Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги бухоро мухандисликтехнология институти


 Айланма маблағлар айланишининг таҳлили



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet164/216
Sana24.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#186228
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   216
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv tahlili

11.9. Айланма маблағлар айланишининг таҳлили 
Айланма маблағлар айланувчанлиги деганда, уларнинг пулга айланиш тезлиги 
тушунилади. Айланма маблағлар айланувчанлиги коеффиценти жорий активларнинг 
моддий активлар ва дебиторлик қарзларига бўлган нисбати билан аниқ.ианади. Бу 
кўрсаткичлар бевосита корхонанинг бозордаги фаоллигини тавсифлайди. Айланма 
маблағларнинг айланувчанлиги корхона фаолиятининг самарадорлигини тавсифловчи 
кўрсаткич бўлиб, у асосда бизнесни бошқаришда ресурслар чекланганлиги ва улардан 
унумли фойдаланиш даражаси таҳлил қилинади ва унинг муҳим ёьналишлари 
белгиланади. Айланма маблағлардан самарали фойдаланишнинг муҳим ёьналишларига 
қуйидагиларни киритиш мумкин: 
• маҳсулот (бажарилган иш, кўрсатилган хизмат)лар ишлаб чиқариш ва сотиш 
ҳажмини ўстириш; 
• маҳсулот (бажарилган иш, кўрсатилган хизмат)ларнинг истеьмолчиларга етиб 
бориши ва улар бўйича ҳужжатлар айланишини тезлаштириш; 
• айланма маблағлар бўйича меьёрий захиралар сақланишига амал қилиш; 
• айланма маблағларнинг меьёрдан ортиқчалигини мақсадли бошқаришни ёьлга 
қўйиш (молларни имтиёзли шартларда сотиш, ижарага бериш ва ҳоказолар); 
• айланма маблағларни қайта баҳолашни баланс тузиш санасига ҳисобга олиш ва 
тўғри белгилаш; 
• айланма маблағларни ҳисобдан чиқаришнинг халқаро усулларидан фойдаланиш; 
• корхонанинг ҳисоб сиёсатини, шунингдек, айланма маблағларини баҳолаш усулини 
белгилашда тармоқ ривожи ва технологик жараёнларнинг мураккаблигига аҳамият 
бериш; 
• тугалланмаган ишлаб чиқаришни тўғри баҳолаш; 
• айланма маблағлар нормативинибелгилаш; 
• айланма активлар айланишини тезлаштириш мақсадида товар ва моддий 
бойликларни сотиш бўйича ҳисоб-китобларнинг замонавий шаклларидан фойдаланиш; 
• маҳсулотларни марказлашган ҳолда сотиб олиш, сотувчи ва сотиб олувчининг 
монополлигини чеклаш; 
• моддий айланма маблағлардан самарали фойдаланишда техник ва технологик 
янгиланишни таьминлаш ва ҳоказолар. Молиявий таҳлилнинг муҳим қисмини айланма 
маблағлардан самарали фойдаланганликни ўрганиш эгаллайди, бунда, айланма маблағлар 
айниқса, ишлаб чиқариш захиралари, тугалланмаган ишлаб чиқариш, тайёр маҳсулот, 
дебиторлик қарзлари, пул ва валюта маблағлари, қимматли қоғозлар ҳаракатини ўрганиш 
муҳимдир. 
Айланма активларнинг айланиши ва уларнинг самарадорлигига қуйидаги омиллар 
таьсир қилади: 
• маҳсулот (бажарилган иш, кўрсатилган хизмат)ларни сотишдан олинган соф тушум 
суммасининг ўзгариши; 
• моддий айланма маблағларининг ўртача йиллик қийматининг ўзгариши ва ҳоказо. 

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish