 85 490 та) тани ташкил ташкил этди.
Бугунги кунда банк томонидан нақд пулсиз тўлов тизимини ривожлантириш ва аҳолидан электр энергия, табиий газ, телефон алоқаси, коммунал хизматлари, савдо ҳамда кўрсатилган хизматлар учун тўловларни йиғишга алоҳида эътибор қаратилганлиги сабабли, жойларда 6 265 та терминал ва 73 та ридерлар ўрнатилган. Банк терминаллари ва ридерлари сони ўтган йилнинг шу даврига (5 943 та терминал ва 73 та ридер) нисбатан 322 тага кўпайди ва ўсиш 105,0 фоизни ташкил этди. (13-жадвал).
Ўтган йил давомида 174 244 та (шундан, UzCard – 81 175 та, UnionPay – 26 024 та, VISA – 67 045 та) миллий ва халқаро пластик карточкалар эмиссия қилинганлигига қарамасдан, муомаладаги пластик карточкаларнинг умумий сони 26 330 тага камайган. Бунинг асосий сабаби сифатида йил давомида 200 574 та (шундан, UzCard – 199 854 та, VISA – 720 та) пластик карточкаларнинг муомаладан чиқарилганлигини кўрсатиш мумкин.
13-жадвал
Пластик карта ва терминаллар сони тўғрисида маълумот
(дона)
№
|
Кўрсаткичлар__01.01.2021_йил_ҳолатига__01.01.2022_йил_ҳолатига'>Кўрсаткичлар
|
01.01.2021 йил ҳолатига
|
01.01.2022 йил ҳолатига
|
Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан
|
+ ; -
|
%
|
1
|
POS терминаллар сони
|
6 016
|
6 338
|
322
|
105,0
|
2
|
Пластик карталар сони
|
345 951
|
319 621
|
-26 330
|
97,8
|
2.1
|
UzCard
|
326 786
|
208 107
|
- 118 679
|
63,7
|
2.2
|
VISA
|
19 165
|
85 490
|
66 325
|
446,1
|
2.3
|
UnionPay
|
0
|
26 024
|
26 024
|
-
|
3
|
Ҳалқаро VISA пластик карталар сони
|
19 169
|
78 435
|
59 266
|
409
|
4
|
Электрон E-POS терминаллар сони
|
1 369
|
3 167
|
1 798
|
231
|
2022 йил 1 январ ҳолатига банкнинг терминаллар тармоғи орқали ўтказилган транзакцияларининг умумий суммаси 2 956,7 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига (1 911,2 млрд. сўм) нисбатан 1 045,5 млрд. сўм ёки 155 фоизга ортган. Жумладан, жорий йил бошидан электрон терминаллар орқали ўтказилган транзакцияларнинг умумий суммаси 1,068.8 млрд. сўмни ташкил қилади.
8. Банк молиявий натижалари тўғрисида. Даромад, харажат ва фойда
2021 йил якунлари бўйича олинган банк даромади 767,1 млрд.сўмни ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу даврига (358,8 млрд.сўм) нисбатан 408,3 млрд.сўмга ёки 214,0 фоизга кўп бўлди.
2021 йил якунларига ўрнатилган бизнес-режа (587,0 млрд.сўм) 180,1 млрд. сўм ёки 131,0 фоизга ортиғи билан бажарилди.
Харажатлар амалда 629,3 млрд. сўмни ташкил этди. Натижада, 2021 йил якунлари бўйича банкнинг олган соф фойдаси 137,8 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига (70,7 млрд. сўм) нисбатан 67,1 млрд. сўмга ёки
195,0 фоизга ошди.
Соф фойда бўйича белгиланган бизнес-режа 107,0 млрд. сўм ёки 129,0 фоизга ортиғи билан бажарилди (15-жадвал).
15-жадвал
Банк молиявий натижалари тўғрисида маълумот
(млн. сўм)
№
|
Кўрсаткичлар
|
31.12.2020йил амалда
|
31.12.2021 йилга
|
Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан
|
Режага нисбатан
|
Режа
|
Амалда
|
+ ; -
|
%
|
+ ; -
|
%
|
1
|
Даромад
|
358 819,0
|
587 000,0
|
767 077,8
|
408 258,8
|
214%
|
187 077,8
|
132%
|
2
|
Харажат
|
288 111,3
|
480 000,0
|
629 300,0
|
341 188,7
|
218%
|
149 300,0
|
131%
|
3
|
Соф фойда
|
70 707,7
|
107 000,0
|
137 777,8
|
67 070,1
|
195%
|
30 777,8
|
129%
|
2021 йил якунлари бўйича рентабеллик кўрсаткичи 21,9 фоизни ташкил этган.
9.Хулоса ва таклифлар.
Иқтисодиётимизни ривожланишида банк тизими муҳим ўрин тутиши биз каби академия тингловчилари олдига, ушбу тизимни ривожлантириш, бугунги кенг интеграллашув даврида мижозлар талабини ўрганиш, ушбу талаблардан келиб чиқиб янги ҳизмат турларини жорий қилиш, амалиёт чоғида банк тизими ва мижозларга алоқадор муаммоларни ўрганиш, уларни чуқур таҳлил қилиш ҳамда бартараф қилишдек муҳим вазифаларни олдимизга қўяди.
Шундай экан, иқтисодиётимизнинг интеграллашуви даврида мижозлар талабларини ўрганиш асносида янги банк ҳизмат турларини жорий қилиш, амалиёт мобайнида банк тизими ва унинг мижозларини қийнаб келаётган муаммоларни батафсил ўрганиш, таҳлил қилиш, шунингдек бартараф қилишдек муҳим вазифаларни олдимизга қўяди.
Университетда ўқиш давомида олаётган назарий билим ва кўникмаларни амалиёт билан уйғунлаштирга, пировардида банк тизимини янада такомиллаштириш борасида янги таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш муҳим кўмак вазифасини ўтайди.
Банк тизимини ислоҳ қилишни чуқурлаштириш ва барқарорлигини таъминлаш, банкларнинг капиталлашув даражаси ва депозит базасини ошириш, уларнинг молиявий барқарорлиги ва ишончлилигини мустаҳкамлаш, истиқболли инвестиция лойиҳалари ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини кредитлашни янада кенгайтириш мақсадида АТ “Туронбанк” томонидан сезиларли ишлар олиб борилмоқда. Мижозларни қабул қилиш ва унинг дардини эшитиш, сифатли хизмат кўрсатиш учун узлуксиз иш вақти ташкил қилинган. Бунинг натижаси, мижозларнинг мамнунлиги ва хурсандчилиги билан ўз тасдиғини топмоқда.
Шундай бўлсада, амалиёт даврида банк филиалида турли муаммолар мавжуд бўлиб, улар юзасидан қуйидаги хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилди:
- банкнинг кредит портфелида узоқ муддатга ажратилган кредит қўйилмаларнинг ҳажми жуда юқори даражада қолмоқда. Банк бошқаруви томонидан активларини қайта девирсификацияси қилиши ёки бу борада зарурий чора-тадбирлар ишлаб чиқиши лозим бўлади;
- банкнинг мажбуриятлари таркибида жамғарма депозитлари жуда кам салмоқли улушни ташкил этади, банк томонидан ресурс жалб қилиш борасида етарли эътибор қаратилмаётганидан далолат беради. Банкда пассивлар девирсификациясига алоҳида эътибор қаратилиши мақсадга мувофиқ;
- банк томонидан хорижий кредит линиялари деярли жалб қилинмаган, бу ҳолат банкнинг кредитлаш имкониятини чеклаш билан бирга, ликвидлилик ва даромадлилик кўрсаткичларига ҳам салбий таъсирини ўтказмасидан қолмайди;
- депозит ҳисоб рақамида кўп пул маблағи бўлган мижозларга (банк ликвидлилигига кўрсатадиган таъсири юзасидан) алоҳида эътибор қаратилиши лозим;
- бугунги кунда жаҳон молия бозорларида тижорат банкларининг иштироки юқори даражада эканлиги барчамизга маълум, шуни эътиборга олиб мамлакатимиздаги тижорат банкларининг молия боозоридаги хизматлари таклифини янада кенгайтирувчи қонун хужжатлирини ишлаб чиқиш зарур;
- банк томонидан хорижий валюталар билан амалга ошириладиган операциялар, шунингдек бу борада мижозларга кўрсатилаётган хизматлар кўлами жуда тор доирада сақланиб қолган. Хорижий валюталар билан боғлиқ амалиётлар кўламини кенгайтирилиши мақсадга мувофиқ.
- бугунги кунда нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини ривожлантириш, нақд пулга бўлган эҳтиёжларни қондириш мақсадида пластик карталар билан ҳисоб-китобларни кенгайтиришга доир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, бироқ мижозларнинг омонат маблағлари бўйича пластик карта тизими боғланган эмас. Шу сабабдан бу борада мижозлар талаблари таъминланмай келмоқда.
Бундан ташқари банк тизимини ислоҳ қилиш борасида:
рискларнинг янги турларини халқаро талаблар асосида ўрганиш ва уларни бошқариш;
банк фаолиятидаги кўрсаткичларнинг боғлиқлигини ўрганишда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш;
халқаро стандартларга мос келадиган хизмат кўрсатиш тизимини босқичма-босқич татбиқ этиш лозим.
Хулоса қилиб шуни айтишимиз мумкинки, малкавий амалиёти ўқиш давомида янги банк ҳизматлари турларини ўрганиш ва уларни амалиётга ўз вақтида жорий қилиш бўйича ишларни амалга ошириш, банк ҳизмат турларини кўпайтишга, мижозларнинг талабларини кўпроқ қондиришга, банкнинг барқарор ривожланишига ҳизмат қилади.
Ушбу малакавий амалиёт ҳисоботи юзасидан қўшимча тарзда қуйидаги таклифларни келтириб ўтаман:
Кредит портфелини диверсификация қилиш;
Мaмлaкaт чaкaнa банк хизматлари бoзoридa ўз имкониятларидан янада кўпроқ фойдаланган ҳолда халқаро пул ўтказмаларининг янги хозирда жахон амалиётида кенг қўлланилаётган турларини банкда жорий этиш орқали халқаро пул ўтказмаларига кўпроқ мижозларни жалб қилиш;
Жалб килинаётган депозитлар таркибида жамғарма ва муддатли депозитлар микдорини ошириш, бу борада мижозларга қўшимча бонуслар ва қулайликлар яратиш;
ЯУПМ (Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази) орқали амалга оширилаётган клиринглар ва маълумот алмашувлар каби амалиётларнинг тезлигининг пастлиги сабабли ушбу тезликни ошириш, пластик карталар бўйича чакана ҳизматларда ЯУПМ нинг манопол эканлиги сабабли, шу каби марказларни сонини ошириш;
Мижозлар ҳисоб- рақамларига келган тўлов талабномаларини электрон тарзда акцептлаш бўйича мавжуд меъёрий хужжатларги ўзгартириш киритиш зарур;
Халқаро стандартларга мослашиш мақсадида банк рискларини баҳолашнинг янги меъёрларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш, ходимлар малакасини чет давлатларда оширишни йўлга қўйиш;
Молия бозорига интеграциялашув жараёнларини тезлаштириш;
10. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармони, 2019 йил 7 февраль.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектлари ва кенг аҳоли қатламига микрокредитлар ажратиш тизимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2844-сонли Қарори, 2019 йил 17 март.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Пул муомаласини янада такомиллаштириш ва банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисобкитобларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2777-сонли Қарори, 2019 йил 15 февраль.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кичик ва хусусий тадбиркорликни микрокредитлаш тизимини янада кенгайтириш ва соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2746 сонли Қарори, 2019 йил 31 январь.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сонли Фармони.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чоратадбирлари тўғрисида” Фармони, 2015 йил 15 май, ПФ-4725.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора тадбирлари тўғрисида” Фармони, 2015 йил 24 апрель, ПФ-4720.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори. 2015 йил 6 май, ПҚ-2344.
9. “Тижорат банкларининг ликвидлигини бошқаришга қўйиладиган талаблар тўғрисида” 2015 йил 13август, АВ 2709-сон Низом
10. Ўзбекистон Республикаси банк тизими / Муаллиф: Ф.М.Муллажонов (ва бошқ.) Ф.М.Муллажоновнинг умумий таҳрири остида.
11. АТ “Туронбанк”нинг йиллик ҳисоботлари.
Интернет сайтлар.
www.cbu.uz – Ўзбекистон Республикаси Марказий банки расмий сайти.
www.lex.uz – Миллий қонунчилик базаси
www.aloqabank.uz- АТ “Туронбанк” нинг расмий сайти
Do'stlaringiz bilan baham: |