1. Бандлик тўғрисидаги асосий назариялар
“Бандлик” ва “Ишсизлик” категориялари бир-бирига қарамақарши
тушунчалардир. Шу сабабли ишсизликнинг сабаби нимада эканлигини
аниқлашга қаракат қилган назариячи - олимлар шу асосда бандликни қандай
йўллар билан таьинлаши мумкин деган саволга жавоб беришга ҳаракат
қилганлар. Ишсизликнинг сабабини классиклар жуда содда қилиб
изоҳлашади. Бу назарияга кўра ишсизлик меҳнатнинг нархи билан меҳнатга
талабдан келиб чиқади. Иш ҳақининг пасайиши меҳнатга бўлган талабни
рағбатлантиради, яъни бунда бандлик ортади. Иш ҳақини ўсиши эса
меҳнатнинг таклифини кўпайтиради, лекин меҳнатга бўлган талабни маълум
даражада чеклайди. Англялик машҳур иқтисодчи Артур Пигу ўзининг 1903-
йилда ёзган “Ишсизлик назарияси” китобида “Пигу самараси” деб номланган
ғоясида ишсизликни асослаб шу тариқа
тарзда бандликни тартиби
солинишини кўрсатиб берган. Турғунлик даврида бандлик, иш ҳақи ва
нархлар пасайади. Лекин товарлар кўринишида ифодаланган реал иш ҳақи
нисбатан секинроқ пасаяди. У хаттоки олдинги даражада сақланиб қолиши
мумкин. Ҳозирги замондаги оилавий ишлаб чиқарилаётган товарлар
нархларининг ўсиши шароитида бундай изоҳлаш хақиқатга тўғри
келмайдигандек туюлади.
Лекин
бизга маълумки, иш ҳақи нотекс ўсади, баъзида номинал иш
ҳақи товарлар нархига нисбатан юқорироқ даражада ҳам ўсиши мумкин.
Агар реал даромадлар пасаймаса ёки озгина ўсса, бу турғунлик даври
бўлишига қарамай истеъмол талабини сақланиб қолишини билдиради.
Истеъмол товарларига талабнинг мавжудлиги эса ишлаб чиқариш
воситаларига ҳам талабнинг борлигини билдиради. Турғунлик
даврида
нисбатан ссуда фоизи ҳам паст бўлади. Бу эса жонланиш даврига ўтиши
асосида бандликни ўсишига олиб келади. Бошқача қилиб айтганда, Пигунинг
фикрича, инвестиция билан таққослаганда реал иш ҳақининг нисбий ўсиши
бошланғич нуқта ҳисобланади. Буни бутун таркибни тортган паравозга қиёс
қилиш мумкин. Агар иш ҳақи “меҳнатга тўғри келадиган соф маҳсулот”
чегарадан чиқиб капитал учун ажратилган маблағнинг ҳам бир қисмини ўз
ичига олса, бундай ишлаб чиқаришнинг қисқариши ўз навбатида ишчи
кучига бўлган талабнинг ҳам қисқаришига олиб келади. Яъни бундан шундай
хулоса келиб чиқади: ишсизликни камайтириш учун иш ҳақини пасайтириш
керак. А.Пигунинг фикрига мухолиф равишда инглиз иқтисодчиси Ж.
М.Кейнс чиқади. Кейнснинг фикрига кўра, тўла бандликка эришиш, яъни
ишлашни хоҳлаганларни иш билан таъминланиши иш даражасига боғлиқ
эмас, шунга кўра у ишсизликни пасайтириш учун иш ҳақини
камайтириш
кераклигини рад этади. Кейнс назарияси бўйича бандлик даражаси самарали
талабнинг функциясидир. Бу фикрларни формула ёрдамида қуйидагича
ифодалаш мумкин:
∑L=ƒ∑D (W)
Бандлик (L) иш ҳақи (W) да ифодаланган ялпи талаб (∑D) га боғлиқ.
Динамикани аниқлаш учун m=1/1-С ни эслаймиз, бу ерда У даромад
бирлигига тўғри келадиган С истеъмол ҳиссасининг
камайиши, иқтисодий
ўсишнинг секинлашувига ва бандликнинг қисқаришига олиб келади.
Истеъмол товарларига ва инвестицион товарларга талабнинг ўсиши
жамиятнинг самарали талабини кўпайтиради ва шу асосда бандликни
бошқариб туради. Кейнс давлат томондан ижтимоий аҳамиятга молик
ишларни (йўл қуриш, кўприклар ва бошқа инфраструктурани)
ташкил этиш
орқали фаол аҳолини иш билан банд қилиш масаласини илгари суради.
Унинг фикрича тўла бандликка эришиш учун ҳаттоки “пирамида қуриш” ҳам
фойдали ҳисобланади.
Кейнс модели бўйича меҳнат бозорида иш кучи ортиқчалиги сақланиб
турган ҳолда меҳнатга бўлган талаб ва таклифларнинг тенглашуви юз беради.
Бутун дунёда, жумладан Ўзбекистонда ҳам бандликни таъминлашда
социал-демографик жараёнларнинг аҳамияти жуда катта ҳисобланади.
Республикамизда меҳнат ресурслари нисбатан кўп, аҳолининг табий ўсиши
юқори. Лекин, улар ҳудудлар, тармоқлар ва фаолият турлари турлари бўйича
нотекис тақсимланган.
Яратилаётган иш жойлари сони меҳнатга лаёқатли аҳолининг ўсиш
суръатларидан кескин фарқ қилади. Хҳжалик алоаларининг узилиши, бир
қатор ишлаб чиқариш тармоқларида ўсиш суръатларининг пасайиши,
иқтисодиётнинг тузилмавий ўзгариши аҳоли бандлиги соҳасидаги
муаммоларни янада кескинлаштирди. Аҳолининг билим
ва малака даражаси
бозор муносабатларининг юқори талабларига тўлиқ жавоб бермай қолди.
Айниқса, ёшларнинг ишга лаёқатли қисмида иш билан таъминланмаганлар
сони ўсиб борди.
Бу муаммоларнинг радикал ечими – кўпроқ меҳнат талаб қиладиган
кичик ва ўрта ишлаб чиқариш корхоналарини қуриш ҳисобидан янги иш
жойлари сонини кескин кўпайтириш ҳисобланади. Бу йўл катта
инвестицалари ва вақтни талаб қилади. Вақт ва маблағларнинг
кескин
тақчиллиги шароитиди юқори кўрсатилган муаммоларнинг ечимини
қуйидаги йўналишларда қидириши керак деб ҳисоблаймиз:
-
хусусий капитални, аҳолининг шахсий жамғармаларини
Do'stlaringiz bilan baham: