Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги бухоро мухандисликтехнология институти


 Харажатларни туркумлаш. Ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/216
Sana24.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#186228
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   216
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv tahlili

 
9.2. Харажатларни туркумлаш. Ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш 
харажатлари, «ўзгарувчан» ва «ўзгармас» харажатлар 
Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш таннархи ишлаб чиқариш ёки қайта 
ишлаш жараёнида ишлатилган табиий ресурслар, хомашё, материаллар, ёқилғи, энергия, 
асосий воситалар (амортизация), меҳнат русурслари ва бошқа ишлаб чиқариш билан 
боғлиқ харажатларнинг қиймат кўринишини ифода этади. 
Маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархига ишлаб чиқаришни ташкил қилиш услуби 
ва технологияси билан белгиланган маҳсулотни ишлаб чиқариш (иш, хизматлар 
бажариш) билан бевосита боғлиқ харажатлар киритилади. Буларга: бевосита ва билвосита 
моддий харажатлар, бевосита ва билвосита меҳнат харажатлари, ишлаб чиқариш 
ёьналишидаги устама харажатлар ҳамда бошқа бевосита ва билвосита харажатлар киради. 
Ишлаб чиқаришнинг моддий харажатлари таркибига қуйидагилар киради: 
— ташқаридан сотиб олинадиган ишлаб чиқариладиган маҳсулот таркибига кириб, 
унинг асосини ташкил этадиган ёки маҳсулот тайёрлашда (иш бажаришда, хизмат 
кўрсатишда) зарур компонент ҳисобланадиган хомашё ва материаллар; 
— маҳсулотни ўраш ҳамда бошқа ишлаб чиқариш заруриятлари учун сотиб олинган 
материаллар, таьмирлаш учун эхтиёт қисмлар, мосламалар ва бошқа меҳнат буюмлари; 
— технологик мақсадлар, биноларни иситиш, барча турдаги энергияни ишлаб 
чиқариш учун сарфланадиган, четдан сотиб олинган ёқилғининг ҳамма турлари; 
— корхонанинг технологик, транспорт ва бошқа ишлаб чиқариш, шунингдек, 
хўжалик заруриятларига сарфланадиган, сотиб олинадиган барча турдаги энергия; 
— табиий камайишининг меьёр чегарасидаги моддий ресурсларнинг камомади ва 
бузилишларидан ёьқотишлар. 
Ишлаб чиқаришдаги меҳнатга ҳақ тўлаш харажатларига қуйидаги моддалар киради: 
— корхонада қабул қилинган меҳнатга ҳақ тўлаш шакл ва тизимларига мувофиқ 
ишбай ҳақпари, тариф ставкалари ва мансаб окладлари асосида ҳақиқий бажарилган 
ишлар учун ишлаб чиқаришдаги ҳисобланган иш ҳақи; 
— натура шаклида ҳақ тўлаш тартиби бўйича бериладиган маҳсулот қиймати; 
— амалдаги тартибларга кўра рағбатлантирувчи тўловлар, жумладан, ишлаб 
чиқариш натижалари учун мукофотлар (натурал мукофотларни қўшган ҳолда) таьриф 
ставкалари ва окладларга касб маҳорати учун қўшимча устама тўловлар, амалдаги 
қонунчиликка мувофиқ кўп йиллик хизматлари учун (шу хўжаликда бир ихтисосликдаги 
иш стажи учун) ишлаб чиқариш ходимларига бериладиган тақдирланишлар, мукофотлар, 
касб маҳорати учун таьриф ставкалар ва окладларга нисбатан) устама тўловлар, 
ҳаракатдаги қонунчиликка мувофиқ кўп йиллик хизматлари учун ишлаб чиқариш 
ходимларига бериладиган такдирлашлар; 
— иш режими ва меҳнат шароитлари билан боғлиқ товон тўловлари, жумладан, 
тунги иш вақта, иш вақтидан сўнгги иш учун тўловлар. 


Амалдаги Низомга мувофиқ хўжалик юритувчи субьйектларнинг барча харажатлари 
қуйидаги гуруҳларга ажратилади: 
1. Маҳсулот ишлаб чиқариш таннархига қўшиладиган харажатлар; 
2. Ишлаб чиқариш таннархига қўшилмайдиган харажатлар, аммо давр харажатларига 
қўшиладиган харажатлар (асосий фаолиятдан кўрилган фойдани аниқлаш учун). 
3. Корхонанинг умумхўжалик фаолиятидан кўрган фойда ёки зарарини аниқлашда 
ҳисобга олинадиган молиявий фаолият харажатлари. 
4. Фавқулодда зарар (солиқ тўлашга қадар аниқланадиган фойдани ҳисоблашда иштирок 
этадиган). 
Хўжалик юритувчи субьйектларнинг харажатлари юқоридаги таркиб бўйича 
гуруҳланганда, ҳар бир гуруҳ харажатлари қуйидагича туркумланади: 
1. Маҳсулот ишлаб чиқариш таннархига қўшиладиган харажатлар қуйидагича 
туркумланади: 
а) бевосита ва билвосита моддий харажатлар; 
б) бевосита ва билвосита меҳнат харажатлари; 
в) ишлаб чиқаришдаги маьмурий харажатлар. 
2. Давр харажатлари қуйидагича туркумланади: 
а) сотиш бўйича харажатлар; 
б) бошқарув харажатлари; 
в) бошқа муомала харажатлари ва зарарлар. 
3. Молиявий фаолият бўйта харажатлар қуйидагича туркумланади: 
а) фоизлар бўйича сарфлар; 
б) чет эл валютаси курси ўзгаришидан кўрилган зарар; 
в) қимматли қоғозларга қўйилган маблағларни қайта баҳолашдан кўрилган зарар; 
г) молиявий фаолият бўйича бошқа сарф-харажатлар. 
4. Фавқулотда зарарлар одатда туркумланмайди. 

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish