Функционал вазифалари
2.1 Ишга жойлаштириш инспектори ўз ишини Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг, буйруқлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг фармойиши ва қарорларига, шунингдек Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармасининг (кейинги ўринларда - бош бошқарма деб юритилади) буйруқлари ва марказнинг низомига амал қилади ва иш фаолиятини олиб боради;
2.2 Ишга жойлаштириш инспектори туман секторлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларидаги ишсиз фуқароларни “Ишсиз шахс” сифатида рўйхатга олади ва доимий равишда ишга жойлаштириш ҳамда касбга ўқитиш ва малака ошириш курсларига юбориш чораларини кўриб боради;
2.3. Ишга жойлаштириш инспектори туман секторлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларида ишга жойлаштирилган ҳамда касбга ўқитиш ва малака ошириш курсларига юборилган фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни марказ мутахассисига тақдим этиб боради;
2.4. Ишга жойлаштириш инспектори туман секторлари, фукароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари худудидаги банд бўлмаган аҳолини рўйхатга олиш, уларни ўз вақтида рўйхатдан ўтишларини назорат қилиш, фаол равишда ишга жойлаштириш чораларини кўради ва касбга ўқитиш ва малака ошириш курсларига юбориш таъминлайди. Шунингдек ўзига юклатилган қўшимча вазифаларни амалга оширади ва бу бўйича марказ директори ва юқори ташкилотларга доимий равишда ҳисобот тақдим этиб боради;
2.5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор фармойишлари, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сон қарорига асосан, “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги низом талабларига бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби бўйича услубий кўлланмаларга асосланган ҳолда маслахатлар бериб тушунтириш ишлари олиб боради, комиссия фаолиятида бевосита иштирок этади;
2.6. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида “Меҳнат бурчаклари”ни доимий равишда бўш иш ўринлари тўғрисида ҳамда эълон ва ахборотлар билан янгиланиб боришини таъминлайди, назорат қилади;
2.7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.12.2017 йилдаги 1011-сонли қарорига кўра хар чоракда ўз-ўзини бошкариш органлари худудида уйма-уй юриб меҳнат билан банд бўлмаган аҳолини мониторингини ўтказади;
2.8. Меҳнат билан банд бўлмаган аҳолини вақтинчалик хақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилади, ҳар ҳафтада камида бир марта жамоат ишлари ташкил қилинишининг ҳолати мониторинг қилиб борилади ва тегишли мониторинг далолатномаси билан расмийлаштиради;
2.9. Ишга жойлаштириш инспектори ўзига бириктирилган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби бўйича кенгашда иштирок этади ва кўриб чикилаётган нафака хужжатларини асослилиги ҳамда уларни тайинланишини назорат килиши, далолатномаларга имзо чекиши шарт;
2.10. Туман ҳокимининг қарорига асосан иш берувчиларнинг ижтимоий химояга мухтож шахсларни ишга жойлаштириш учун ажратилган квота иш ўринларидан фойдаланган ҳолда аҳолининг меҳнат бозорларида тенг шароитларда рақобатлашаолмайдиган қатламини ишга жойлаштириш чораларини доимий равишда кўриб боради;
2.11. Туманда ишсиз фуқароларни самарали ишга жойлаштириш мақсадида ташкил этилган меҳнат ярмаркаларига банд бўлмаган фуқароларни хабардор қилиши ва уларнинг келишини ташкил этиши, ярмарка ўтказиш жойини махалла фаоллари билан хамкорликда ташкил этиши лозим;
2.12. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинганлар, Республика Қуролли Кучларидан заҳирага бўшатилган, Чет давлатлардан узоқ муддатдан қайтганлар, олий таълим муассасалари ва касб-ҳунар коллежлари битирувчилари, фуқаролар тўғрисида маълумотлар базасини шакллантириш, белгиланган тартибда ишга жойлаштириш ва ижтимоий химояга олиш чораларини кўриш ҳамда амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот ва ҳисоботларни доимий равишда бош бошқарма ва юқори ташкилотларга тақдим этиб боради;
2.13. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинганлар, Республика Қуролли Кучларидан заҳирага бўшатилган, Чет давлатлардан узоқ муддатдан қайтганлар, олий таълим муассасалари ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини шаҳар ва туман миқёсида ташкил этиладиган “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркалари жалб этиш орқали бандлигини таъминлаш чораларини кўриш;
2.14. Вақтинчалик иш фаолитини амалга ошириш мақсадида Республика ташқарисига чиқаётган фуқаролар билан ишлаш юзасидан уйма-уй ўрганиш давомида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига чиқаётган фуқароларни аниқлаш, улар билан чет элга хавсиз чиқиш ва имтиёзли тарифларда темир йўл ва авиачипталар сотуви механизми масалалари бўйича ахборот-тушунтириш ва тарғибот ишларини амалга ошириш;
2.15. Ўзига юклатилган вазифаларни амалга оширишда бош бошқарма, туман ҳокимлиги бўлимлари, иш берувчилар ва бошқа ташкилотлар билан алоқа ўрнатади, улардан тегишли маълумотлар олинишини таъминлайди;
2.16. Марказ директори томонидан берилган ваколатга кирувчи масалаларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлайди;
2.17. Ҳисобот ва ахборотларнинг ўз вақтида ва сифатли тайёрланишини, юқори ташкилотларга тегишлиги бўйича берилишини таъминлайди;
2.18. Тегишлилигича жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлайди, мурожаатларга ўз вақтида ва сифатли жавоб берилишини таъминлайди;
2.19 Маслахат олиш учун мурожаат қилган шахсларни ҳисобга олиш варақаси, ҳамда иш қидираётган фуқароларнинг ҳисобга олиш варақаси, иш билан таъминланмаган аҳолини рўйхатга олиш варақасидан барча маълумотларни ҳттп://абкм.меҳнат.уз дастурига киритиб бориш;
Do'stlaringiz bilan baham: |