Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги бухоро мухандисликтехнология институти


таьминланганлигини таҳлил этишнинг аҳамияти, таҳлил вазифалари ва ахборот



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet180/216
Sana24.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#186228
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   216
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv tahlili

таьминланганлигини таҳлил этишнинг аҳамияти, таҳлил вазифалари ва ахборот 
манбалари 
Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида ҳар бир хўжалик юритувчи субьйект 
бирор-бир маҳсулот (иш, хизмат)лар ишлаб чиқаришни ташкил қилиши учун асосан тўрт 
хил ресурс мужассам бўлмоги лозим бўлади. Бундай ресурслар таркибига: 
• моддий ресурслар; 
• молиявий ресурслар; 
• меҳнат ресурслари; 
• тадбиркорлик ресурси. 
Мазкур ресурслар таркибида бугунги кунда энг асосийларидан бири, бу моддий 
ресурслар бўлиб, уларнинг таркибида ҳам муҳимларидан бири асосий воситалар 
ҳисобланади. Чунки, кейинги йилларда асосий воситаларнинг баҳосини мунтазам ошиб 
бориши ва уларга қилинадиган харажатлар маҳсулот таннархининг асосини ташкил 
қилаётганлиги ҳам ушбу воситаларни таҳлил қилиб боришни тақозо этмоқда. 
Асосий фондлар (воситалар) ишлаб чиқаришнинг муҳим омили сифатида қаралиб, 
улар воситасида бевосита меҳнат предметлари ва меҳнат кучлари бирикувида 
маҳсулотлар ишлаб чиқарилади, ишлар бажарилади ва хизматлар кўрсатилади. 
Асосий фондлар деб, ишлаб чиқариш сиклида бир неча бор қатнашиб, ўзининг 
қийматини яратилаётган маҳсулотларга қисман ўтказувчи ҳамда жисмоний шаклини 
сақлаб қолувчи меҳнат воситаларига айтилади. 
Асосий фондлар ёки воситаларни таркиблашда жаҳон ва республика ҳисоб 
белгиловига мувофиқ қуйидаги иккита жиҳат мезон сифатида олинган. Биринчиси, 
уларнинг қиймат ифодаси, иккинчиси — хизмат муддати. 
Асосий воситаларнинг қиймат ифодаси унинг кам баҳоли ва тез эскирувчи 
буюмлардан фарқланиш чегарасини характерлайди. Бу ифода Ўзбекистон Республикаси 
Молия Вазирлигининг 2000 йил даги қарори билан иш ҳақи минимумининг 50 
баробарида қилиб белгиланган. Асосий воситаларнинг хизмат муддати уларнинг бир 
йилдан ортиқ муддат хизмат этишини характерлайди. 
Хизмат муддати бир йилдан ортиқ бўлган, лекин қиймат жиҳатдан қатьий чегарадан 
ошмайдиган қийматликлар, шунингдек, қийматликлар, хўжалик инвентарларининг айрим 
турлари асосий воситалар қаторига киритилмайди. Бу қатор бевосита кам баҳоли ва тез 
эскирувчи буюмлари таркибида ҳисобга олинади. 


Асосий воситалар таҳлилида корхонанинг асосий воситалар билан қуролланиш 
даражасига, уларнинг техник ҳолати ва ҳаракат кўрсаткичларига, самарадорлик 
кўрсаткичларига, динамикаси ва ҳолатига баҳо берилади. 
Асосий воситалар билан таьминланиш дейилганда корхонанинг бизнес режасига ёки 
ўтган йилларга нисбатан асосий фондлар билан қуролланиши даражаси тушунилади. 
Шунингдек, асосий воситаларнинг таркиби бўйича, тури бўйича ўзгаришларига баҳо 
берилади. Таҳлил этишда асосий воситаларнинг ҳолат ва ҳаракат кўрсаткичларига муҳим 
эьтибор қаратилади. Бу орқали бевосита асосий воситаларнинг эскириш даражаси, 
яроқлилик даражаси, кирими ва чиқими кўрсаткичларига баҳо берилади. 
Асосий воситаларнинг унумини ўрганиш асосида маҳсулот ишлаб чиқаришда 
уларнинг самарадорлик кўрсаткичларига баҳо берилади. Асосий воситаларнинг 
самарадорлик кўрсаткичларини омилли таҳлил асосида маҳсулот ишлаб чиқариш 
ҳажмини ёки фондлар самарасини ошириш юзасидан ички имкониятларнинг мавжудлиги 
ўрганилади ва таҳлил якунида корхонада асосий фондлардан фойдаланишга ва уларнинг 
самарадорлигини ошириш юзасидан муҳим иқтисодий ёьналишлар белгиланади. 
Корхонанинг асосий воситалари, уларнинг ҳолати, ҳаракати ва самарасига иқтисодий 
ташхис берилади. 
Бозор иқтисодиёти шароитида хўжалик юритувчи субьйектларнинг асосий воситалар 
билан таьминланганлигини ўрганишда молиявий таҳлилнинг энг асосий вазифалари 
бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: 
• хўжалик субьйектларининг асосий воситалар билан етарли даражада 
таьминланганлик ҳолатига баҳо бериш; 
• асосий воситаларнинг таркиби, тузилиши ва динамик ўзгаришларига баҳо бериш; 
• корхонанинг асосий воситалар билан таьминланганлик ҳолатини яхшилаш бўйича 
мавжуд имкониятларни аниқлаш ва уларга баҳо бериш; 
• асосий воситаларнинг техник ҳолатига баҳо бериш; 
• асосий воситаларнинг ҳаракат кўрсаткичларини ўрганиш ва уларга баҳо бериш; 
• асосий воситалардан самарали фойдаланганлик даражаларига баҳо бериш; 
• ходимларнинг асосий воситалар билан қуролланганлик даражаларига баҳо бериш; 
• асосий воситалар самарадорлигини ошириш бўйича мавжуд 
имкониятларни кўрсатиб бериш ва ҳоказо. Бугунги бозор иқтисодиёти шароитида 
корхоналарнинг асосий воситаларини таҳлил этишда асосий ахборот манбалари бўлиб 
қуйидагилар ҳисобланадй: 
корхонанинг бизнес режа маьлумотлари; • «Бухгалтерия баланси» (1-шакл); 
«Асосий воситалар ҳаракати тўғрисидаги» ҳисобот (3-шакл); бухгалтерия 
ҳисобининг асосий воситалар ва номоддий активларни ҳисобга олувчи счёт 
маьлумотлари. 

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish