Ўзбекистон Республикаси Олий ва махсус ўрта таълим вазирлиги олий ўқув юртларининг талабалари учун дарслик сифатида тавсия этган


-расм. Реактор узунлиги бўйича девор ҳарорати ва айланиш даражаси таъсирининг параметрик сезувчанлиги



Download 8,53 Mb.
bet51/155
Sana09.04.2022
Hajmi8,53 Mb.
#540075
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   155
Bog'liq
01. kirish

41-расм. Реактор узунлиги бўйича девор ҳарорати ва айланиш даражаси таъсирининг параметрик сезувчанлиги.

  1. - Тдев қ 270 К; 4. - Тдев қ 0 К;

  2. - Тдев қ 280 К; 5. - Тдев қ 310 К;

  3. - Тдев қ 290 К; 6. - Тдев қ 320 К;

Адиабатик жараёнда реакторда ҳарорат кескин равишда кўтарилади (6) ва ракторнинг маълум узунлигида L бошланғич моддалар юқори ўзгариш даражага эга бўлади. Политермик реакторда иссиқлик турли тезлик билан четлантирилади ва шунга муносиб реакторнинг узунасида ҳарорат ва ўзгариш даража ҳам ўзгаради.
Реакцион аралашмани бироз совутсак (5), ҳарорат реактор узунаси бошида кўтарилади. Q к. р  Q сарф бўлгани учун реакциянинг тезлиги пасайгани сабабли айланиш даражаси ўсиб боради. Натижада шундай ҳолат ўрнатиладики, бунда реакторнинг деворларидан бериладиган иссиқлик тезлиги ажралиб чиқадиган иссиқлик тезлигидан юқори бўлади ва реакторнинг узунаси бўйлаб ҳарорат пасая бошлайди. Шундай қилиб, ҳароратнинг эгри чизиғи экстремал характерга эга, яъни реакторнинг ―иссиқ нуқтаси‖ реакторнинг максимал ҳароратсига тўғри келади.

V боб

Гомоген ва гетероген жараёнлар 1-§. Гомоген жараёнлар ва реакторлар.


Бир хил фазада кетувчи жараёнлар гомоген жараёнлар дейилади. Буларга: газ-газ (Г-Г), суюқ-суюқ (С-С) ва қаттиқ-қаттиқ (қ-қ) системалар киради. Саноатда гомоген жараёнлар кам қўлланади. Чунки ўта гомоген системаларни олиш қийиндир. Масалан, 1 мл дистирланган сувда 20 000 дан 30 000 гача чанг заррачалари бўлади. Шунинг учун шартли равишда газ ёки суюқ фазада борувчи реакцияларга гамоген жараёнлар деб қаралади.
Гомоген жараёнларни олиб боришда барча турдаги реакторлар қўлланилади. Булар реакторларнинг аралашиш режимига қараб сиқиб чиқарувчи реакторлар, тўлиқ аралаштирувчи, тўлиқ аралаштирувчи оқимли ва реакторлар каскади. Яна ҳарорат режимига қараб адиабатик, политермик, ва изотермик реакторлар. Гомоген жараёнларини олиб борувчи реакторлар гетероген реакторларга қараганда тузилиши, ишлаш принципи соддароқ ва қулайроқ бўлади. Барча реал аппаратлар идеал сиқиб чиқарувчи билан тўлиқ аралаштирувчи аппаратларнинг ўртасидаги оралиқ ҳолатини эгаллайди. Реал реакторларда жараённинг
ҳаракатлантирувчи кучи С идеал реакторларга қараганда кичик бўлади. Гомоген реакторларда аралаштириш фақатгина жараённинг бошланишида яхши самара беради. Кинетик областда эса аралаштириш реакция тезлигини камайтиради. Айрим ҳолларда қайта иситиш пайтида, иситувчи мосламадан чиқаётган иссиқликни реакцион аралашмага тўлиқ етказиб беришда аралаштириш кинетик областда ҳам яхши самара беради. Реактор тузилиши муҳитнинг ҳолатига (газ, суюқ), жараён параметрига, моддалар хоссасига боғлиқдир. Деярли барча реакторларда озми, кўпми аралашиш бўлади. У  С ни ва жараённинг умумий тезлигини камайтиради. Шунинг учун, идеаль аралаштирувчи модель формулаларида тўғриловчи коэффицентлар киритилади ва чегаравий шароит кўрсатилади. Бу коэффициентлар тажриба асосида топилади. Тезликка кўпроқ таъсир этадиган аралаштириш бу реактор узунлиги ёки баландлиги бўйича аралаштиришдир. Оқим бўйича ва перпендикуляр аралаштириш эса кам таъсир этади. Агар аралаштириш С ни кескин камайтирса ва миқдорий тахлил қилиш учун маълумот йўқ бўлса, у ҳолда аппаратнинг ҳисоб – китоби тўлиқ аралаштирувчи учун қўлланиладиган формуладан топилади. Суюқ фазада хажм бирлигига нисбатан жараён тезлиги газ фазага қараганда минг марта кўп бўлади. Молекуляр диффузия коэффициенти эса минг марта кичик бўлади. Шунинг учун суюқ фазада жараён кўпинча диффузия областида кетади. Суюқ жараёнларни интенсивлашда аралаштириш ҳал қилувчи ахамиятга эга. Аралаштириш яна бир жинсли физик аралашмани ҳосил қилиб, иссиқлик алмашинишини тезлаштириб беради. Г – Г гомоген жараёнлар учун асосан камерали ва трубали реакторлар қўлланилади (5- жадвал).
Газларни аралаштириш учун нисбатан соддароқ қурилмалар ишлатилади:
сопло, эжектор, лабиринтли марказга қочма каскадли аралаштиргич ва бошқалар. Газ фазада қўлланадиган типик аппаратлар қуйидагилар:
1. Газ ва буғларни аралаштирувчи эжектор аралаштиргичли камерали реактор. Масалан, водород хлоридни синтезлашда қўлланиладиган, (42–расм); олтингугуртни ёндириш учун ишлатиладиган форсункали, ва метаннинг термооксидли крекинги учун қўлланадиган печлар.
5- жадвал.

Download 8,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish