ФИЛТРАЦИЯ ВА КАЛЦИНАЦИЯ БЎЛИМИ. ФИЛТРАЦИЯ ВА КАЛЦИНАЦИЯ ЖАРАЁНИНИНГ ФИЗИК-КИМЁВИЙ АСОСЛАРИ, ТЕХНОЛОГИК СХЕМАСИ. АСОСИЙ МАШИНА ВА ҚУРИЛМАЛАРИ.
Карбонизацион колонналардан суспензия таркибидаги гидрокарбонат натрийни ажратиш учун фильтрлаш жараёни қўлланилади. Ҳосил бўлган кристаллар кальцинациялаш-булимига берилади, фильтрдан чиқаётган суюқ фаза эса дистилляция бўлимига аммиакни регенерация қилиш учун берилади.
Фильтрлаш. Таркибида NH4Cl, NH4HCO3, (NH4)2CO3, NaCl тузлари бўлган эритмадан NaHCO3 кристалларини фильтрлаш узлуксиз ишлайдиган вакуум-фильтрларда амалга оширилади (1-расм). Вакуум-фильтр очиқ барабан кўринишида бўлиб, унинг ён сирт юзаси металла тўрдан ясалган ва фильтрловчи материал, тортилган бўлади. Барабан тегана идиш шаклида айланади, у эритмадаги натрий гидрокарбонат сусперзиясини аралаштиргич 10 га етказиб беради.
Вакуум-фильтр вакуум ячейкаси 1, суриб чиқариш ячейкаси 2, оралиқ ячейкалар 3 дан иборат. Фильтр барабани 1,1-3,4 айл/мин тезликда горизонтал вал 7 да айланади, у орқали ҳаво, газлар ва суюқлик сўриб чиқарилади. Унинг юзаси бўйича айланишда тақсимловчи головка 8 нинг сўриш секциясида натрий гидрокарбонат қатлами 4 чўктирилади, барабан айланганда чўкма қатлами ювиш секцияси 6 да эрийдиган тузлардан ажратиш учун сув билан ювилади. Фильтрловчи материал тўқималари орасига чўкма тиқилиб қолишини олдини олиш учун пуркагич 9 ячейкасидан бериладиган қисилган ҳаво билан фильтр тозаланади.
1-расм. Узлуксиз ишлайдиган вакуум-фильтр схемаси
Таркибида тахминан 14% сув бўлган натрий гидрокарбонат пичоқ 5 билан ажратиб олинади, транспортёрга келиб тушади ва уни кальцинация учун печга юборилади.
Шундай фильтрнинг унусдорлиги суткасига 160-200 т содани ташкил этади.
Фильтрдан сўриб олинган ҳаво таркибида карбонат ангидрид ва аммиак бўлади, уни абсорберга (фильтр ҳавосини ювадиган) юборилади ва у ерда газдан NH3 ва CO2 тутиб қолинади. Фильтрат суюқлиги дисстиляцияга узатилади.
Ювиш сувнинг ҳарорати 45°С ва миқдори ошган ҳолда ҳамда фильтрлаш тўсгич бутунлиги бузилганда фильтрлаш жараёнида йўқолишлар миқдори кўпайиб кетиши кузатилади. Кальцинация стадиясида гидрокарбонат натрий таркибидаги намликга иссиқлик сарфланиши ва буғланаётган намликнинг микдорларига боғликлиги қуйидаги жадвалда келтирилган.
Узлуксиз ишлайдиган барабанли ваккум-фильтрлар филтрлаш булимининг асосий аппарати бўлиб ҳисобланади.
Сода ишлаб чиқариш технологиясида БС-5, 6-1, 8/1 типли барабанли ваккум-филтр кенг қўлланилмоқца.
Намлик микдори, %
|
100 кг тайёр содага
чикарилаётгап
памликмипг
микдори, кг
|
Калцинация
босқичида сувпи
буғлатиш учун
иссиқликнинг нисбий сарфланиши, %
|
100 кг намли*
гидрокарбонат
натрийга соданинг
чиқиши, кг
|
22,23
|
45
|
139,7
|
49
|
20,75
|
41,3
|
126,1
|
50
|
19,16
|
37,5
|
114,7
|
51
|
17,58
|
33,8
|
100
|
52
|
15,99
|
30,2
|
91,7
|
53
|
14,31
|
26,5
|
80,3
|
54
|
* 100 кг намли натрий гидрокарбонатга соданинг максимал назарий
чикими-63 кг.
Қуйида БС-5, 6-1, 8/1 барабанли ваккум-филтрнинг техник кўрсатгичлари келтирилган:
Фильтрлаш юзаси, м2...........................5,6
Барабан диаметри, м .............................1,8
Барабан узунлиги, м...............................1,0
Бурчак.град:
Барабаннинг суспензияга чўкиши...............130
Филтрлаш зонаси.................. ..........53
Куритиш ва ювиш зонаси........................189
Суюқлик тортилиш ва газмолнинг
регенерация зонаси.................................48
1 минутда аралаштиргичнинг иккиламчи
тебранишлар сони..................................35
Барабанли ваккум-фильтр 18 та ячейкага бўлингани ва тақсимлаш қурилмаси билан таъминланщни учун, унинг юзасида бир вақтда бир неча жараёнлар ўтади. Филтрнинг барабанида ўтаётган жараёнга кўра шартли равишда уни қуйидаги зоналарга бўлиш мумкин:
-филтрлаш зонаси; ваккум шароитнда филтрли суюқлик барабанга тортилиб, натрий гидрокарбонат кристаллари филтрлаш юзасида ушланиб қоладилар ва чўкма ҳосил қиладилар;
-дастлабки қуритилиш зонаси; бу пайтда барабанинг юзаси суспензия устида жойлашган булади ва чўкмадан барабан ичига филтрли суюқлик тортилади;
-чўкма ювилиши зонаси; барабан юзасига ювиш суви берилади; ушбу сув чўкма ичидан барабанга ўтади ва чўкманинг кристаллараро майдонидан филтрли суюкликни сиқиб чикаради;
-асосий куритиш зонаси; бу ерга ҳаво берилади ва у натрий гидрокарбонатнинг чўкма қатламидан ўтиб, чўкманинг кристаллараро майдонидан ювиш сувини сикиб чиқаради ва чўкмада намлик микдорини камайтиради;
-ёпиқ зона; барабан юзасидан махсус пичоқ ёрдамида натрий гидрокарбонат чўкмаси олиб ташланади, шунинг билан биргаликда барабаннинг ичидаги махсус пичок ва филтр суюклик тортилиш зонаси орасига ҳаво ўтилишига йўл қўйилмайди (ҳаво ўтган ҳолда системада ваккум йўқолиши мумкин);
-филтр суюқпик тортилиш зонаси; филтрли газмолнинг хизмат муддатини ошириш учун сиқилган ҳаво билан уфлашдан олдин газмолнинг «хўл» уфланиши;
-уфланиш зонаси; филтрлаш газмолни регенерация қилиш учун аралашмасининг юришига қарши барабан ячейкасига сикилган ҳаво берилади. Газсуюқлик аралашма ваккум бўлмаган сабабали барабанга келиб тушади.
Филтрли суюқпикни тортиб олиш зонаси келиб тушган филтрли суюқликни сиқилган ҳаво ячейкаларидан сиқиб чикаради. Газмолдан утаётган филтрли суюқлйк газмол тешикчаларидан натрий гидрокарбонат майда кристалларини сикиб .чиқаришдан ташқари уларни ўзида эритиб олади. Бу ўз навбатида регенерация жараёнини тезлаштиради. Ундан кейин филтрли газмолнинг тешикчалари сикилган ҳаво билан тозаланади:
- ўтиш зонаси; уфланишга берилган сиқилган ҳаво барабанинг ваккум қисмига ўтмаслиги учун мўлжалланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |