Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги бухоро мухандисликтехнология институти


Корхоналарнинг молиявий ҳолати бу



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet137/216
Sana24.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#186228
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   216
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv tahlili

Корхоналарнинг молиявий ҳолати бу: 
• комплекс равишдаги тушунча бўлиб, у ўз ичига кенг кўрсаткичлар тизимини олади, 
улар корхоналарнинг молиявий ресурслари борлигини, ҳолатини, жойлашганлигини ва 
улардан фойдаланиш даражасини ифодалайди; 
• корхоналар фаолиятидаги бутун ишлаб чиқариш ва хўжалик омилларининг 
ҳаракати, уларнинг ўзаро алоқадорлик натижасидир; 
• корхоналарнинг мўтадил ишлаб чиқариш, тадбиркорлик ва бошқа фаолияти учун 
зарур бўлган молиявий ресурслар билан таьминланганлиги ва улардан самарали 
фойдаланиш ифодасидир; 
• корхоналарнинг бошқа хўжалик субьйектлари, органлари ва ташкилотлари билан 
ўзаро алоқаларни ҳақиқий акс эттиришидир. 
Корхоналарнинг ички ва ташқи омиллар таьсири остида шаклланган молиявий 
ҳолати, уларнинг истиқболини аниқлаш билан бирга, бу корхона билан алоқада бўлган 
бошқа ташкилотлар ва корхоналарнинг молиявий ҳолатига таьсир кўрсатади. Умуман 
корхоналарнинг ишлаб чиқариш, хўжалик фаолиятини, жумладан уларнинг молиявий 
ҳолати таҳлили асосини бир бутун комплекс иқтисодий фанлар; иқтисодий назария, 
макро ва микро иқтисодиёт, менежмент ва маркетинг, статистика, бухгалтерия ҳисоби, 
аудит, молия, кредит, пул муомаласи ва бошқалар ташкил этади. Демак, таҳлилчи 
мутахассис аудиторлар кенг иқтисодий илмга эга бўлишлари лозим. 
Корхоналарнинг молиявий ҳолатини таҳлил қилиш, яьни молиявий таҳлил — бу кенг 
кўрсаткичлар ёрдамида, комплекс усуллардан фойдаланиб, корхоналарнинг молиявий 
ресурслари борлигини, ҳолатини, жойлашганлиги ва улардан фойдаланиш даражасини 
ифодалашдир. 
Молиявий таҳлил кўп қиррали мураккаб жараён бўлиб, у ташкил қилиниши, 
бунинг учун эса бир қатор талабларга асосланиши керак. Бу талаблар 
қуйидагилардан иборат: 
• абсолют ва нисбий кўрсаткичлар ўртасидаги алоқаларнинг борлигини билиш; 
• молиявий таҳлил мобайнида абсолют ва нисбий кўрсаткичлардан биргаликда 
фойдаланиш; 
• молиявий таҳлил мантиқий равишда амалга оширилиб, у индуктив усулга — 
алоҳида ҳодисалардан умумий ҳодисаларга ўтиш, молиявий ҳолатнинг бир шакл 
кўринишдан умумий кўринишга ўтиш ва дедуктив усулга — умумий ҳодисалардан 
алоҳида ҳодисаларга ўтишга асосланиб таҳлил қилиш; 
• ҳамма фойдаланилаётган кўрсаткичлар бир хил, асосланган усулда аниқланиши 
лозим; 
• молиявий ҳолатни таҳлил қилишда таҳлил қилинаётган корхона кўрсаткичларини 
бошқа корхоналар, ўртача тармоқ кўрсаткичлари ва илғор корхоналар кўрсаткичлари 
билан таққослаш; 
• молиявий таҳлилнинг ҳар томонлама бўлишлиги ва корхоналарнинг умумий 
молиявий ҳолатига таьсир қилувчи омилларни таҳлил этиш; 
• молиявий таҳлилни самарали ўтказиш учун керакли маьлумотларни олдиндан 
тайёрлаш ва бу борада асосий тасдиқланган молиявий манбалар билан чекланмасдан, 
бирламчи бухгалтерия ҳисоби маьлумотларидан фойдаланиш; 
• молиявий таҳлил обьйектив равишда ташкил қилиниб, у корхоналарнинг молиявий 
ҳолати реал даражасини ифодалаши лозим; 


• молиявий таҳлил ўз вақтида ўтказилиб, таҳлил якунларига асосланиб, молиявий 
ҳолатни яхшилаш чораларини ўз вақтида амалга оширишга имкон бериш; 
• молиявий таҳлил комплекс равишда ўтказилиб, унда молиявий ҳолатнинг ҳамма 
шакл ва ёьналишлари ифодаланиши лозим; 
• молиявий таҳлил ўз вақтида ва ҳаққоний бўлиб, у молиявий ҳолатни кўтаришга 
бағишланган тадбирларни ишлаб чиқиб, уларни амалга оширишга имкон бериши керак; 
• молиявий ҳолатни таҳлил қилиш шундай вақтда ўтказилиши керакки, таҳлил 
якунлари қуйидаги мақсадни амалга ошириб, корхона бошқарув фаолиятини 
такомиллаштириш имкониятини туғдириши лозим; 
• молиявий таҳлил барча йиғилган ва умумлаштирилган маьлумотларга асосланиб, 
керакли кўрсаткичлардан фойдаланиб, бу кўрсаткичларнинг асослилиги тўғри усулларда 
аниқланиши лозим. 

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish