Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги тошкент кимё-технология институти



Download 123,08 Kb.
bet1/7
Sana24.03.2022
Hajmi123,08 Kb.
#507680
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Бахриддинов А.


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЬЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ КИМЁ-ТЕХНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ

“Силикат материаллар ва камёб нодир металлартехнологияси” кафедраси

Коррозия ва металларни коррозиядан сақлаш фанидан

КУРС ЛОЙИҲАСИ

Мавзу: Руҳланган металл буюмларни атмосфера коррозиясига чидамлилигини аниқлаш ва рух металини сарфини ҳисоблаш.


Бажарди: Бахриддинов А.Қ.


Қабул қилди: Рахматов Б.Р.

Тошкент – 2021


МУНДАРИЖА
КИРИШ ……………………………………………………………………………..
РУХ МЕТАЛИНИНГ ФИЗИК-КИМЁВИЙ ВА КОРРОЗИОН ХОССАЛАРИ …
КОРРОЗИЯ ВА УЛАРНИНГ ТУРЛАРИ ………………………………………….
РУХНИНГ АТМОСФЕРА КОРРОЗИЯСИГА ЧИДАМЛИЛИГИ ………………
РУХ МЕТАЛИНИ САРФИ ҲИСОБИ …………………………………………….
ХУЛОСА ……………………………………………………………………………
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР ……………………………………………

КИРИШ
Дунё мамлакатларининг иқтисодиётининг барқарорлашувида барча ишлаб чиқариш тармоқларининг замонавий техник ва технологиялари энг мухим ўрин эгаллайди. Ўз навбатида бунда ҳаво кислороди, намликлар, сув, олтингугурт оксидлари, азот ва бошқа кимёвий фаол моддалар таъсирида металл ва унинг қотишмаларидан тайёрланган жиҳоз, ускуна, мосламаларни коррозияланишидан ҳимоя қилиш энг муҳим устивор вазифа бўлиб ҳисобланади.
Маълумки, қазиб олинадиган рудалар таркибида қимматбаҳо компонентнинг миқдори оз бўлади. Бундай рудалардан металларни тўғридан тўғри ажратиб олиш иқтисодий жиҳатдан ҳам, техник жиҳатдан ҳам ўзини оқламайди. Шунинг учун аксарият ҳолларда руда қазиб олингандан кейин аввал бойитилади, яъни ундаги қимматбаҳо компонентнинг миқдори оширилади ва бойитма ҳолидаги маҳсулот металлургия заводларига металл ажратиб олиш учун жўнатилади.
Рудаларни бойитиш натижасида қуйидаги афзалликларга эришилади: камбағал рудаларни қайта ишлаш имконияти туғилгани туфайли фойдали қазилмаларнинг захиралари ортади. Маҳсулотлардаги металлнинг миқдори ортиши билан металлургия заводларининг ишлаб чиқариш унумдорлиги ортади, электр энергияси, ёнилғи, кимёвий реагентлар сарфи камаяди, фойдали қазилмани комплекс ишлатиш имконияти яратилади, транспорт харажатлари камаяди ва ҳ.к.
Шунинг учун фойдали қазилмаларни бойитиш саноатнинг муҳим тармоғи ҳисобланади.
Маълумотларга қараганда саноати ривожланган мамлакатларда коррозиядан келадиган хар йилги зарар миллий даромаднинг 3 – 4 % ни ташкил этар экан. Шунинг учун коррозияга қарши курашиш, унинг олдини олиш мухим ахамиятга эгадир. Бунинг учун эса металларни ташқи мухит билан ўзаро таъсир этиш шартлари, унинг сабаблари ва умумий қонуниятларини билиш зарур. Яқин вақтларгача коррозия тушунчаси фақат металларга ва котишмаларга тегишли деб тушуниб келинган бўлса, хозирда бир қанча буюмлар – бетон, полимер махсулотлари, резина, қоғоз, матолар, металлар ва бошқа материалларнинг қуёш нури ва ташқи мухит таъсирида емирилиши – коррозияланиши тан олинмоқда. Бу хил материалларнинг емирилишига ташқи мухит билан бир қаторда айниқса қуёш нурининг таъсири катта. Қуёшнинг нури таъсирида уларни ташкил этган йирик-полимер молекулалари орасидаги кимёвий боғлар узилиб, унда чуқур ўзгаришлар содир бўлади. Бунга қишлоқ хўжалигида кунда ишлатилаётган полиэтилен плёнкасининг қуёш нурида бир йилдаёқ сифатини йўқотиб яроқсиз холга келиши, агар полиэтилен плёнкасини фақат қиш ойларида қуёш нури камлигида ишлатиб, бахор ва ёзнинг серқуёш кунларида тупроқ остига кўмиб сақланса, бу плёнкадан кўп йиллар давомида фойдаланиш мумкинлиги мисол бўлади.
Коррозия натижасида металлар оксидланиб, метал холидан бирикмадаги ион холига (оксид ёки туз холига) ўтиб, ўзининг металлик хусусиятини, яъни иссиқлик ва электр ўтказувчанлигини, мустахкамлигини, эгилувчанлик каби хоссаларини йўқотади. Метал учун оксидланган (ион) холида бўлиш термодинамик жихатдан баркарор холат бўлиб, коррозия жараёни ўз-ўзидан, ташқи энергия сарф этилмасдан содир бўлади. Натижада жуда катта маблағ ва иш кучи сарф этилиб ишлаб чиқарилган метал, жихозлар емирилади, асбоб-ускуналар ишдан чиқади.
Коррозия натижасида келиб чиқадиган зарарларни икки турга бўлиш мумкин.
Биринчиси бевосита етказилган зарар, яъни металл буюмлар емирилади, ишдан чиқади. Энди уни маблағ ва мехнат сарфлаб алмаштириш ёки таъмирлаш лозим бўлади.
Иккинчиси билвосита зарар бўлиб, коррозия натижасида цех ёки бутун завод тўхтаб қолади, қувурлар емирилиши натижасида газ ёки нефт ташқи мухитни захарлайди, сув кемаларидан денгиз ва океанларга нефт махсулотлари оқиб кетади, заводларда портлашлар рўй бериб, турли хил кўнгилсиз воқеалар содир бўлади. Шу йўқотишлар ўрнини тўлдиришга сарфланадиган зарарларнинг хаммаси билвосита зарарлар хисобланади.
Металлар ва уларнинг қотишмалари халқ хўжалиги ва саноатнинг деярлик хамма сохаларида қўлланилади. Улар ишлатиладиган барча сохаларда, мухитда шундай моддалар борки, улар металларни емира бошлайди. Бунинг боиси шундаки, метал ва қотишмалар учун шу шароитда металл холига нисбатан ионли бирикма – оксид холида бўлиши барқарор хисобланади. Шунинг учун хам улар ўз-ўзидан, ташқаридан хеч бир энергия сарф қилинмасдан метал холидан оксидланиб ион холига ўтади. Натижада метал ўзининг металлик хоссаларини йўқотиб, турли хил бирикмаларга айлана бошлайди. Масалан: электр ва иссиқлик ўтказиш, ялтироқлик, эгилувчанлик каби металлик хоссаларига эга бўлган темир ва пўлатлар у хоссаларга эга бўлмаган темир оксидлари ва гидроксидларига (зангга) айланади.
Коррозияланиш жараёнини содир бўлиши металл материалларини емиришдан ташқари ишлаш фаолиятини сусайтиради, маҳсулот ишлаб чиқариш сифати ва унумдорлигига таъсир этиш билан бирга ҳаво ва сувни ифлослантириб экологик зарар ҳамда иқтисодий таназзулгача олиб келиши мумкин. Ушбу вазият сув билан таъминлаш, сувни айланма равишда бериб туриш тармоқларида, энергетик қурилмаларда, нефт ва газни қазиб чиқариш қайта ишлаш, қурилиш материалларини олиш саноат корхоналарида оҳирги йилларда сезиларли даражада намоён бўлмоқда. Масалан нефть ва газ қувурларининг коррозия натижасида емирилиши турли хил ёнғинларга, атроф-мухитнинг ифлосланишига олиб келади. Шундай экан коррозияга карши курашиш мухим халк хўжалиги ахамиятига эга сохалардан хисобланади. Бунинг учун металларнинг атроф мухитдаги моддалар билан ўзаро таъсири, табиий емирилишнинг содир бўлиш механизмлари ва қонунларини чуқур ўрганиш зарур бўлади. Коррозиядан келадиган бевосита зарар натижасида кўпгина метал буюм, асбоб – ускуналар қайта тикланмайдиган холда емирилади, яьни оксидланиб бирикмалар холига ўтади. Натижада, айтайлик кунлик турмушимизда ва техникада энг кўп ишлатиладиган метал-темир ва унинг қотишмаларининг хар йили деярлик 1/5 қисми яроқсиз холга келади. Билвосита коррозиядан келадиган зарарни эса хисоблаб чиқариб бўлмайди, чунки коррозия натижасида заводлардаги асбоб–ускуналарнинг бири ёки бир қисми ишдан чиқиши натижасида бутун бир бошлик завод, цех тўхтаб қолади, уни таъмирлаш керак бўлади. Баьзан эса коррозия натижасида турли хил бахтсиз ходисалар ҳам юз беради. Бу холнинг айниқса юқори босим, хароратларда, захарли моддалар иштирокида ишлайдиган реакторларда юз бериши каттагина талофатга, хатто қурбонларга ҳам олиб келиши мумкин. Коррозия жараёни қаттиқ модда-металл билан газ, суюқ холдаги мухитлар уч хил (газ-суюқлик-қаттиқ модда) фазалар чегарасида юз бериб, бу гетероген жараён хисобланади. Шунинг учун хам бугунги мутахассис коррозияга карши курашиш учун материалшунослик билан бир қаторда физикавий кимё, айникса гетероген кимёвий ва электрокимёвий жараёнлар, уларнинг қонуниятларини чуқур билмоғи керак бўлади.
Металлар коррозияси мураккаб, табиий жараён бўлиб, содир бўлиш механизмига кўра кимёвий ва электрокимёвий коррозияларга бўлинади.
«Коррозия» сўзи лотинча «корродиере», яьни «емирилиш, ейилиш» сўзини англатиб, коррозия деганда металларнинг ташки мухит билан таъсирлашиб, оксидланиб, гидролизланиб, емирилиши тушунилади.



Download 123,08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish