ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ОлРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ
“СИРТҚИ” ФАКУЛТЕТИ
“МОЛИЯ-КРЕДИ” КАФЕДРАСИ
“БАНК ИШИ” БАКАЛАВРИАТ ТАЪЛИМ Ё НАЛИШИ БЎЙИЧА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ АМАЛИЁТИ
(СИРТҚИ ТАЪЛИМ ШАКЛИ УЧУН)
ҲИСОБОТИ
Бажарди: Мирсаидова Б.Б
Илмий раҳбар:________
Тошкент-2022
РЕЖА:
Кириш
1. Тижорат банки ташкилий тузилиши ва фаолиятини ташкил этишда корпоратив бошқарув асосларини таҳиил қилиш.
2. Тижорат банки филиалида дастурий технологиялари асосида яратилган банк маҳсулотлари ва хизматларини ўрганиш.
3. Тижорат банклари капитали ва унинг ташкил этиш манбалари.
4. Тижорат банки фаолиятининг асосий кўрсаткичлари ва молиявий натижалари билан танишиш.
Хулоса
Кириш
Бозор муносабатларининг муҳим бўғинларидан бири бўлган банк тизимини ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш замирида иқтисодиётни ривожлантириш, халқаро банк тизими талабларига мос келувчи маҳаллий банклар фаолиятини ташкил қилиш ва улар фаолиятини янада такомиллаштириш шу куннинг долзарб вазифаларидан ҳисобланади. Жамият яхши тараққий қилган банк тизими ва банклар фаолиятига эга бўлмасдан соғлом тараққий қилиши мумкин эмас.
Иқтисодиётни самарали бошқариш унинг муҳим субекти бўлган банклар фаолиятини ўрганишни, уларнинг ишлаш усуллари, функция ва операцияларини билишни тақозо қилади.
Ўзбекистон Республикасида ҳам банк тизимини эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш бораётган шу босқичда асосий мақсад банкларимиз фаолиятини халқаро банк амалиёти андозаларига яқинлаштиршдан, банкларнинг капиталини кўпайтирган ҳолда, уларни хусусийлаштириш, банклар фаолиятида янги замонавий технологиялар қўллаш ва умуман банклар фаолиятининг самарадорлиги орқали иқтисодиётнинг самараси ва барқарорлигига эришишдан иборат.
Сўнгги йилларда Ўзбекистонимиз иқтисодиётида туб бурилишлар кўплаб учраб уларни банк соҳасида ҳам яққол кўриш мумкин. банклар иқтисодиётнинг муҳим ричагларидан бири бўлиб давлат иқтисодини юритишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Банклар махсус муассаса сифатида ўзига хос бўлган функция ва операцияларни бажаради. Улар бажардаиган бу функция ва операциялар банклар фаолиятининг қатор бошқа бозор муносабат субектлари фаолиятидан ажралиб туришига асос ҳисобланади. Банкларнинг иш предмети бўлиб пул маблағлари ҳисобланиб, улар бозор муносабатининг амалга оширилишида воситачи сифатида майдонга чиқадилар. Пул доимо ўзи билан эҳтиёткорона муомалада бўлишни ва сақлашни, уни кўпайтиришга ҳаракат қилишни, уни иқтисод билан самарали ва оқилона ишлатишни талаб қилади.
Республикада банк инфратузилмалари кенгайиб борган сари уларнинг мижозлари сони ва шунга мос равишда бажарадиган операциялари кўлами ҳамда сони кўпайиб боради. Демак, банк операцияларини жаҳон андозалари талаблари асосида тез ва тўғри бажариш, мижозларга сифатли хизмат кўрсатиш учун банк тизимининг барча тузилмалари, банк бошқармалари, филиаллар, минибанклар учун етарли даражада малакали банк ходимлари талаб этилади.
Бундай натижаларга эришиш учун албатта ватанга етук ва малакали кадрлар жуда керак бўлади. Бу борада Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида алоҳида таъкидлаб ўтилган, “…иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштиришга йўналтирилган макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш, иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш бўйича институционал ва таркибий ислоҳотларни давом эттириш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантириш, ҳудудлар, туман ва шаҳарларни комплекс ва мутаносиб ҳолда ижтимоий-иқтисодий тараққий эттириш, инвестициявий муҳитни яхшилаш орқали мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларига хорижий сармояларни фаол жалб этиш1”.
Бўлажак банкирлар ушбу амалиёт орқали талабалар банкларда бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш тертиби, ҳисобварақлар режасини ўрганиш, кредит, касса операцияларининг ҳисоби, нақд пулсиз ҳисоб-китоб шакллари ва улар орқали ҳисоб-китобларни юритиш, барча банк операцияларни расмийлаштириш, шунингдек, бухгалтерия балансининг таҳлили ва банк молия ҳсиоботларини тузиш бўйича билимларни янада яхшироқ ўзлаштира оладилар.
Амалиёт давомида иш ўрганувчилар банк функцияларини татбиқ этибгина қолмай ўз мулоҳаза ва таклифларини ҳам бериб борадилар. Бу орқали яъни янги таклифлар орқали банклар ҳам ўзлари учун қайсидир маънода инновация қилади ва ривожланишида янада юксакроқ поғоналарга қадам қуяди.
Амалиётнинг асосий ва муҳим вазифаси тижорат банкларининг фаолиятини ва улар томонидан олиб бориладиган операциялар ҳисобини ташкил этилишини ҳамда улар асосида назарий билимларни амалиётга татбиқ этишни ўрганишдан иборатдир. Амалиёт якунлангандан сўнг ўрганган билимларини ёритиб бериш талаб этилади яъни ҳисобот ёзиб унда амалиёт даврида ўрганган барча билимларини ёритиб, амалиёт вақтида қилган ишларини ёзиб бериш керак бўлади. Шу орқали уларни тажрибасисини ошириш сиёсати амалга оширилади.
Амалиётчиларга дастур асосида банкда йўналишлар берилган бўлиб унда, бухгалтерия бўйича бухгалтерия аппаратининг тузилиши ва қоидалари қайдномаси, шахсий ҳисобварақдан кўчирмаларни ўрганадилар. Ҳисоб-китоб касса хизматининг кўрсатилиши юзасидан мижозларга ҳисоб рақамлар очиш тартиби бўйича ҳисобварақ очиш учун ариза, имзолар ва муҳр намунаси туширилган варақча, касса операциялари бўйича пул топширганлик тўғрисида эълоннома, кирим касса ордери (турли шакллари), чиқим касса ордери, кирим касса журнали, чиқим касса журнали, балансдан ташқари кирим ордери, балансдан ташқари чиқим ордерлари ҳақида амалий кўникмаларни олиб боради. Бундан ташқари, кредит, лизинг ва фаcторинг операциялари ҳисоби бўйича кредит олиш учун ариза, кредит берилиши ва қайтарилиши билан боғлиқ бўлган ҳужжатлар, лизинг ва факторинг операциялари билан боғлиқ ҳужжатларни юритиб боради, қимматли қоғозлар бланкалари нусхаларини шакллари, валюта операциялари билан боғлиқ ҳужжатларни ёзиш ва уларни юритиш тартибини ўрганадилар. Банкларнинг ички операциялари ҳисобида эса банк асосий воситалари ва номоддий активларни ҳисобга олиш билан боғлиқ бўлган ҳужжатлар, кунлик баланс, жорий, ойлик ва йиллик бухгалтерия ҳисоботлари ҳақида амалий кўникмаларини кенгайтириб, ошириб бориш ҳам амалиётдан кўзланган мақсадлардан биридир.
Asaka banki -
Moliyaviy bozorda Sizning ishonchli hamkoringiz!
Bankimiz 25 yildan buyon moliyaviy xizmatlar bozorida o'zining yetakchi mavqeini saqlab kelmoqda. Bank 1995 yilda tashkil etilgan bo'lib, shu kungacha kapital va aktivlar hajmi bo'yicha O'zbekistonning yetakchi banklaridan biri hisoblanadi.
~ 22 filialRespublika bo’yicha
~ 22 bankxizmatlari markazlari
~ 6 minibankRespublika bo’yicha
~ 149 bankomatRespublika bo’yicha
Do'stlaringiz bilan baham: |