Ўзбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги



Download 2,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/81
Sana10.07.2022
Hajmi2,95 Mb.
#768501
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   81
Bog'liq
Mashinasozlik 01

3.5.4.
 
Босим билан ишлашнинг қиздириш режимлари. 
Металлни қиздиришда температура кўтарилиши билан мустахкамлик 
камаяди, нисбий узайиш эса ошади. Масалан, совуқ пўлатга қараганда 
1200
0
С гача қиздирилган пўлатни босим билан ишлаб кичикроқ куч билан
керакли шаклни олиш мумкин. Температура кўтарилганда барча металл ва 
қотишмаларнинг пластиклиги ошади, деформацияга қаршилиги пасаяди. 
Ҳар бир металл маълум бўлган максимал температурагача қиздирилиши 
керак. Агар, масалан, пўлат эриш температурагача қиздирилса металл 
куйиб
кетади, яъни металл доналарининг чегараларида мўрт оксид пардаси пайдо 
бўлади. Бу ҳолда пластиклик умуман йўқолади. Куйишни тузатиб бўлмайди, 
металл яъна эритилади. 
Куйиш чегарасидан пастроқда ўта қизиш сохаси жойлашган. 
Ўта қизиш
натижасида доналар кескин ўсади, босим билан ишланган йирик донали 
металлнинг хоссалари паст бўлади. Ўта қизиган металлнинг хоссаларини 
юмшатиб тўғирлаш мумкин, аммо бир хил пўлатлар (хромникелли пўлатлар) 
ўта қизиганда уларнинг хоссаларини оддий юмшатиш йўли билан тўғирлаш 
қийин. 
Максимал қиздириш температурасини, яъни босим билан ишлашни 
бошлаш температураси ўта қизиш ва куйиб кетиш соҳасига етмасдан 
белгилаш керак. Ишлов бериш давомида қиздирилган металл совиқ асбоб ва 
атроф–муҳит таъсирида совийди. Металларни босим билан қиздириб 
ишлашнинг тугатиш чегараси ҳам мавжуд. Ундан пастроқда металлнинг 
пластиклиги кескин пасаяди, буюмда дарзлар пайдо бўлиши мумкин. Лекин 
бу чегарадан юқорида ҳам жараѐнни тугатиб бўлмайди, чунки совиганча 


41 
металлнинг доналари ўсиб кетишга улгиради ва металлнинг хоссалари паст 
бўлади.
Ҳар бир металл ва қотишманинг босим билан ишлашни аниқ чегаралари 
мавжуд. Булар 3.2 жадвалда келтирилган. 
3.2 жадвал
Углеродли ва легирланган пўлатларни қиздириб ишлашда температуралар оралиғи 
Пўлат маркаси 
Болғалашни 
бошлаш темпе-
ратураси, 
о
С 
Болғалашни тугатиш 
температуралар оралиғи, 
о
С 
юқори 
пастки 
Ст.0…3; сталь 10…20 
Ст4…6; 15Г; 20Г; 25Г; 30Г 
Сталь 25…35 
Сталь 40…50 
Сталь 55…60; 15Х; 20Х 
40Г; 45Г; 50Г 
30Х; 38ХА 
10Г2; 30Г2; 35Г2 
40Г2; 45Г2; 50Г2 
18ХГТ; 15ХМ 
30ХМ; 35ХМ 
15ХФ 
40ХФА 
15Н2М; 20ХН; 20Н2М 
40ХН; 45ХН; 50ХН 
12ХН2; 12ХН3А 
20ХН3А 
20Х2Н4А 
30ХН3А; 40ХН2МА 
20ХГСА; 25ХГСА 
38Х2МЮА 
ШХ15 
1300 
1250 
1280 
1260 
1250 
1220 
1230 
1220 
1200 
1200 
1220 
1250 
1240 
1250 
1200 
1200 
1200 
1180 
1180 
1200 
1180 
1180 
800 
850 
830 
850 
850 
750 
870 
870 
870 
860 
880 
900 
850 
850 
870 
870 
850 
800 
900 
870 
950 
870 
700 
750 
720 
700 
700 
700 
780 
750 
800 
780 
830 
800 
760 
800 
780 
760 
760 
750 
800 
800 
830 
830 
Хомаки керакли температурагача бутун ҳажми бўйича бир текис 
қиздирилиш керак. Металл қатламларининг температуралари ҳар хил бўлса, 
қатламлар орасида зўриқишлар пайдо бўлади, қатламлар орасида 
температуралар фарқи қанча кўп бўлса зўриқишлар шунча кучли бўлади ва, 
металлнинг пластиклиги паст бўлса, дарзлар пайдо бўлади. 
Қиздириш тезлиги ошиши билан қатламлар орасида температура фарқи 
ҳам ошади, шунинг учун рухсат этилган қиздириш тезлиги мавжуд. 
Иссиқлик ўтказувчанлиги паст бўлган кўп легирланган пўлатдан 
тайѐрланаган хомакиларни қиздириш учун энг кўп вақт кетади. Масалан, 40 
тоннали легирланган пўлатни қиздириш учун 24 соат керак. 
Аммо қиздириш вақти ошса металл сирти оксидланади, чунки юқори 
температурада металл ҳаво кислороди билан реакцияга кириши 
жадаллашади. Натижада металл сиртида темир оксидидан иборат бўлган 
куйган қатлам пайдо бўлади. Металл йўқотишдан ташқари, босим билан 
ишлаш натижасида оксидлар металл сиртига эзилиб киради ва механик 
ишлов бериш учун қўйимни оширишига олиб қелади. Оксидлар жуда қаттиқ 
бўлгани учун ишлатиладиган асбоблар тез ейилади. 


42 
Юқори температурада пўлат сиртида темир билан биргаликда углерод 
ҳам жадал оксидланади ва металл сиртида углерод камаяди. 
Углеродсизланган қатламнинг қалинлиги 1,5...2,0 мм га етиши мумкин.
Хомаки сиртида оксидланишни камайтириш учун улар инерт ѐки 
тикловчи муҳитларда қиздирилади
.

Download 2,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish