Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги бухоро мухандисликтехнология институти


 Бозор иқтисодиёти шароитида хўжалик субьйектларининг молиявий ҳолатини



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet136/216
Sana24.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#186228
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   216
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv tahlili

11.1. Бозор иқтисодиёти шароитида хўжалик субьйектларининг молиявий ҳолатини 
ўрганишнинг аҳамияти, таҳлилнинг мақсади, таҳлил вазифалари ва ахборот 
манбалари 
Мустақиллик, бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида турли мулк шаклидаги 
корхоналар фаолиятига тўлиқ эркинлик берди. Айниқса, савдо-сотиқда эркин муносабат 
юритиш, ҳамкорликда фаолият кўрсатиш учун шерик танлай билиш, ўзи ишлаб чиқарган 
маҳсулот ва уни сотишдан олган даромадга тўлиқ эгалик қилиш молиявий 
кўрсаткичларининг ўзгаришига бевосита таьсир этади. 
Янгича иш юритиш аввал учрамаган муаммоларни келтириб чиқармоқда. Жумладан, 
ташқи ва ички бозордан тажрибали мижоз ва ҳамроҳ танлаш билан бирга уларнинг 
молиявий имкониятларини ўрганиш зарурлигини кўрсатади. Корхоналарнинг хўжалик 
фаолиятини таҳлил қилиш, ишларини яхшилаш, самарадорлигини оширишнинг муҳим 
омили бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш 
корхоналарнинг ишлаб чиқариш, молиявий, меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш 
даражасини аниқлашга ёрдам беради, фойдаланилмаган ресурсларни аниқлаб; 
корхоналарнинг келгусида ривожланиши, уларнинг молиявий ҳолатини яхшилаш учун 
зарур тавсияларни ишлаб чиқишга имкон беради. Республикамиз иқтисодиётини бозор 
муносабатларига ўтказиш билан корхоналар хўжалик фаолиятини таҳлил қилишнинг 


аҳамияти янада ортади, чунки бозор муносабатлари шароитида ишлаб чиқаришга жорий 
этилмаган ресурсларни аниқлаш ва улардан самарали фойдаланиш энг долзарб муаммога 
айланади. 
Бозор муносабатларининг шаклланиши, ривожланиши кўп укладли бозор 
иқтисодиётини барпо этиш, ҳар хил шаклдаги бизнесни ва ишбилармонликни 
ривожлантириш корхоналар фаолиятининг молиявий натижалари — фойда ва 
рентабеллик корхоналар фаолиятининг асосий кўрсаткичларига айланади. 
Иқтисодиётни ривожлантиришда ҳаддан ташқари марказлаштирилган маьмурий 
буйруқбозлик, расмиятчилик, режалаштириш ва бошқариш тизимидан воз кечиш бозор 
муносабатларидан кенг фойдаланиш, корхоналарнинг иқтисодий мустақиллигини, 
молиявий ҳолати билан шуғулланувчи, ундан манфаатдор ташкилот ва органларнинг 
таркибини кенгайтиради. 
Илгари корхоналарнинг хўжалик фаолияти, уларнинг молиявий ҳолатини таҳлил 
қилиш билан фақат молия, банк, статистика органлари ва юқори ташкилотлар 
шуғулланган бўлсалар, эндиликда бу иш билан юқорида кўрсатилган ташкилотлардан 
ташқари солиқ органлари, аудиторлик идоралари, жамоа ташкилотлари, аксионерлар, 
таьминловчилар, истеьмолчилар 
ва 
бошқа 
органлар 
ва 
ташкилотлар 
ҳам 
шуғулланишяпти. 
Бу ҳолат молиявий таҳлил, жумладан, уни бажариш услуби олдига янги талаблар 
қўймоқда. 
Маьлумки, собиқ иттифоқ даврида корхоналар хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш, 
жумладан, корхоналарнинг молиявий ҳолатини таҳлил этишнинг услубий масалалари 
марказда — бутун иттифоқ органлари томонидан ишлаб чиқариларди, муаммолари 
йечиларди ва иттифоқдош республикаларга фойдаланиш учун жўнатилар эди. Собиқ 
иттифоқнинг тарқатилиши туфайли иттифоқдош республикалар мустақил давлатларга 
айланди, улардан ҳар биттаси бозор муносабатларига ўтиш учун ўз ёьлини танлаб, 
ижтимоийиқтисодий 
ривожланишни 
давом 
эттириб, 
бозор 
иқтисодиётини 
шакллантирмоқда. Улар орасида Ўзбекистон ҳам ўзининг бозор иқтисодиётига ўтиш 
моделини ишлаб чиқиб, халқ хўжалигини бозор муносабатлари шароитида 
ривожлантирган ҳолда ижобий натижаларни қўлга киритиб келаётир. 
Республикада амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларни ҳуқуқий базасини 
ташкил қилувчи қонунлари, Президент Фармонлари ва Вазирлар Маҳкамасининг юзлаб 
қарорлари қабул қилинди ва қабул қилинаяпти. Республикада амалга оширилаётган 
иқтисодий ислоҳотларнинг энг асосий ёьналишларидан бири — бу бошқарув тизимини 
такомиллаштириш ҳисобланади. Бу масалани ижобий ҳал этишда корхоналарнинг 
хўжалик фаолияти ва молиявий ҳолатини таҳлил қилиш катта рол ўйнайди. Чунки 
корхоналар фаолиятини таҳлил қилиш бошқарув тизими самарадорлигини оширишнинг 
муҳим шарти ҳисобланади. 
Бозор муносабатлари даврида бу шартнинг асосий қисми бўлиб, корхоналар 
молиявий ҳолатининг таҳлили ҳисобланади. Республикада янги молиявий ҳисобот 
шакллари қабул қилинди, уларни ўрганиш ва улардан кенг фойдаланиш услулларини 
барпо этиш катта аҳамиятга эга. Бозор муносабатлари даврида республикада бу масалани 
йечиш мақсадида молиявий таҳлил услубиятини ташкиллаштириш учун бир қатор 
тадбирлар амалга оширилмоқда. Лекин бу борада ҳали йечилмаган муаммолар ҳам кам 
эмас. Молиявий таҳлилни ўтказишдан манфаатдор ташкилотлар, органлар, мугахассислар 
ҳали ҳам илмий, қам амалий нуқтаи назардан асосланган услуб билан таьминланган 


эмаслар. Бу ҳолат, албатта бозор муносабатларини шакллантириш даврида корхона ва 
ташкилотларга самарали бошқарувчилик қилишда салбий рол ўйнамоқда. 

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish