Ўзбекистон Республикаси Олий ва махсус ўрта таълим вазирлиги олий ўқув юртларининг талабалари учун дарслик сифатида тавсия этган


-расм. Аммиакни синтез қилувчи минора



Download 8,53 Mb.
bet86/155
Sana09.04.2022
Hajmi8,53 Mb.
#540075
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   155
Bog'liq
01. kirish

71-расм. Аммиакни синтез қилувчи минора
Нима сабабдан азот- водородлп аралашманинг бир қисми иссиқ алмаштиргич қолиб, бевосита катализаторга юборилади?
Синтез колоннасиннмг қуввати. Катта кимёвий аппаратлар қуриш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эканлигини энди сиз биласиз. Синтетик аммиак ишлаб чиқариладиган дастлабки цехлар суткасига 5—10 Т аммиак чиқарадиган аммиак синтез қилиш колонналари билан жиҳозланган эди. Ҳозирги замон кимё машинасозлиги металлургия ва кимё технологиясининг ютуқлари ҳозирги вақтда суткасига 1500 тоннагача— йилига ярим миллион тоннадан кўп аммиак синтез қилинадиган колонналар қуришга ёрдам беради. Шунга кўра жуда кўп металл тежалади, қурилиш арзонга тушади, меҳнат сарфи кескин камаяди. Суткасига 3000 т аммиак синтез қилинадиган агрегатлар лойиҳаланмоқда.
Синтез процессини бошқариш. Сиз аммиак синтез килишдек мураккаб процессни бажарувчи ишчиларнинг масъулиятини кўз олдингизга осон келтирасиз. У катта аппарат ва машиналар қўллаш билан масъулият кўп марта ортади. Афтидан, оптимал режим сақлаб туриш учун исталган вақтда ҳарорат, босим, колоннага келаётган ва ундан чиқиб кетаётган газлар аралашмасининг таркиби ҳақидаги маълумотларни исталган вақтда тақсимлаш зарур.
Қандай асбоблар ёрдамида узлуксиз бу маълумотларни олиш мумкан? Афтидан, бунинг учун масалан, симобли термометрлар, қўл газ тахлилаторлари ва шунга ўхшашлар мос келмайди. Кўрсаткичи умумий шчитга узатиладиган газ тахлилаторлар, термопаралар ва бошқа асбоблар ишлатилади, бундай асбобларнинг кўрсаткичлари ўз-ўзидан шчитга ёзилиб туради, жараён автоматик суратда контрол қилиниб туради. Ҳозирги замонавий қурилмаларда автоматлар автомат контрол ўлчов асбобларидаи кўрсаткични олиб, процессни бошқариб туради. Масалан, катализатор қатламидаги ҳароратни ўзгартириш керак бўлганда иссиқ алмаштиргичдан ва уни айланиб келадиган газлар оқимининг нисбати автомат суратда ўзгаради.
Аммиак синтез қилиш учун хом ашё қандай ҳосил қилинади? Азот икки хил: кимё ва физик усуллар билан ҳаводан олинади. Кимёвий усулнинг моҳияти кислородни боғлашга асосланган бўлиб, метандан водород ишлаб чиқариладиган заводларда амалга оширилади.
Азот ҳосил қилишнинг физик усули икки асосий босқичдан иборат.
Биринчиси— ҳавони сиқиладиган ҳароратсигача қаттиқ совитиш. Иккинчиси — суюқ ҳавони ректификациялаш йўли билан ажратиш. Азот билан бирга кислород ва инерт газлардан ҳам фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Сиз водород ишлаб чиқариш билан кейинроқ органик моддаларнинг технологиясини ўрганганингизда танишасиз.

Download 8,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish