Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги бухоро мухандисликтехнология институти


 Дебиторлик ва кредиторлик қарзлари балансини тузиш. Муддати



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet169/216
Sana24.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#186228
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   216
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv tahlili

12.3. Дебиторлик ва кредиторлик қарзлари балансини тузиш. Муддати 
узайтирилган қарзларнинг вужудга келиш сабаблари 
Бозор иқтисодиёти шароитида корхоналарнинг дебиторлик ва кредиторлик 
қарзларига баҳо беришда уларни баланс ҳолатига келтириб ўрганиш ҳам мумкин бўлади. 
Дебиторлик ва кредиторлик қарзлари баланси улар орасидаги ўзаро тенглик нисбатини 
характерлайди. Бунда дебиторлик мажбуриятларининг кредиторлик мажбуриятларидан 
ортиб кетиши ёки аксинча ҳолатлари ифодаланади. 
Дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятлар қаторига 2002 йил 27 декабрда 
тасдиқланган бухгалтерия балансига кўра қуйидаги қаторлар киритилади: 
Дебиторлар таркибига: 

харидорлар ва буюртмачиларнинг қарзи (4000 дан 4900 нинг айирмаси); 

ажратилган бўлинмаларнинг қарзи (4110);

шўба ва қарам хўжалик жамиятларининг қарзи 

ходимларга берилган бўнаклар (4200);

мол йетказиб берувчи ва пудратчиларга берилган бўнаклар(4120);

бюджетга солиқ ва йиғимлар бўйича бўнак тўловлари (4400); 

мақсадли давлат жамғармалари ва суғурталар бўйича тўловлари (4500); 

таьсисчиларнинг устав капиталига улушлар бўйича қарзи (4600); 

ходимларнинг бошқа операциялари бўйича қарзи (4700); 

бошқа дебиторлик қарзлари (4800) 
Кредиторлар таркиби: 

мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга қарз (6000); 

ажратилган бўлинмаларга қарз (6110);

шўба ва қарам хўжалик жамиятларига қарз (6120);

солиқ ва мажбурий тўловлар бўйича кечиктирилган мажбуриятлар (6240); 

олинган бўнаклар (6300); 



тўловлар бўйича қарз (6400);

суғурталар бўйича қарз (6510); 

мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича қарз (6520);

таьсисчиларга бўлган қарзлар (6600);

меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича қарз (6700);

бошқа кредиторлик қарзлари (6950 дан ташқари 6900). 
Жадвал маьлумотлари асосида «АВС» аксионерлик жамиятининг дебиторлик ва 
кредиторлик қарзлари балансини кўриб чиқишимиз мумкин бўлади. Маьлумотлардан 
кўринадики, ўрганилаётган даврда корхонада жами дебиторлик қарзлари 136116 минг сўм 
бўлган бўлса, жами кредиторлик қарзлари эса 127554 минг сўмни ташкил этган. Яьни, 
дебиторлик қарзлари кредиторлик қарзларидан 8562 минг сўмга кўп бўлган. Бу нисбатан 
ижобий ҳол дебиторлик қарзларининг асосий қисми «бюджетга солиқ ва йиғимлар 
бўйича бўнак тўловлари» 60609 минг сўмни ва «бошқа дебиторлик қарзлари» 67282 минг 
сўмни ташкил этмоқда. Бу шундан далолат берадики, корхонада тўлов интизоми анча 
яхши ёьлга қўйилган бўлиб, айниқса давлат бюджети олдида қарздор бўлиб қолмаслик 
учун солиқ ва йиримлар бўйиcа бўнак тўловларини ўз вақтида ўтказиб боришга
эришган. 
Кредиторлик қарзлари таркибига эьтибор берадиган бўлсак, мажбуриятларнинг 
асосий салмоғини «мол йетказиб берувчи ва пудратчиларга қарзлар» ташкил этмоқда. Бу 
эса аксионерлик жамияти ўзининг мол етказиб берувчилари олдидаги мажбуриятларини 
йетарли даражада амалга оширмаётганлигидан далолатдир. Демак, корхона ушбу 
мажбуриятларни қисқартириш чораларинй кўриши лозим бўлади. Бошқа кредиторлик 
қарзлари эса 25039 минг сўмини ташкил қилмоқда. 
Дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятларининг тенглиги 136116 минг сўмни 
ташкил этган. Шундан соф дебиторлик мажбуриятлари суммаси 8562 минг сўмни ташкил 
этган. 
60-ж а д в а л 

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish