Ўзбекистон Республикаси Олий ва махсус ўрта таълим вазирлиги олий ўқув юртларининг талабалари учун дарслик сифатида тавсия этган


-расм. Турли тартибдаги газ реакциялари тезлигига босимнинг таъсири



Download 8,53 Mb.
bet32/155
Sana09.04.2022
Hajmi8,53 Mb.
#540075
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   155
Bog'liq
01. kirish

9-расм. Турли тартибдаги газ реакциялари тезлигига босимнинг таъсири
Газ компонентлар реакция тезлигининг босимга тўғри пропорционаллиги 9расмда берилган. Лекин босимнинг кўтарилиши реакция тартибининг (n) ўзгариши ва к ни камайишига олиб келиши мумкин. Адсорбция, абсорбция, конвекция ва бошқа жараёнларда компонентларнинг газ фазасидан қаттиқ ёки суюқ фазага ўтиши (2.42) га ўхшаш ифодаланади:
dG
  kFр (2.66.) d
Агар жараён қайтмас ва мувозанатда бўлмаса, ∆p қ pг бўлади. Бу ерда pг – газ фазасидаги компонентларнинг ҳақиқий концентрацияси. Шунда n қ 1 бўлади.
(2.66.) формула қуйидагича ўзгаради:
dG
  k1FP (2.67.) d
яъни бу жараён тезлиги босимга тўғри пропорционалдир.
Шунинг учун ишлаб чиқаришда суюқликларнинг концентрациясини ошириш ва абсорбцияни тезлаштириш учун юқори босим ишлатилади. Газларни десорбция қилиш жараёнида ёки суюқликларни тезроқ буғлатиш мақсадида босим вакуум ёрдамида камайтирилади. Мувозанатда турган қайтар жараёнлар учун ҳаракатлантирувчи куч қуйидаги формула билан белгиланади:
p ( pA pA* )m1( pB pB* )n1 (2.68.)
Компонентларнинг pA* ва pВ* парциал босими (концентрацияси) берилган ҳар бир газ аралашмаси учун мувозанат константалари билан ҳисобланади. Мувозанат константаларининг босимга боғлиқлиги қуйидаги тенглама билан ифодаланади:
KN қ KpP∆N (2.69.)
mA + nB ↔ pD – ∆H модель реакция учун қуйидагича:
∆N қ p1 – (m1 + n1) (2.70.)
(2.69.) формула миқдоран Ле Шателье принципига асосланади, яъни ҳажм камайиши билан кетаётган реакциянинг (∆N манфий), босимининг Р оширилса, мувозанат константаси ошади, шу билан бирга дастлабки компонентларнинг мувозанат концентрациялари камаяди (pA* ва pВ*). Ҳажм камайиши билан борадиган жараёнларда босим оширилса, тескари ҳолат кузатилади. (2.63.) – (2.69.) тенгламалар шуни кўрсатадики, ҳажмнинг камайиши билан борадиган газли қайтар реакцияларда маҳсулот чиқиши ва тезлиги босимнинг ошиши билан кўпаяди, бу компонентларнинг ҳақиқий концентрацияларини pA ва pВ (парциал босими) ошириш ва мувозанатли парциал босимларнинг pA* ва pВ* камайиши, яъни мувозанатли маҳсулот чиқиш тарафига силжитиш ҳисобига бўлади. (10расм). Маҳсулот чиқиши босим ошиши билан кўпаяди. Лекин таркибида инерт моддаларни сақлаган газ аралашмаларининг босимини интенсив ошираверсак, маҳсулот чиқиш градиенти камаяди.
Ҳар хил жараёнлар учун рационал босим ўн ва ўндан кўпроқ мегапаскаль оралиғида бўлади. Кўпчилик асосий ишлаб чиқариш жараёнлари, яъни аммиак, метанол синтези, бензиннинг олиниши бошқа газ компонентларини сақлаган реакциялар юқори босимни (10 МПа дан юқори) қўллаш билан амалга оширилади.


Download 8,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish