Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги бухоро мухандисликтехнология институти


 Фавқулодда фойда ва зарарлар таҳлили



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet128/216
Sana24.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#186228
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   216
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv tahlili

 
10.9. Фавқулодда фойда ва зарарлар таҳлили 
Фавқулоддаги фойда ва зарарлар молиявий натижавийликнинг учинчи таркиб қатори 
ҳисобланади. Унинг қаторига бевосита тасодифий ҳолатлардан кўриладиган натижалар 
киритилади. Масалан, сув тошқини ёки йер қимирлаши, ёнғин, бўронлар оқибатида ёки 
бошқа табиат ҳодисалари асосида рўй берадиган ёьқотишлар киритилади. Фавқулодда 
фойда ёки даромадлар қаторига киритиладиган ёки зарарлар қаторига киритиладиган 
алоҳида моддалар «Маҳсулот (иш ва хизмат)лар таннархига киритиладиган маҳсулот (иш 
ва хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ва молиявий 
натижаларнинг шаклланиши тартиби тўғрисида»ги Низомда аниқ кўрсатилмаган. 
Уларнинг фақат бигга шарти умумий Низомда белгиланган. Яьни, яқин уч йиллик 
оралиқда корхона учун одатий ҳол ҳисобланмаган ҳолатлардан олинадиган даромадлар 
ёки фойда суммаси корхона учун кутилмаган ҳолатлардан олинган даромадлар сирасига 
киритилади. 
Кутилмаган ёки фавқулодда ҳолатлардан олинган даромадлар ёки улар бўйича 
ёьқотишлар молиявий натижалар тўғрисқдаги ҳисоботнинг алоҳида таркиб қатори 
сифатида белгиланган. 
Уларни корхонада режалаштириш амалга оширилмайди. Яьни, фавқулодда даромад 
ва харажатлар режалаштирилмайдиган қаторга киритилади. Уларнинг ҳозирги пайтда 
корхоналар фаолият натижавийлигидаги салмоғи сезиларли таьсирга эга эмас. 
 
10.10. Корхона ҳисоб фойдаси (солиқ тўловига қадар фойда) таҳлили 
Корхона ҳисоб фойдаси ва унинг таркибига киритиладиган қаторлар тўғрисида 
юқорида кенгроқ тўхталган эдик. Яьни, корхона ҳисоб фойдаси асосий ишлаб чиқариш ва 
молиявий фаолиятидан олинадиган натижа, фавқулодда фаолиятдан ёки ҳолатлардан 
натижаси жамланган ҳолда жорий давр бўйича корхонанинг ҳисоб фойдаси аниқланади. 
Корхона ҳисоб фойдаси давлатнинг ва ахборот фойдаланувчиларнинг эьтибор шартидаги 
асосий қатор ҳисобланади. Даромад ва харажатлар уларнинг юзага чиқиш вақти ва ўрни 
бўйича юритилган ҳолда якуний натижа ушбу қоида асосида тузилади. 
Корхона ҳисоб фойдаси ёки солиқ тўловига қадар бўлган фойда (зарар) суммасидан 
фойда даромаддан солиқлар ва бошқа фойдадан солиқлар, тўловлар ва ажратмаларни 
чегириш асосида корхонанинг жорий давр бўйича соф фойда (зарар) суммаси аниқланади. 
Республикамиз солиқ қонунчилигига мувофиқ барча хўжалик ҳисобидаги корхоналар 
даромад солиғи тўловчилар ҳисобланади ва уларнинг айрим гуруҳи бўйича доимий ва 
вақтинчалик имтиёзлар белгиланган. 


Бошқа солиқли тўловлар қаторига республика ва маҳаллий бюджетга тушадиган 
айрим тур солиқлар киритилади. Уларнинг тури ва ундириш тартиби Давлат Солиқ 
қўмитаси томонидан белгиланади. Ягона солиқ тўловига ўтган корхоналарда ушбу солиқ 
тури олинган даромаддан қатьий ставкаларда ҳисобланади ва тўланади. 

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish