Ўзбекистон Республикаси Олий ва махсус ўрта таълим вазирлиги олий ўқув юртларининг талабалари учун дарслик сифатида тавсия этган



Download 8,53 Mb.
bet88/155
Sana09.04.2022
Hajmi8,53 Mb.
#540075
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   155
Bog'liq
01. kirish

III боб. НИТРАТ КИСЛОТА
1-§. Нитрат кислотанинг ҳозирги кундаги аҳамияти
Бу масалани тўлароқ ўрганиш учун сиз, афтидан, нитрат кислотанинг таркиби ва хоссаларини кўриб чиқишни, бу маълумотлар асосида унинг амалда қўлланилишини, унинг заводларда қандай хом ашёдан ва қандай усуллар билан олиниши мақсадга мувофиқлигини ўйлаб топасиз.
Нитрат кислотанинг хоссалари. Тоза (100 процентли) нитрат кислота - 41,2°С да музлайди. Ҳарорат ортганда қуйидагича реакциялар содир бўлади:
4НNО3  2Н2О+ 4NО2 + О2 - Q
Одатдаги ҳароратда бу кислота беқарордир. Унинг сувдаги эритмалари анча барқарор, шу билан бирга унинг барқарорлиги суюлтирилган сари ортиб боради. Концентрацияси камайиши билан бир вақтда унинг оксидловчи хоссалари кучсиз намоён бўлади.
Кислотанинг суюлтирилган сувли эритмалари қиздирилганда буғ ҳосил бўлади, бунда сув билан кислота миқдорининг нисбати буғга айланадиган суюқликнинг миқдоридан бошқача (15-расм). Эритманинг концентрацияси ортиб боради ва шу билан бир вақтда қайнаш ҳароратси ҳам ортади. Суюқлик билан буғнинг таркибидаги тафовут секин-асга камайиб боради, суюқлик таркибида 68,4% нитрат кислота бўлганда фарқ бутунлай йўқолиб кетади. Бундай суюқлик устидаги буғ таркибида ҳам 68,4% нитрат кислота бўлади. Бундай эритма қиздирилганда нима содир бўлади? Эритманинг таркиби, чамаси, ўзгармайди - агар эритма тоза модда бўлса, доимий ҳароратда эрийди. Демак, ҳайдаш йўли билан суюлтирилган эритмалардан юқори концентрацияли кислота олиб бўлмайди.
Концентрланган нитрат кислота ишлаб чиқариш сиз кейинроқ танишадиган операциялар ёрдамида амалга оширилади. Нитрат кислота сульфат кислотадан фарқ қилиб, унинг таркибида озиқ элемент —азот (умумий ўсимликларга олтингугурт ҳам зарур, лекин кўп тупроқларда ўсимликлар олтингугуртли ўғитларга муҳтож эмас) бўлади. Тупроқда нитрат кислота тузларини қўшиш мақсадга мувофиқдир.
Ўғит сифатида қандай нитратларни ишлатган маъқул? Сиз танлаган бирикмалар таркибидаги озиқ элементларига кўра таққослаш ва бу бирикмаларнинг афзалликлари ҳамда (албатта, фақат тахммнан) камчилиги ҳақида хулоса чиқаринг. Кейинчалик азотли ва азот сақловчи комплекс ўғитларнинг хоссалари ҳамда ишлаб чиқариш усуллари билан танишиб чиққанингиздан кейин сиз у ёки бу ўғитларнинг мақсадга мувофиқ қўлланилиши ҳақида анча асосли фикр юрита оласиз. Нитрат кислота оксидлаш хоссаларига эга, унинг тузлари ва азотнинг баъзи оксидлари ҳам шундай хоссаларга эга.
Амалда унинг бу хоссасидан қандай фойдаланилади? Аммиакли селитра асосида тайёрланадиган порохлар ва портловчи моддаларнинг таркиби қандай?
Нитрат кислотанинг баъзи органик бирикмалар билан ўзаро реакцияга киришувидан нитробирикмалар ҳосил бўлади. Нитрат кислотанинг бу хоссасидан бир неча ўн йиллар мобайнида кўпгина синтетик органик маҳсулотлар: бўёқлар, дори моддалар ва портловчи моддалар ишлаб чиқаришда фойдаланилади.
Қандай нитробирикмалар саноатда хусусан катта аҳамиятга эга?
Нитрат кислота ишлатиладиган соҳалар жуда кўп ва ниҳоятда муҳимдир, деган хулосага келиш мумкин. Нитрат кислота ишлаб чиқариш ҳажми йилига ўнларча миллион тоннага етмоқда ва тезда ўсиб бормоқда. Нитрат кислотанинг 80% га яқини ўғит ишлаб чиқариш учун сарфланади.
Саноатда концентрацияси билан бир-биридан фарқ қиладиган бир неча сорт кислоталар ишлаб чиқарилади: концентрланган кислотада 97 - 98% НN3, суюлтирилган кислотада (у „кучсиз" кислота деб аталади, нима нотўғри— нима учун) - 45—60% НNО3 бўлади. Нитрат кислотанинг хоссаларини билган ҳолда сиз нима учун нитрат кислота эритмалари ҳар хил концентрацияда ишлаб чиқарилади? - дсган саволга жавоб бера оласиз.

Download 8,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish