ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЬЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
ГИДРОМЕТЕОРОЛОГИЯ ФАКУЛТЕТИ
ҚУРУҚЛИК ГИДРОЛОГИЯСИ КАФЕДРАСИ
ГИДРОЛОГИЯ ЙЎНАЛИШИ
2-БОСҚИЧ ТАЛАБАСИ
____________________________________________________
ГИДРОФИЗИКА ФАНИДАН
Мустақил иши
Қабул қилди:__________________
Тошкент -2022
Сув ҳавзаларининг иссиқлик режими
РЕЖА:
1. Сув ҳавзаларининг ҳарорат режими
2. Ўрта Осиё кўллари ҳарорат режимининг йиллик циклида даврларга ажратилиши
3. Температура майдонлари ва уларнинг турлари
4. Стационар температура майдонлари
5. Ностационар температура майдонлари
6. Температура градиенти, иссиқлик оқими ва унинг кўрсаткичлари
Сув ҳавзаларининг ҳарорат режими биринчи навбатда уларнинг географик ўрни, яъни кенглик ва баландлик бўйича жойлашиши, сўнг кўл жойлашган ҳудуднинг иқлим шароити билан аниқланади. Булардан ташқари кўллар иссиқлик мувозанатининг кирим ва чиқим қисми элементларининг миқдорий қийматлари билан бир қаторда кўл косасининг генезиси, морфологияси, морфометрияси, сув алмашиниш ҳолати, сув мувозанати, кўл сувининг табиий-кимёвий хусусиятлари ҳам муҳим омил ҳисобланади.
Ўрта Осиё кўлларининг асосий қисми Ф.Форел таснифи бўйича мўътадил сув ҳавзалари типига киради. Айни пайтда сув юзаси ҳарорати йил давомида 0,6÷39 0С оралиғида ўзгаради.
Ўрта Осиё кўллари ҳарорат режимининг йиллик циклида қуйидаги даврларни ажратиш мумкин:
1) баҳорги - ёзги исиш;
2) ёзги - кузги совиш;
3) кузги - қишки энг паст ҳарорат.
Қайд этилган даврларни ажратишда қуйидаги мезонлар эътиборга олинади. Жумладан, баҳорги давр йиллик минимумдан + 4 0С ҳароратдаги энг катта зичликка эришгунча ёки гомотермия ҳолатигача бўлган оралиқдир. Иссиқлик алмашиниши йиллик циклининг ёзги даври ҳароратнинг тўғри стратификацияси ҳамда иссиқлик мувозанати кирим ва чиқим қисми элементлари барқарорлашган вақти билан чегараланади. Ёзги - кузги совиш даврининг бошланиши кўлдаги сув массалари иссиқлик заҳирасининг ортиши тўхтаган вақтдан бошланади. Бунда мавжуд иссиқликнинг кўлдаги бутун сув массалари орасида қайта тақсимланиши кузатилади. Бу ҳолат ҳароратнинг тўғри стратификацияси шароитида давом этади ва кузги гомотермиягача давом этади. Кузги - қишки давр эса кузги гомотермия ҳолатидан тескари стратификация шароитида сув массалари ҳароратининг энг кичик қийматга эришгунча ва сўнгра иссиқлик мувозанатида мусбат ҳолат ўрнатилгунча давом этади.
Ўрта Осиё кўлларида "гидрологик баҳор", аниқроғи кунлик сув мувозанатида мусбат ҳолатнинг барқарорлашиши жанубий ҳудудлардаги текислик кўлларида январ-февралда, шимолий ҳудудларда ҳамда тоғ кўлларида март, баланд тоғ кўлларида апрел-май ойларида кузатилади.
Умуман олганда, Ўрта Осиё кўлларида ҳаво ҳарорати билан сув ҳарорати орасида аниқ боғланиш мавжуд (6-расм). Шуни таъкидлаш лозимки, ҳарорат инерцияси натижасида сув юзаси ҳароратининг тебраниши ҳаво ҳароратининг тебранишидан орқада қолади. Бундай боғланишнинг мавжудлиги ўрганилмаган кўллар ҳарорат режими қонуниятларини очиб беришда муҳим аҳамиятга эга.
Температура майдонлари ва уларнинг турлари. Табиий объектларнинг (грунт, -муз, қор, сув ва бошқа моддалар) ва инженерлик иншоотларининг (тўғон, сув қувури, темир йўл, дамбалар ва ҳоказо) ҳар бир нуқтаси ўз температураси билан характерланади. Агар жисмнинг температураси нуктадан нуқтагача ўзгарса, бу ҳолда у фазовий температура майдони билан ифодаланиши мумкин, агар температура вақт ичида ҳам ўзгарса, бу ҳолда фазовий - вақт температурали майдон деб аталади. Температурали майдон қуйидаги функционал куринишда бўлади:
t = f (X, Y, Z, T),
бу ерда X, Y, Z - нукталар координатаси, Т - вақт.
Шундай қилиб фазодаги барча нуқталар ҳарорат қийматларининг маълум вақтдаги йиғиндисига температура майдони дейилади.
Температура майдонлари стационар вa ностационарларга бўлинади. Агарда жисмнинг температураси координата ва вақт функцияси бўлса, бундай майдон ностационар деб аталади. t= f (X, Y, Z, Т)), температура градиенти вақт ичида ўзгаради. Жисмнинг ҳарорати вақт мобайнида ўзгармаса, бу ҳолда температура майдони фақатгина координаталар функцияси бўлиб стационар майдон деб аталади. (t = f ( X, Y, Z,)).
Температурали майдон уч ўлчамли (фазовий), икки ўлчамли (юза) ва
бир ўлчамли (чизиқди) бўлади:
биринчига t = F(X, Y) t = F(X, Y) киради.
иккинчига t = F(X, Y) ва t = F(X, Y).
учинчига t=F(X, Y) ва t=F(X, Y) мисол бўлади.
Икки ўлчамли температура майдонининг нуқталарини бир хил температурага эга бўлган чизиқлар билан бирлаштирсак - бу ҳолда чизиқлар системасини оламиз (танланган температура учун). Бу чизиқлар -изотерма деб номланади. Улар бир бири билан кесишмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |