Ҳуқуқлари 3.1. Белгиланган меъёрлар асосида иш фаолияти учун зарур бўлган шароит ва тегишли анжомларни талаб қилиш;
3.2. Соҳага оид иш фаолиятини яхшилаш, камчиликларни бартараф этиш ва келгусидаги иш режалар учун таклифлар киритиш;
3.3. Ўз ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун бошқа ташкилотлар билан хамкорликда ишлаш ҳамда ахборотлар алмашиш;
Мажбурияти 4.1. Марказнинг ички меҳнат интизомига қатъий риоя қилиш;
4.2. Берилган топшириқларнинг ижросини сифатли ва ўз вақтида бажариш;
Жавобгарлиги 5.1. Ишга жойлаштириш инспекторлари Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ марказ низоми ҳамда ушбу йўриқномада назарда тутилган вазифаларни бажармаганлиги учун жавобгардир;
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва Мехнат муносабатлари муносабатлари вазирлигининг 1991 йилдан бугунги кунгача бўлган вазирлари:
1991- Алихон Атажанов – Ўзбекистон Республикаси мехнат вазири
1995-Оқилжон Обидов - Ўзбекистон Республикаси мехнат вазири
1999- Шавкатбек Ибрагимов - Ўзбекистон Республикаси мехнат вазири
2001- Оқилжон Обидов - Ўзбекистон Республикаси мехнат ва ижтимоий химоя вазири
2006 – Актам Хаитов - Ўзбекистон Республикаси мехнат ва ижтимоий химоя вазири
2014 – Азиз Абдухакимов - Ўзбекистон Республикаси мехнат ва ижтимоий химоя вазири
2017 – Актам Хаитов - Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва мехнат муносабатлари вазири хисобланади.
Ишлаб чиқариш амалиёти даврида қилинган ишлар Мен институт томонидан Андижон тумани Мехнат бандлигига кўмаклашиш марказида 24.06.2019.дан 27.07.2019.гача малакавий амлиёт ўтишга бириктирилдим. Менга амалиёт рахбари этиб кадрларни ўқитиш ва қайта тайёрлаш муатхасиси Маматова Зухра опа бириктирилди.Биринчи куни мен марказ ишчи ходимлари билан танишиб чиқдим. Кейинги куни эса амалиёт раҳбарим билан малакавий амалиёт дастурида кўрсатилган топшириқларни белгиланган вазифаларни кўздан кечирдик .Марказнинг ички мехнат фаолияти тартиб қоидалари билан танишдим.Марказнинг мехнатни мухофаза қилиш,техника хавфсизлиги қоидаларини ўргандим.Амалиёт раҳбарининг топширигига кўра турли тадбир ва ахолини бандлигига кўмаклашиш мавзусидаги давра сухбатларида иштирок этдим.Мехнат жамоасининг ижтимоий ва мехнат фаолиятида фаол иштирок этишга харакат қилдим.Бириктирилган амалиёт рахбарим билан белгиланган(Сўлим) МФЙ участкаларида янги иш ўринлари ташкил этиш,ахолини бандлигига кўмаклашиш тўгрисида тушунтириш ишлари олиб бордим.Ахолини мехнат бандлигига кўмаклашиш тўгрисидаги вазирлик томонидан чиқарилган қарор ва топшириқларни мунтазам равишда ўрагниб бордим.Корхонада ишга жойлаштириш жараёнига илгор ахборот технологияларини жалб этиш борасидаги олиб борилган ишлар билан танишдим.Марказга иш сўраб келган фуқороларга мақул келган янги иш ўринлари ҳақида ўз таклифларимни бердим.Марказ ҳодимлари билан биргаликда жисмоний ва юридик шахслар ўртасида фавқулотда вазиятларда тўгри харакат қилиш қоидаларини қай даражада билишлари ҳақида сўровнома ўтказдим.Бириктирилган ҳудудларда фавқулотда вазият жараёнлари ҳақида тушунтириш ишлари олиб бордим.
Амалиёт даврида ахолини мехнат бандлигига кўмаклашиш ва янги ишчи ўринлар яратиш хозирги давр талаби эканлигига амин бўлдим.