Ишлаб чиқариш чиқиндиларини қайта ишлаш ва экологик муаммо
Ер сайёрамиз тирик ва тирикмас материядан ташкил топган комплексдан иборатдир. Тирик материя бу ўсимликлар, хайвон организмлари ва микроорганизмлардир. Тирикмас материя бу атмосфера, гидросфера, (планетанинг сувли қисми) ва литосфера (ернинг қаттиқ қатлами). Тирик организмлар яшайдиган қисм, яъни ер қобиғи биосфера деб аталади. Биосфера ернинг нисбатан юпқа қаватини ташкил этади. Бу атмосферанинг қуйи қисми, тахминан 10-15 км, хамма гидросфера ва литосферанинг тепа қисмидир. Биосфера қисми илм ва техника ривожланиши билан суньий усулда кенгайиб бормоқда. Масалан: самолёт, ракеталардан фойдаланиш, инсониятни ер қарига қазилма бойликларни ўзлаштириш натижасида кириб бориши.
Тирик ва тирикмас табиатнинг ўзаро алоқаларини, моддаларнинг табиатда айланма харакатда бир-бирига ўзгариши ва инсоният фаолияти таъсирида табиат қонунларининг ўзгаришини ўрганадиган фан Экология деб аталади.
Экологиянинг энг ката вазифаси биосферани диспропорциядан сақлаш, хаво ва сувни, экиладиган ерни химоя қилиш, хамда флора ва фаунани сақлаш ва етиштиришдир.
Инсониятнинг маълум ривожланиш босқичигача табиатда экологик мувозанат сакланиб турар эди. Аммо фан ва техника кескин ривожланиб кетиши натижасида, айниқса XX асрга келиб экологик мувозанат бузила бошлади. XXI келиб эса ишлаб чиқариш табиатга жуда хам кўплаб чиқинди маҳсулотларни чиқариб ташламокда.
Ишлаб чиқариш чиқиндиларининг таркиби жуда хам турли-туман бўлиб, улар газ, аэрозол ёки буг, сув ва қаттик холатда бўладилар.
Ёкилғини ёкиш ва бошқа мақсадларда атмосферадаги кислороддан фойдаланилади. Атмосферага кўплаб чиқинди газлар чиқазиб юборилади. Натижада хаво мухити, таркиби ўзгариб бормокда. Азот, кислород ва СО2 ўзгариши хозирча сезиларли эмас, лекин бу ўзгаришлар ер атмосферасининг табиий мувозанатини сезиларли даражада ўзгартирмокда. СО2 концентрациясининг кўпайиши ер иқлимининг ўзгаришига олиб келмоқда. Олимлар таъкидлаб ўтганидек, 2000 йилга келиб хаво харорати 0,5-1 0С га кўтарилган. СО2-О2 балансининг бузилиши, углерод оксидлари ва азот оксидлари, фреонлар билан хавонинг ифлосланиши озон қатламининг емирилишига олиб келмоқда.
Озон қатлами стратосфера қисмида жойлашган бўлиб, у ердаги тирик организмларни қуёшнинг кичик тўлқинли нурларидан (ИК) химоя қилиб туради.
XX асрнинг ярмига келиб токсик захарли моддалардан янги тури радиоактив моддалар пайдо бўлди. Саноат чиқиндилари ичида чангсимон газ моддалар кислотали ёмғир кўринишида катта территорияни зарарлантириши мумкин. SO2 хаводаги сув томчилари билан кислотали туман ёки ёмғирни хосил килади.
Суюқ холдаги чиқинди маҳсулотлар асосан оқар сувларни, ер қобиғини захарлайди. Қаттиқ чиқинди маҳсулотлар ернинг юза кисмини ифлослантиради.
Умуман, хозирги кунда ишлаб чикариш сохалари кундан-кунга ривожланиб бораётган бир пайтда, хаво, сув, ер, бизни ўраб турган табиатни мухофаза қилиш масаласи глобаль сиёсий биринчи навбатдаги масала хисобланади.
Шунинг учун ишлаб чиқариш корхоналарига кимёвий моддалар учун чегаравий рухсат этилган концентрация (ЧРЭК) меёри белгиланган.
Илмий – техника революцияси ва унга боғлиқ бўлган интенсив равишдаги химявий ишлаб чиқариш бир қанча муаммоларни келтириб чиқади. Яъни атроф – мухитнинг ифлосланишига олиб келди. Кимёвий чиқиндилар етарлича қайта ишланмаганлиги сабабли бир қанча қийинчиликларни келтириб чиқазади. Масалан, 780 кг чиқинди туридан атиги 250 тури қайта ишлатилар экан. Лекин бир нарсани адаштирмаслик керак. Атроф – мухитга чиқарилаётган чиқиндиларнинг асосийси кимёвий ишлаб чиқаришдан деган фикрни статистика хам эътироз билдиради. Хозирги кунда атроф – мухитни, сув хавзаларини химоя қилиш учун асосий эътибор ишлаб чиқришда чиқаётган чиқинди газларини ва оқар сувга оқизи юборилаётган суюқ моддаларни тозалаш, қайта ишлашга қаратилмоқда. Бунинг учун тозалаш натижасида мумкин бўлган концентрация оралиғи деган тушунча киритилган (ПДК – предельно – допустимые концентрации). Бу 1м3 хавога ёки 1 л сувга тўғри келадиган ифлослантирувчи моддаларнинг мг даги миқдоридир. Бу нормадаги моддалар инсон ва табиатга зарар келтирмайди. ЧРЭК нормасидан ошмаслиги учун чиқиндисиз технология усуллари қўлланилади. Бу нима? Бу – хом ашё ва энергиядан цикл кўринишда унумли фойдаланишдир.
Маҳсулот
Ишлаб чиқариш чиқиндилари агрегат ҳолатига қараб: газсимон, суюқ ва қаттиқ чиқиндиларга бўлинади.
Газсимон ишлаб чиқариш чиқиндилари икки гурухларга бўлинади:
Аэрозоллар (чанг, туман)
Газ ва пар кўринишидаги моддалар.
1- гурухдаги чиқиндиларни органик ва ноорганик қаттиқ заррачалар келтириб чиқазади. Улар металл, алюмосликатларни, карбид, цемент, минерал туз ва ўғитларни қайта ишлашда хосил бўлади. 2 – гурухдаги чиқиндиларни эса кислота, галлоид ирикмалар, меркаптанлар, углеводородлар, кетон, амин ва ҳ.к. келтириб чиқазади. Булар фақатгина инсон ва хайвонот, ўсимлик дунёсига таьсир этибгина қолмасдан, балки иқтисодий йўқотишларга ҳам олиб келади. Масалан, саноат шаҳарчаларидаги темир буюмлар қишлоқ жойларига қараганда 2-3 маротаба тезроқ коррозияга учрар экан. Шунинг учун газ чиқиндиларини тозалашнинг ўзига хос усуллари бор. Булар: 1) суюқликка абсорбцияси; 2) қаттиқ моддаларга адсорбцияси; 3) каталитик тозалаш.
Кенг тарқалган усул бўлиб, газлардан СО, СО2, азот оксидлари, хлор, олтингугурт оксидлари, водород сульфид ва бошқа моддалар йўқотилади.
Абсорбентлр сифатида сув, аммиакли сув, карбонатли эритма, ишқор эритмаси, марганец (11) оксиди, этаноламин, калий перманганат ва бошқалар. Абсорбцион реакторлар сифатида ювувчи миноралар, тарелкалик, полкалик реакторлар ва скрубберлар ишлатилади.
Адсорбент сифатида ғоваксимон қаттиқ моддалар ишлатилади. Булар: активланган кўмир, силикагель, синтетик цеолитлар ва ионитлар. Даврий ишловчи иссиқлик алмашгичсиз полкали реакторлар, айрим ҳолларда қайновчи қатлам хосил қилувчи ассорбентли реакторлар қўлланилади.
Бу усул каталитик реакцияларга асослангандир. Захарли газсимон моддалар катализаторлар билан реакцияга киришиб безарар моддаларга айлантирилади.
Масалан:
COКатCH4 H2O гидротацияга учратилади.
NOКатN2 H2O га айлантирилади.
Бу усулнинг бошқа усуллардан афзаллиги шундаки, газлар зарарли аралашмалардан 99,9% гача тозаланиши мумкин. Камчилиги – ҳосил бўлаётган янги маҳсулотлар газлардан абсорбция, адсобцияланиб ажратиб олинади.
Саноатда оқар сувларга суюқ ҳолатдаги ишлаб чиқариш чиқиндилари жуда кўп миқдорда қўшиб юборилади. Улар оқава сувлар деб аталиб, таркибига кўра хар ҳил бўлади. Оқава сувларни шартли равишда иккита гуруҳга бўлиш мумкин: 1. ноорганик қўшимчалари бўлган заҳарли оқар сувлар; 2. органик қўшимчалари бўлган заҳарли оқар сувлар.
Биринчи гуруҳдаги сув фосфат, азот, сода ва металлургия ишлаб чиқариш заодларидан чиқади. Улар ранги, кўриниши, ҳиди билан фарқланиб туради. Иккинчи гуруҳдаги сув нефткимёвий, коксокимёвий, қоғоз – целлюлоза ишлаб чиқариш, органик синтезлар амалга ошириладиган саглат корхоналари ва заводларидан сиқади. Бу гурухнинг иккинчи биринчи гурухга қараганда тирик табиатга бўлган зарари кўпроқдир. Органик моддалар сув ҳавзаларига тушгандан кейин ундаги кислородни боғлаб олади. Натижада тирик организм ва ўсимлик учун керак бўладиган сувдаги кислород миқдори камайиб кетади.
Оқар сувларнинг ораник моддалар билан ифлосланиш даражаси кислороднинг кимёвий сарфланиши (ККС) ва кислароднинг биологик сарфланиши (КБС) кўрсатгич орқали аниқланади. ККС – 1 дм3 ёки мг/дм3 сувда органик аралашмаларнинг оксидланишига кетган кислороднинг (мг да) миқдори. КБС – оқар сувлар тозалигининг асосий кўрсатгичи хисобланади. КБС деб сувдаги беқарор органик моддаларнинг аэробли биокимёвий оксидланиши (парчаланиш) учун сарфланадиган кислороднинг миқдори (мг/дм3 ёки г/м3) тушунилади.
Оқава сувларни тозалаш учун бир нечта усуллар қўлланилади:
Механик усул.
Физик- кимёвий усул
Кимёвий усул
Биологик усул
Термик усул.
Газсимон ва суюқ чиқинилар билан бир қаторда кимёвий ва бошқа ишлаб чиқаришлар жуда кўп миқдорда қаттиқ холдаги чиқиндиларни хосил қилади. Қаттиқ чиқиндиларнинг тахминан 120 минг тури иккиламчи моддий ресурс сифатида ишлатилади. Саноат қаттиқ чиқиндилари бир нечта усуллар орқали зарарсизлантирилади ва кўмиб ташланади. Булар: биологик оксидлаш, термик қайта ишлаш, омборхоналарда тахланиб сақлаш, захарли моддаларни ернинг юза қатламига кўмиб ташлаш.
Захарли қаттиқ чиқиндилар кўмишдан аввал стабилланади. Турли хил боғловчи, цементловчи моддалар, суюқ шиша, суюқ цемент эритмаси ва битум билан қайта ишланиб стабилланади. Сўнг ҳосил бўлган блоклар ернинг юза қисмига жойлаштирилади. Нотоксик қаттиқ чиқиндилар прессланиб қурилиш материаллари сифатида ишлатилади. Қаттиқ чиқиндиларни термик қайта ишлаш учун турли хил тузилишдаги печлар қўлланилади. Ундаги харорат чиқинди табиатига қараб 1100 ва 15000С дан юқори оралиқда бўлиши мумкин. Биологик оксидлаш учун турли хил биологик тирик микроорганизмлар қўлланилади.
Умуман, кимёвий ишлаб чиқариш натижасида турли хил моддалар ва маҳсулотлар ишлаб чиқилади. Асосий маҳсулот билан бирга қўшимча маҳсулотлар – чиқиндилар хосил бўлади. Чиқиндиларни қайта ишлаб улардан иккиламчи ресурс сифатида фойдаланиш хозирги кунда мухандис технолог, кимёгарлар олдига қўйилган асосий вазифалардан бири хисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |