76 – Расм. Нефтни таркибий қисмлардан ажратиш схемаси
Парафин нефтнинг барча фракциялари сингари кимёвий жиҳатдан инерт моддадир. У фақат баъзи бирикмалар билангина реакцияга киришади. Қоғоз, тўқимачилик, полиграфия, кўн ва лак-бўёқ саноатларида, электротехникада, медицинада ва бошқа мақсадларда ишлатилади. Парафиндан юқори ёғ кислоталар ва юқори спиртлар, ювиш воситалари, спирт—актив моддалар, сурков мойларига қўшиладиган моддалар ва бошқалар олишда фойдаланилади.
'Ҳозирги*вақтда бензинга эҳтиёж шунчалик ошиб кетганки, унинг нефтдаги табиий миқдори етарли бўлмай қолди. Нефтдан олинадиган бензин миқдорини (унумини) ошириш учун унга махсус ишлов берилади, яъни у крекингланади. Натижада керосин ва газойль фракциялари углеводородларининг узун занжири узилиб, қисқа, «бензин» бўлаклари ҳосил бўлади. Шундай усулда табиий нефтнинг ярмидан кўпроғини бензинга айлантиришга муваффақ бўлинмоқда. Суюқ нефть маҳсулотларни крекинглаш—нефтни қайта ишлаб авиация ёқилғиси ва бошқа тур ёқилғилар олишнинг ҳозирги пайтдаги асосий йўналишидир. Крекинглаш процессининг моҳияти нефть маҳсулотларини 450—650°С гача қиздиришдан иборат бўлиб, натижада хом ашёдаги юқори молекуляр углеводородлар парчаланади, бунда ҳосил бўладиган молекулалар қолдиқларининг бир қисми эса ўзаро реакцияга киришиб, бошқа углеводородларга айланади. Қрекинглаш процесси нормал атмосферада ёки юқори босим (70 атм гача) остида, катализатор иштирокида ёки катализаторсиз олиб бориладн. Нефть маҳсулотларини катализаторлар иштирокида крекинглаш каталитик крекинг, катализаторсиз крекинглаш эса термик крекинг дейилади.
Нефтни крекинглаш қурилмасининг соддалаштирилган схемаси 5-расмда кўрсатилган. Тозаланмаган нефть иссиқ алмаштиргичда иситилгач дастлабки колонка 4 да паст ҳароратда қайнайдиган барча компонентлар ажралиб чиқиш учун етарли бўлган ҳароратгача трубали қиздиргич 1 да қиздирилади.
77-расм. Нефтни крекинлаш қурилмасининг соддалаштирилган схемаси:
Колонка 4 да чўккан қолдиқ (мазут) дан буғ қозонлари учун ёқилғи сифатида фойдаланилади. Иккинчи колонка 5 да бензин фракцияси ажралади. Газойлнинг (колонка 5 даги қолдиқ) кўп қисми насос ёрдамида трубали иситгич 2 га узатилиб берилади ва у ерда босим остида крекингланади. Крекинглаш маҳсулоти иситгич 2 дан чиқиш пайтида босими кўпайтирилганда (дросселланади) ва колонка 4 га ўтади. Қиздиргич 1 дан чиқаётган ва совуқроқ нефть маҳсулотлари крекинг маҳсулотларига дросселлангандан кейин қўшилади ва уларни бирдан совитиб, реакцияни тўхтатиб қўяди. Фрашдоглаш иккита шлонкада олиб борилади. Ҳайдалаётган ва колонка 5 нинг юқориги қисмидан газ ёки бензин тарзида чиқиб кетмайдиган барча компонентлар тўлиқ крекинглангунга қадар процесс қайтарилаверади. Бундай қурилмада биринчи печдан (колонкадан) нефтдан тўғридан-тўғри ҳайдалиб чиққан бензин, иккинчисида эса крекинг — бензин олинади.
Каталитик крекинг—нефтни ва нефть маҳсулотларини энг - муҳим- деструктив қайта ишлаш процесси бўлиб, бунда бензиннинг унуми юқори, октан сони ҳам катта бўлади. Олтингугуртли хом ашё қайта ишланганда кам олтингугуртли бензинлар олинади. Бензин билан бир вақтда кўп миқдорда енгил углеводородлар С3—С4 (газлар) ҳам чиқади, улар органик маҳсулотлар синтез қилишда хом ашё сифатида ишлатилади. Каталитик крекинг, асосан, буғли муҳитда - 450—600°С ҳарорат ва 0,6—1,0 атм босимда олиб борилади. Катализатор сифатида алюмосиликатлар — алюминий ва кремний оксидларидан таркиб топган қаттиқ ҳолатдаги жуда ғовак жисмлар ишлатилади.
Катализаторнинг «қайнаб турган» қатламида крекинглаш усули жуда кенг тарқалган. Яхшилаб майдаланган катализатор реакцияга киришаётган газ ва буғлар оқими таъсирида муаллац ҳолатда туради. Бу аралашманинг ҳаммаси суюқликникига ўхшаш хоссаларга эга бўлиб қолади ва гўё қайнаётгандек бўлиб кўринади. Шунинг учун бу пропесс «қайнаётган қаватдаги» реакция дейилади. Нефть маҳсулотларининг ишлатилиш кўлами жиҳатида ёқилғи ва сурков материаллар биринчи ўринда туради. 6-расмда нефтни қайта ишлашда олинадиган асосий маҳсулотлар кўрсатилган. Нефтдан олинадиган суюқ ёқилғи материаллар ишлатилишига қараб мотор бензинлари, трактор ёқилғиси, дизель ёқилғиси, буғ қозонлари ёқилғиси ва реактив ҳамда турбореактив двигателлар ёқилғисига бўлинади.
Бензин енгил углеводородлар аралашмаси, у мотор ёқилғиси ва эритувчи сифатида ишлатилади. Мотор бензинлари автомойи ва авиация беизинларига бўлинади.
А в т о м о б и л ь б е н з и н л а р и — нефтни бевосита ҳайдаш ва крекинглашда олинадиган, 205°С гача ҳароратда қайнайдиган маҳсулотлар аралашмасидир. Улар маълум фракцион таркибга эга бўлиши, антидетонацион хоссаларга эга (бу хоссаси шартли кўрсаткич октан сонига қараб бўлинади), кимёвий жиҳатдан барқарор бўлиши ва двигатель материалини коррозиялантирмаслиги керак. Бундан ташқари, кислотала, смолалар, олтингугурт, механик аралашмалар ва сувжгути микдори ҳам белгиланган даражадан ортиб кета олмаслиги лозим.
Мотор ёқилғисининг антидетонацион хоссалари. — унинг двигателда детонациясиз ёниш шарт-шароитларини белгилайдиган муҳим
характеристикасидир. Моддаларнинг товуш тезлигидан ҳам тез тарқаладиган, ниҳоятда тез содир бўладиган экзотермик кимёвий ўзгариш процесси детонация дейилади. Ичдан ёнар двигатель цилиндрига бензин буғининг ҳаво билан аралашмаси киради, у ерда поршень билан сиқилади ва учқун таъсирида ўт олдирилади. Ёнишдан ҳосил бўлган газлар поршенни итаради. Цилиндрда аралашманинг сиқилиш даражаси қанчалик юқори бўлса, двигателнинг фойдали иш коэффициенти (ф.и.к.) ҳам шунчалик катта бўлади. Сиқилиш даражаси аралашманинг цилиндрда ёниш характерига боғлиқ. Аралашма нормал ёнганда аланганинг тарқалиш тезлиги 10—15 м/сек га тенг. Лекин баъзи сиқилиш даражаларида детонация содир бўлиб, бунда аланга 1500—2500 м/сек, яъни йўл қўйиладигандан тахминан 100 марта катта тезлик билан тарқалади. Детонация содир бўлганда цилиндрда тақиллаш эшитилади, цилиндр қаттиқ қизиб кетади, газлар чиқиб кетадиган трубада қора тутун кўринади, ёқилғи сарфи кўпаяди, двигателнинг қуввати камаяди ва у тезроқ ишдан чиқади. Бензиннинг детонацияга турғунлиги октан сони (о.с.) билан белгиланади. Бензиннинг октан сони эталон ёқилғи— изооктан 2, 2, 4—триметилпентан) нисбатан аниқланади.
Детонацияга мойил бўлмаган изооктаннинг октам сони 100, детонацияга ниҳоятда тез учрайдиган нормал гептаннинг октан сони эса 0 деб қабул қилинган. Октан сони текширилаётган бензин билан бир хил сиқилиш даражасида детонацияга учрайдиган стандарт аралашмадаги изооктаннинг миқдорига тенг бўлади. Масалан, агар бензиннинг детонацион турғунлиги 80%, изооктан билан 20% аралашмасиникига тенг бўлса, бу бензиннинг октан сони 80 дейилади. Сиқиш даражаси 6 гача бўлган двигателларда о. с. 68-70 бўлган бензинларни ишлатиш мумкин. Сиқиш даражаси анча юқори бўлган двигателлар учун о.с. 72—76 бўлган бензинлар ишлатилади. Сиқиш даражаси 8,0—10,5 бўлган баъзи ҳозирги автомобиль двигателлари («Чайка», ЗИЛ—111 ва бошқа автомобиллар) учун автомобиль бензинларининг .о.с. 93 ва 98 бўлган икки хил маркаси ишлаб чиқарилмоқда.
Октан сони ёқилғининг таркибига боғлиқ: унда изопарафинлар ва ароматик бирикмалар қанчалик кўп бўлса октан сони шунчалик катта бўлади. Бензинларнинг детонацион турғунлигини ошириш, яъни октан сони катта бўлган ёқилғилар олиш учун улар таркибидаги углеводородлар изомерланади ва ароматланади ёки бензинларга антидетонаторлао қўшилади. Масалан, I кг бензинга 4 мл этил суюқлиги, яъни тетраэтилқўрғошин РЬ(С2Н5)4 билан этил бромид С2Н5Вг аралашмаси қўшилса бензиннинг октан сони 70 дан 89 гача ортади. Тетраэтилқўрғошин жуда заҳарли модда, шу сабабли бундай бензинни ишлатишда ниҳоятда эҳтиёт бўлиш керак. Бензиннинг сифатини яхшилаш қанчалик иқтисодий самара бериши 15-жадвалдан кўриниб турибди. МДХда ишлаб чиқариладиган автомобильбензинларининг фракцион таркиби ва бошқа параметрлари 16-жадвалда кўрсатилган. Авиация бензинлари — бензин фракциялари билан октан сони юқори бўлган углеводород компонентларнинг тетраэтилқўрғошин антиоксидловчи ва антидетонан қўшилган аралашмасидир.
78 – Расм. Нефтни қайта ишлашда олинадиган асосий маҳсулотлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |